Футбольный мяч

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати 5 июндан қайта бошланади

202
Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилгандан сўнг футбол бўйича мусобақалар ҳам вақтинча тўхтатиб қўйилган эди.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. 2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатлари баҳслари давом эттирилади. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ўйинлар томошабинлар иштирокисиз ўтказилади.

“Шу билан бирга футбол бўйича халқаро ва ички мусобақаларга юқори даражада тайёргарлик кўриш ҳамда уларда қатнашиш мақсадида профессионал футбол клубларига ўз ўқув машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашга ҳамда 2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини томошабинлар иштирокисиз давом эттиришга рухсат берилди”, - дейилган махсус комиссия ахборотида.

Эслатиб ўтамиз,  15 март куни Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилгандан сўнг мамлакатда бошқа спорт турлари қатори футбол бўйича мусобақалар ҳам вақтинча тўхтатиб қўйилган эди.

202
Полузащитник Жасур Жалолиддинов

“Локомотив” Жасур Жалолиддиновни РПЛ рўйхатидан чиқарди

367
Клуб Жасур Жалолиддиновни 28 августда Премьер Лига учун рўйхатдан ўтказган эди. Бироқ жамоа 19 сентябрь куни Жасурни РПЛ рўйхатидан чиқарди.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Москванинг “Локомотив” ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддиновни РПЛ қайдномасидан чиқарди.

Клуб Жасур Жалолиддиновни 28 августда Премьер Лига учун рўйхатдан ўтказган эди. Бироқ жамоа 19 сентябрь куни Жасурни РПЛ рўйхатидан чиқарди ва унинг ўрнига черногориялик Лука Жорживични рўйхатдан ўтказди.

ОАВ хабарига кўра, “Локомотив” Жалолидиновни тез орада бошқа жамоага ижарага бериб юбориши мумкин. 

19 ёшли ярим ҳимоячи ёзда “Бунёдкор”дан “Локомотив” клубига трансфер қилинган эди. Жасур клуби сафида машғулотларда иштирок этган бўлса-да, ҳали дебютини ўтказмаган эди.

367
Остон Урунов

Остон Ўрунов дебют голини урган ўйинда “Спартак” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

186
Футбол бўйича Россия Кубоги гуруҳ босқичининг 1-турида Остон Ўрунов “Спартак” таркибида дебют голини уришга муваффақ бўлди.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Футбол бўйича Россия Кубоги гуруҳ босқичининг 1-турида “Спартак” “Родина”га қарши баҳс олиб борди.

Унда “қизил-оқлар” йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 52-дақиқасида ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов рақибнинг бир нечта ҳимоячисини ортда қолдирди ва дарвоза томон аниқ зарба йўллади. Унинг зарбаси дарвозабонни доғда қолдирди. Шу тариқа Ўрунов “Спартак” таркибида дебют голини уришга муваффақ бўлди.

“Спартак” асосий таркибида илк бор тушган Остон Ўрунов мазкур баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди.

186

Самарқанд халқаро аэропорти Россиядан келган 500га яқин ўзбекистонликларни қабул қилди

69
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида (қизил ҳудуддан келганлар учун) 14 кунлик уй ёки меҳмонхоналарда ўзини-ўзи яккалашлари талаб этилади.

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Самарқанд халқаро аэропортида Россия давлатининг Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларидан учиб келган 497 нафар юртдошларимиз 2 та чартер рейс орқали кутиб олинди, деб хабар бермоқда "Самарқанд халкаро аэропорти" матбуот-хизмати.

"Бугун (iFLy ва Red Wings авиакомпанияларининг Airbus 330 ва Airbus 321 ҳаво кемалари Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларидан соат 02:10 ва 3:51 да қабул қилди. Йўловчилар анкета маълумотларида келтирилган яшаш жойларига кўра ўз манзилларига кузатиб қўйилди", - дейилади хабарда.

Ўзбекистонга келувчи йўловчиларнинг парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда фақат ПЗР (полимер занжирли реакция) орқали текширилиб, манфий кўрсатичга эга маълумотномаларни тақдим этишлари керак бўлади.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида (қизил ҳудуддан келганлар учун) 14 кунлик уй ёки меҳмонхоналарда ўзини-ўзи яккалашлари талаб этилади.

 

69