Тони Фергюсон

Ҳабибнинг ашаддий рақиби чемпионлик камаридан маҳрум бўлди

1086
(Янгиланган 14:28 10.05.2020)
UFC 249 мусобақаси доирасида Жастин Гетжи Тони Фергюсонни муддатидан аввал таслим қилиб, енгил вазнда вақтинчалик чемпионга айланди. Ҳабиб Нурмагомедов ушбу жанг юзасидан фикр билдирди.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. АҚШнинг Флорида штатида UFC 249 мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Тони Фергюсон Жастин Гетжига мағлуб бўлди.

Тони Фергюсонни муддатидан аввал таслим қилган Жастин Гетжи енгил вазнда вақтинчалик чемпионга айланди ва у энди россиялик  UFC  чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг кейинги рақиби бўлиши керак.

Ҳабиб Twitterʼдаги саҳифасида Жастин Гетжини Тони Фергюсон устидан қозонган ғалабаси билан табриклади ва жанг ажойиб ўтганини ёзди. Шунингдек, у Жастин жуда “жуда ақлли жанг” ўтказганини таъкидлади.

​Сўнгра Нурмагомедов Instagramʼдаги саҳифасида навбатдаги жанг ҳақида пост ёзиб қолдирди. Унда унинг сурати ва орқа фонда Гэтжи сурати акс этган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Khabib Nurmagomedov (@khabib_nurmagomedov)

“Ушбу спортда, айниқса, ушбу вазнда ҳамиша ортингдан нафас олиб турадиган оч шерлар бўлади. Агар бўшашсанг – ҳолинг вой. Айримлар кетади, бошқалар келади. Бунинг ажабланарли жойи йўқ. Бироқ мен ўқ отишдан олдин йиқилмайман. Биз ҳали жанг қиламиз”, - дея ёзган у.

Бугунги турнирда Фергюсонга қарши Нурмагомедов октагонга кўтарилиши керак эди, бироқ Ҳабиб коронавирус пандемияси туфайли Россияни тарк эта олмаслиги сабаб жангни бекор қилган эди. Бу бир неча йил ичида Фергюсон ва Нурмагомедов ўртасида бекор қилинган бешинчи жанг эди.

1086
Российский телекомментатор, президент Ассоциации спортивной прессы Санкт-Петербурга Геннадий Орлов

Россиялик шарҳловчи Шомуродовнинг “Женоа”га ўтиши борасида фикр билдирди

175
Элдор Шомуродов Италиянинг “Женоа” клуби асосий таркибида мустаҳкам ўрин ололишига телешарҳловчи Геннадий Орловнинг ишончи комил.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Элдор Шомуродов Италиянинг “Женоа” клуби асосий таркибида мустаҳкам ўрин ололади ва мухлисларни  ўйини билан мафтун қилолади. Бунга россиялик телешарҳловчи Геннадий Орловнинг ишончи комил.

“Ўзбек замини футбол истеъдодларини ҳам дунёга келтирмоқда. Элдор қаерда бўлмасин Самарқандда ёки Тошкентда Европага ўйнашга кетадиган ўйинчи бўлиб етишиш мумкинлигини англаш учун энг яхши мисол. Бу бошқа спортчилар учун стимул”, - деди у Sputnik нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчи тўп сураётган “Ростов” клуби Италиянинг “Женоа” клуби билан ҳужумчи трансфери борасида келишувга эришгани хабар қилинган эди.

175
Эльдор Шомуродов

Шомуродов яқин кунларда Италияга келади “Женоа” директори

138
(Янгиланган 11:45 01.10.2020)
“Женоа” спорт директори Италия футбол клуби тез орада Элдор Шомуродов транферини амалга оширишини тасдиқлади.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. “Женоа” спорт директори Даниэле Фаджиано Metaraitings порталига берган интервьюсида Италия футбол клуби тез орада Элдор Шомуродов транферини амалга оширишини тасдиқлади.

“Биз битим шартларини келишиб олдик. Ўйлайманки, яқин кунларда Шомуродов Италияга келади. Умид қиламанки, бу жуда тез орада рўй беради”, - деди Фаджиано.

Маълумотларга қараганда, "Женоа" футболчига йилига 700-800 минг евро маош таклиф қилмоқда. Унинг трансфери учун 9 млн евро сарфлайди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг “Ростов” клубида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчи  Элдор Шомуродов А Серияси клубига ўтиши мумкинлиги ва уннга “Женоа” клуби қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.

138