Футбольный мяч

Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари Тошкентда ўртоқлик ўйинини ўтказади

120
Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоаларининг баҳси 4 сентябрь куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Ўзбекистон футбол терма жамоаси сентябрь ойида Тожикистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Вадим Абрамов қўл остидаги жамоа октябрь ва ноябрь ойларида ЖЧ—2022 ва Осиё Кубоги—2023 саралашидан ўрин олган қолдирилган ўйинларни ўтказади.

Мазкур расмий ўйинларга тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон Тошкентда Тожикистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

Таъкидланишича, ўйин 4 сентябрь куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

120

Ўрунов: отам “Спартак”да ўйнашимни орзу қилар эди

131
Москванинг “Спартак” клубига ўтган ўзбекистонлик футболчи бу отасининг азалий орзуси бўлганини айтди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Куни кеча Москванинг “Спартак” клуби ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Ярим ҳимоячи янги жамоасига берган биринчи интервьюсида отасининг азалий орзуси рўёбга чиққанини маълум қилди.

“Спартак” — энг совриндор ва халқ жамоаси. Отам шу клубда ўйнашимни орзу қилар эди. Шамиль Газизович мени Ўзбекистондан Уфага олиб келди, имконият берди. Энди буни “Спартак”да оқлаш керак. “Спартак”нинг мухлислари энди 35 миллионга кўпаяди”, - деди Ўрунов.

Спортчи Москванинг қизил-оқлар клуби шарафини 20-рақам остида ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов 2020 йил январь ойида 150 минг доллар эвазига Тошкентнинг “Локомотив” клубидан Россиянинг “Уфа” клубига ўтган эди. У клубнинг июнь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилган.

131

Остон Ўрунов расман Москванинг “Спартак” клубига ўтди

128
“Уфа”нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов расман Москванинг “Спартак” клуби ўйинчисига айланди.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. “Уфа”нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов расман Москванинг “Спартак” клуби ўйинчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Спартак-Москва” ФК “Уфа” билан ярим ҳимоячи Остон Ўруновнинг ўтиш шартларини келишиб олди. 19 ёшли ўзбекистонлик футболчи клубимиз билан узоқ муддатли шартнома имзолади. <...>  Ўрунов қизил-оқлар шарафини 20 рақам остида ҳимоя қилади”, - дейилган хабарда.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от FC Spartak Moscow (@fcsm_official)

Аввалроқ Ўруновнинг “Уфа”дан 2 миллион евро эвазига “Спартак” клубига ўтиши, Москва клубида йиллик 600 минг евро маош олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

128
Сотрудник лаборатории

Ўзбекистонда коронавирус: 7 август асосий хабарлари

85
(Янгиланган 20:08 07.08.2020)
Бир сутка давомида 522 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 057 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 522 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 057 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 197 нафари Тошкент шаҳрида, 23 нафари Тошкент вилоятида, 15 нафари Хоразм вилоятида ҳамда 13 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 472 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 20 059 нафарга етди.

Айни пайтда 8 817 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 728 нафари оғир, 217 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор – Тошкент шаҳар  Олмазор туманида яшаган 39 ёшли Б.С. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 68 ёшли Л.К. (аёл), Мирзо Улуғбек туманида яшаган 71 ёшли Н.И. (аёл), Қибрай туманида яшаган 69 ёшли С.Б. (эркак) вафот этди.

Ўзбекистонда жами 181 киши пандемия қурбони бўлди.

Фуқароларни олиб келиш

Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган 1850 нафар фуқаро қайтарилади.

6 август куни Оренбург вилоятининг “Бузулук” станциясидан 920 нафар фуқаро биринчи поезд Ўзбекистонга жўнаб кетди. Иккинчиси 7-август куни Самара вилоятининг “Кинел” станциясидан 930 нафар фуқаро билан жўнайди. Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган жами 1850 нафар Ўзбекистон фуқаролари қайтарилади.

7 август ҳолатига кўра Оренбург ва Самара вилоятларида Россия-Қозоғистон давлатлараро чегараси яқинида Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши кузатилмаяпти.

Кенияга саёҳат

Кения ҳукумати 5 августдан бошлаб ўзбекистонлик туристларга ўз ҳудудига мажбурий карантинсиз киришга рухсат берди. Найроби аэропорти сайтида карантин бекор қилинаётган 126та давлатдан иборат рўйхат эълон қилинган. Ўзбекистон рўйхатда 124 ўринда жойлашган.

Кенияга борадиган туристлар коронавирус йўқлиги қайд этилган инглиз тилидаги маълумотномага эга бўлишлари лозим. Бундай маълумотнома парвоздан 96 соат олдин олиниши лозим.

Тест синовлари

ОТМларга кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошлаб, 2 ҳафта давомида ўтказилади. Тест синовлари очиқ стадионларда, кунига 2 сменада ташкил этилади. Натижаларни эълон қилишда ўзгариш бўлмайди. Худди ҳар йилгидек тест синовлари ўтказилган кунининг эртасига абитуриентнинг шахсий саҳифасида эълон қилинади.

Тест синовлари учун 155 стадиондан 40 га яқин стадион жалб этилиши режалаштирилган. Стадионнинг соялик даражалари ва бошқа шароитларга эътибор қаратилган. Соябонлар қўйилиши маласига ҳам эътибор қаратилади. Ота-оналар учун кутиш жойлари, шифокорларга шароит яратиш каби ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 19,1 миллиондан ошди, 715 минг киши вафот этди, 11,6 киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (4,9 млн), Бразилияда (2,9 млн), Ҳиндистонда (2,0 млн).

 

85
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси