Футболчи оёғи билан Зидан юзига даҳшатли зарба берди - видео

1824
“Сельта” клуби ўйинчиси Жозеф Айду оёғи билан “Реал Мадрид” бош мураббий Зидан юзига зарба берди. Бу ҳолат учрашувнинг иккинчи бўлимида содир бўлди.

ТОШКЕНТ, 18 фев – Sputnik. “Реал Мадрид” бош мураббий Зинедин Зидан Испания чемпионати “Сельта-Реал Мадрид” учрашув давомида ёқимсиз ҳолатга тушди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида Жозеф Айду майдон четидан ўтиб кетаётган тўпни эгаллаб олишга ҳаракат қилган вақтда рақибларнинг бош мураббийига зарба берди.

Аиду йиқилиб, тасодифан Зидан юзига зарба берди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от 433 (@433)

Бахтли тасодиф туфайли ҳеч ким жароҳат олмади. Гана футболчиси ўйинга, Зидан эса жамоасини бошқаришга қайтди.

Учрашув дуранг билан 2:2 ҳисобда якунланди.

1824
Хабиб Нурмагомедов

Нурмагомедов акалари билан тушган суратни жойлаштирди

304
Россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Instagram саҳифасида жамоаси аъзолари билан тушган суратни жойлаштирди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Енгил вазнда россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Instagram саҳифасида жамоаси аъзолари билан тушган суратни жойлаштирди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Khabib Nurmagomedov (@khabib_nurmagomedov)

Суратда аралаш жангчи Ризван Магомедов ва UFC чемпионининг мураббийи Хавер Мендес ҳам бор.

“Бу Акалардан мен бутун ҳаётим давомида қандай курашиш ва яшашни ўргандим”,

“Бутун ҳаётим давомида бу Акалардан қандай қилиб курашиш ва яшашни ўргандим”, -  деб ёзган спортчи ўз постида.

Шанба куни ўтказилган UFC 254 мусобақасида Ҳабиб Нурмагомедов америкалик жангчи Жастин Гэтжи устидан ғалаба қозониб, чемпионлик унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди. Жангдан сўнг россиялик чемпион ММАдаги фаолиятини якунлашини эълон қилди.

Спортчи 29 та жангда ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.

304
Махмуд Мурадов

Маҳмуд Муродовда коронавирус аниқлангани сабаб унинг жанги бекор қилинди

82
Муродов 31 октябр куни америкалик Кевин Ҳолландга қарши октагонга кўтарилиши керак эди. Бироқ спортчининг коронавирусга топширган тести мусбат чиққан.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. UFC билан шартнома имзолаган илк ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродовнинг учинчи жанги бекор қилинди. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram᾽даги саҳифасида маълум қилди.

Мурадов 31 октябр куни америкалик Кевин Ҳолландга қарши октагонга кўтарилиши керак эди.

“Aфсуски, сизларга нохуш хабарни етказишимга тўғри келмоқда. 31 октябрдаги жангим бекор қилинди, чунки COVID19 га топширган тестим ижобий натижани кўрсатди”, - дея ёзган у.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Makhmud “Mach” Muradov (@makhmud_muradov)

82
Рабочие на стройплощадке

Қурилиш ва “яширин иқтисодиёт”: ҳуқумат қарори лойиҳаси тайёрланди

148
“Қурилиш соҳасида “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. “Қурилиш соҳасида “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Қурилиш ташкилотлари томонидан ўз яширин фаолиятини ихтиёрий равишда қонунийлаштириши учун 2020 йил 1 декабрдан қуйидаги рағбатлантириш механизмлари жорий қилиш таклиф этилмоқда:

а) норасмий бандлик ҳолатлари кузатилмаган ёки яширин фаолиятни тўлиқ бартараф этган қурилиш ташкилотлари реестри юритилади.

Реестрга кирган қурилиш ташкилотларга қурилиш объектларида бажарилган ишлар учун буюртмачи томонидан маблағ ажратилгунга қадар даромад ва иш ҳақидан бўлган солиқларни тўлаш муддатини мутаносиб равишда узайтиришга рухсат этилади.

б) ўрганиш жараёнида нолегал ходимларни расмийлаштирган қурилиш ташкилотига уларнинг касбий малакасини ошириш, меҳнат муҳофазаси қоидаларига ўргатиш ва шахсий ҳимоялаш воситаларини харид қилиш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия берилади. Бунда:

субсидия касбий малакани ошириш учун ҳар бир ходим учун 6 ой муддатгача ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдоригача, меҳнат муҳофазаси қоидаларига ўргатиш ва шахсий ҳимоялаш воситаларини харид қилиш учун бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдоригача берилади;

ишчи гуруҳлар томонидан аниқланган норасмий ишлаётган ходимларга уларни касбга ўқитиш, қайта ўқитиш, малакасини ошириш учун касб-ҳунарга ўқитиш марказларига йўлланма берилади, бунда иш берувчи томонидан ушбу ходимларни ўқишдан кейин расмий равишда ишга олиш бўйича кафолати олинади.

в) қурилиш ташқилотлари томонидан 2020 йил 1 декабрга қадар ишчиларга норасмий иш ҳақи тўланган холатлар юзасидан ҳуқуқий чоралар қўлланилмайди ва юзага келиб чиқиши мумкин бўлган ҳар қандай солиқ ва мажбурий тўловлардан воз кечилади, бир йил ичида ишчиларига норасмий иш ҳақи тўланган холатлар аниқланган қурилиш ташкилотлар бундан мустасно.

Қурилиш ташкилотларига айрим қурилиш ишлари турлари бўйича ўзини ўзи банд қилган шахсларни хизмат кўрсатиш шартномаси асосида жалб этишга рухсат бериш кўрсатилмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва суғурта компаниялари томонидан иш берувчилар, шу жумладан қурилиш ташкилотлари ўз фуқаролик жавобгарликларини мажбурий суғурта қилганлигини биргаликда мониторинг қилиш тажрибаси жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда фаолиятида ходимлар сонини яшириш аниқланган ҳолатлари бўйича мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солинишини назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилган.

148