Президент UFC Дана Уайт стоит между бойцами Тони Фергюсоном и Хабибом Нурмагомедовым. Архивное фото

Фергюсон билан чангалзор ўртасида жанг қилишга тайёрман - Нурмагомедов

631
(Янгиланган 11:28 19.03.2020)
Россиялик аралаш яккакураш бўйича жангчи Ҳабиб Нурмагомедов Муҳаммад Али жанг қилган жойда курашишга тайёр эканлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Россиялик аралаш яккакураш бўйича жангчи Ҳабиб Нурмагомедов Тони Фергюсон билан Заирда чангалзор ўртасида жанг қилишга рози эканлигини маълум қилди.

Нурмагомедов ва Фергюсон ўртасида жанг Нью-Йоркда 18 апрел куни ўтказилиши керак эди. Бироқ коронавирус тарқалиши хавфи туфайли Нью-Йорк ҳукумати оммавий тадбирлар ўтказишни тақиқлаб қўйди.

“Англияда, Европада мумкин эмас, Россияга учиб бўлмайди, Осиёда курашиш мумкин эмас. Мен Заир ҳақида ҳеч нарса билмайман, у ерда нима бор? Биз Заирда чангалзор ўртасида жанг уюштиришимиз мумкин. Муҳаммад Али жанг қилган жойда. Мен бу мамлакатнинг ҳозирги ҳолати ҳақида ҳеч нарса билмайман”, - спортчи сўзларни келтиради менежер Али Абдель-Азиз ўз Instagram’даги аккаунтида.

Кейинчалик UFC раҳбари Дана Уайт Ҳабиб ва Фергюсон ўртасидаги жанг учун майдон топишга ваъда берди.

 

631
Кубок Азии по футболу

Ўзбекистонда Осиё кубоги-2027 ўтказилиши мумкин

112
Ўзбекистондан ташқари 2027 йилги Осиё кубоги баҳсларини қабул қилиш ҳуқуқи учун Ҳиндистон, Эрон, Қатар ва Саудия Арабистони ҳам ариза топширган.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Қитъанинг футбол бўйича энг нуфузли чемпионатларидан бири 2027 йилги Осиё кубоги Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Осиё футбол конфедеренцияси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистондан ташқари Осиё кубоги баҳсларини қабул қилиш ҳуқуқи учун Ҳиндистон, Эрон, Қатар ва Саудия Арабистони ҳам ариза топширган.

ОФК ҳар бир талабгор аъзо ассоциация билан тендер жараёнига доир зарурий ҳужжатлар устида иш олиб боради.

XIX Осиё кубогининг расмий мезбони 2021 йилда эълон қилиниши режалаштирилган.

112
Узбекский боксер Шахрам Гиясов

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди

242
WBA International чемпионлик камари учун кечадиган жанг АҚШнинг Оклахома штатида бўлиб ўтади. Шаҳрамга рақиб сифатида мексикалик Франциско Рохо рингга кўтарилади.

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Рио-2016 Олимпиадасининг кумуш медаль совриндори, профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини 15 август куни ўтказади.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Shakhram Giyasov Wonderboy (@shakhram__giyasov)

Жанг АҚШнинг Оклахома штати Талса шаҳрида бўлиб ўтади. Шаҳрам Ғиёсовга ушбу жангда мексикалик Франциско Рохо рақиблик қилади. Жанг WBA International чемпионлик камари учун кечади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Шаҳрам Ғиёсов колумбиялик боксчи Дарлей Пересни 30 сонияда мағлуб қилиб,  WBA халқаро чемпиони унвонини қўлга киритган эди.

242
Контрольно-пропускной пункт на границе Казахстана

ТИВ: рус-қозоқ чегараси ёпиқ, фирибгарларга ишонманг!

48
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Россия ва Қозоғистон ўртасидаги чегара очилгани ҳамда Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудуди орқали ватанга қайтишлари мумкинлиги ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги фуқароларга мурожаат қилди.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда чегара очилгани ва ватанга қайтиш мумкинлиги ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда.

“Бундан ташқари, йўловчи ташиш билан шуғулланадиган айрим шахслар Россия-Қозоғистон чегарасига одамларни етказиб қўйиш ва чегарани кесиб ўтишда “ёрдам бериш”ни ваъда қилиб турли эълонлар тарқатмоқдалар. Элчихона ватандошларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликларини сўраб қолади”, - дейилган хабарда.

Фуқароларга Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистонда жорий қилинган карантин чоралари, шу жумладан мамлакатларга кириш бўйича чекловлар ўз кучида қолаётгани яна бир бор эслатилган.

Шу кунларда Самара вилоятидаги Болшая Черниговка қишлоғи, Оренбург вилоятидаги Бузулук тумани ва Сол-Илецк шаҳрида Ўзбекистон фуқароларининг яна тўпланиши кузатилмоқда. Уларнинг кўпчилиги, ёлғон хабарларга ишониб, Россиянинг турли ҳудуларидан келган ва Қозоғистон орқали Ватанимизга қайтиш истагинини билдирмоқда.

Коронавирус инфекцияси пандемияси тарқалаётган бир пайтда фуқалорнинг бир жойда тўпланиши уларнинг вирус билан касалланиш эҳтимолини кескин оширади.

Россия ҳудудидаги ватандошлардан турли ёлғон хабарлар ва миш-мишларга ишонмаслик, Россия-Қозоғистон давлатлараро чегара пунктларига боришга уринмаслик, ҳозирги яшаш жойларида қолиб, карантин чораларига қатъий риоя қилишларини сўралган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 июлдан 19 июль кунлари давомида хориждаги фуқаролар 19 та рейс орқали ватанга қайтарилади. Навбатдаги чартер рейслариинг жадвали қуйида.

48