Жасур Яхшибоев

Яхшибоев Беларусь чемпионатида яна пешқадамга айланди

449
Жасур Яхшибоев футбол бўйича Беларусь чемпионатининг 10-турида голлари сонини 7 тага етказди ва тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистонлик легионер, “Энергетик-БГУ” ўйинчиси Жасур Яхшибоев Беларусь чемпионатида тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга кўтарилди.

“Ислочь” клубига қарши ўтган ўйиннинг 13-дақиқасида Жасур Яхшибоев 11 метрлик масофадан белгиланган жаримани мукаммал бажарди ва голлари сонини 7 тага етказишга муваффақ бўлди. "Энергетик-БГУ” жамоаси рақибларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувда Жасур Яхшибоев тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, Шаҳбоз Умаров 78-дақиқада захирага олинди.

Шу тариқа, ушбу ғалаба эвазига “Энергетик-БГУ” мусобақа жадвалида иккинчи ўринга (21 очко) чиқиб олди ва пешқадам БАТЭдан бир очкога ортда қолмоқда.

449
Полузащитник Жасур Жалолиддинов

“Локомотив” Жасур Жалолиддиновни РПЛ рўйхатидан чиқарди

351
Клуб Жасур Жалолиддиновни 28 августда Премьер Лига учун рўйхатдан ўтказган эди. Бироқ жамоа 19 сентябрь куни Жасурни РПЛ рўйхатидан чиқарди.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Москванинг “Локомотив” ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддиновни РПЛ қайдномасидан чиқарди.

Клуб Жасур Жалолиддиновни 28 августда Премьер Лига учун рўйхатдан ўтказган эди. Бироқ жамоа 19 сентябрь куни Жасурни РПЛ рўйхатидан чиқарди ва унинг ўрнига черногориялик Лука Жорживични рўйхатдан ўтказди.

ОАВ хабарига кўра, “Локомотив” Жалолидиновни тез орада бошқа жамоага ижарага бериб юбориши мумкин. 

19 ёшли ярим ҳимоячи ёзда “Бунёдкор”дан “Локомотив” клубига трансфер қилинган эди. Жасур клуби сафида машғулотларда иштирок этган бўлса-да, ҳали дебютини ўтказмаган эди.

351
Остон Урунов

Остон Ўрунов дебют голини урган ўйинда “Спартак” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

186
Футбол бўйича Россия Кубоги гуруҳ босқичининг 1-турида Остон Ўрунов “Спартак” таркибида дебют голини уришга муваффақ бўлди.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Футбол бўйича Россия Кубоги гуруҳ босқичининг 1-турида “Спартак” “Родина”га қарши баҳс олиб борди.

Унда “қизил-оқлар” йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 52-дақиқасида ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов рақибнинг бир нечта ҳимоячисини ортда қолдирди ва дарвоза томон аниқ зарба йўллади. Унинг зарбаси дарвозабонни доғда қолдирди. Шу тариқа Ўрунов “Спартак” таркибида дебют голини уришга муваффақ бўлди.

“Спартак” асосий таркибида илк бор тушган Остон Ўрунов мазкур баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди.

186
Президент США Дональд Трамп в Овальном кабинете Белого дома

Дональд Трампга заҳарли модда жўнатишда гумон қилинган шахс қўлга олинди

6
Аввалроқ CNN телеканали ўз манбасига таянган ҳолда Америка етакчисига заҳарли модда солинган мактуб жўнатилгани ҳақида хабар тарқатган эди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Канада ва АҚШ чегарасида АҚШ президенти Дональд Трампга рицин заҳарли моддаси солинган мактуб жўнатишда гумон қилинган шахс ушланди. Бу ҳақда NBC телеканали манбасига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Аввалроқ мактуб Канададан жўнатилгани маълум қилинган эди.   

CNN телеканали, ўз навбатида, АҚШга киришга уринган ва заҳар жўнатишда гумон қилинишда аёл киши қўлга олинганини хабар қилмоқда. Аниқлик киритилишича, у қуролланган бўлган.

Бошқа тафсилотлар очиқланмаган.

19 сентябрь куни CNN телеканали ўз манбаларига таянган ҳолда Америка етакчисига заҳарли модда солинган мактуб жўнатилгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Мактуб ичида ўта хавфли рицин моддаси бўлган. Кейинроқ ФҚБ заҳарли жўнатма ушлаб қолинганини тасдиқлаган.   

6
Теглар:
Дональд Трамп, АҚШ