“Ўзингизни менинг ўрнимга қўйиб кўринг”: Нурмагомедов Фергюсон билан жангни бекор қилди

865
(Янгиланган 10:41 02.04.2020)
UFC-249 мусобақасининг энг асосий жангларидан бири Ҳабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасида бўлиб ўтиши керак эди.

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Енгил вазнда UFC жаҳон чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедов Тони Фергюсон билан жанги бекор қилинишини маълум қилди. Бу ҳақда спортчи инстаграмдаги саҳифада пост ёзиб қолдирди.

Нурмагомедовнинг маълум қилишича, у уйда карантинда ўтирибди. Бутун дунё карантин қоидаларига риоя қилиб уйда ўтирган бир пайтда, у дунё бўйлаб парвоз қилиб машғулот ўтказиши кераклиги қабилидаги гап-сўзлар уни ҳайрон қолдирган.

“Жанг учун ҳаётимни хавф остига қўйишим керакми? Ҳаммасини тушуниб турибман, жанг қолдирилгани учун сиздан кам хафа эмасман. Ҳамма сингари жангдан кейин менинг ҳам режаларим бор эди, аммо бўлаётган воқеалар назорати менинг қўлимда эмас. Замонамизнинг буюк давлатлари ва йирик компаниялари нималар содир бўлаётганидан шокда. Ҳар кун вазият олдиндан кўриб бўлмайдиган даражада ўзгармоқда. Лекин Ҳабиб шунга қарамай жанг қилиши керак – шундайми? Ўзингизни асранг ва ўзингизни менинг ўрнимга қўйиб кўринг", - дея ёзган Ҳабиб.

Нурмагомедов ва Фергюсон ўртасида жанг Нью-Йоркда 18 апрел куни ўтказилиши ва UFC-249 мусобақасининг энг асосий жангларидан бири бўлиши кутилаётган эди. Шундай қилиб икки жанги ўртасида жанг бешинчи марта бекор қилинмоқда.

865
Российский телекомментатор, президент Ассоциации спортивной прессы Санкт-Петербурга Геннадий Орлов

Россиялик шарҳловчи Шомуродовнинг “Женоа”га ўтиши борасида фикр билдирди

187
Элдор Шомуродов Италиянинг “Женоа” клуби асосий таркибида мустаҳкам ўрин ололишига телешарҳловчи Геннадий Орловнинг ишончи комил.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Элдор Шомуродов Италиянинг “Женоа” клуби асосий таркибида мустаҳкам ўрин ололади ва мухлисларни  ўйини билан мафтун қилолади. Бунга россиялик телешарҳловчи Геннадий Орловнинг ишончи комил.

“Ўзбек замини футбол истеъдодларини ҳам дунёга келтирмоқда. Элдор қаерда бўлмасин Самарқандда ёки Тошкентда Европага ўйнашга кетадиган ўйинчи бўлиб етишиш мумкинлигини англаш учун энг яхши мисол. Бу бошқа спортчилар учун стимул”, - деди у Sputnik нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчи тўп сураётган “Ростов” клуби Италиянинг “Женоа” клуби билан ҳужумчи трансфери борасида келишувга эришгани хабар қилинган эди.

187
Эльдор Шомуродов

Шомуродов яқин кунларда Италияга келади “Женоа” директори

140
(Янгиланган 11:45 01.10.2020)
“Женоа” спорт директори Италия футбол клуби тез орада Элдор Шомуродов транферини амалга оширишини тасдиқлади.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. “Женоа” спорт директори Даниэле Фаджиано Metaraitings порталига берган интервьюсида Италия футбол клуби тез орада Элдор Шомуродов транферини амалга оширишини тасдиқлади.

“Биз битим шартларини келишиб олдик. Ўйлайманки, яқин кунларда Шомуродов Италияга келади. Умид қиламанки, бу жуда тез орада рўй беради”, - деди Фаджиано.

Маълумотларга қараганда, "Женоа" футболчига йилига 700-800 минг евро маош таклиф қилмоқда. Унинг трансфери учун 9 млн евро сарфлайди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг “Ростов” клубида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчи  Элдор Шомуродов А Серияси клубига ўтиши мумкинлиги ва уннга “Женоа” клуби қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.

140