"Ростов" Шомуродовни сотишдан бош тортди 

336
(Янгиланган 10:25 10.07.2020)
Бельгиянинг "Гент" клуби Шомуродов учун 5 млн евро таклиф қилган эди. "Ростов" - йўқ деб жавоб қайтарди.

ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik. "Ростов" футбол клуби Элдор Шомуродовни Бельгиянинг "Гент" клубига сотишдан бош тортди, деб хабар қилмоқда Россия ОАВЛари.  

Маълум бўлишича "Гент" Шомуродов учун 5 млн. Евро таклиф қилган. 2 млн бошидан ва яна 1,5 миллиондан 2 йил давомида тўлаш шарти билан. Ростов футбол клуби ушбу таклифга - "йўқ" деб жавоб берган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" жамоасида тўп сурган Элдор Шомуродовни "Ростов" 2017 йилда 300 минг еврога сотиб  олган эди. Шомуродовнинг Россия клуби билан шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган. 

Ушбу мавсумда Шомуродов Россиянинг энг яхши ҳужумчиларидан бирига айланди. Ростов жамоаси учун ўтказган 25 матчида 11 та гол урди ва 6та натижали узатма амалга оширди. 

Маълумот учун, интервьюларда Шомуродовнинг ўзи бир неча бор Европа жамоаларида тўп суришни орзу қилишини хабар қилган эди. 

336

Остон Ўрунов расман Москванинг “Спартак” клубига ўтди

119
“Уфа”нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов расман Москванинг “Спартак” клуби ўйинчисига айланди.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. “Уфа”нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов расман Москванинг “Спартак” клуби ўйинчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Спартак-Москва” ФК “Уфа” билан ярим ҳимоячи Остон Ўруновнинг ўтиш шартларини келишиб олди. 19 ёшли ўзбекистонлик футболчи клубимиз билан узоқ муддатли шартнома имзолади. <...>  Ўрунов қизил-оқлар шарафини 20 рақам остида ҳимоя қилади”, - дейилган хабарда.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от FC Spartak Moscow (@fcsm_official)

Аввалроқ Ўруновнинг “Уфа”дан 2 миллион евро эвазига “Спартак” клубига ўтиши, Москва клубида йиллик 600 минг евро маош олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

119
Хабиб Нурмагомедов провел тренировку к предстоящему бою в футболке с гербом Узбекистан

Ҳабибнинг Ўзбекистон герби акс этган либосдаги сурати бир миллиондан ортиқ лайк тўплади

207
(Янгиланган 13:50 05.08.2020)
Ҳабиб Нурмагомедов октябрда режалаштирилган Жастин Гэтжига қарши жангига қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Машғулотларни Ўзбекистон герби акс этган либосда ўтказмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистон герби акс этган либосли суратини Instagram саҳифасига жойлаштирди.

Хабиб Нурмагомедов провел тренировку к предстоящему бою в футболке с гербом Узбекистан
Хабиб Нурмагомедов провел тренировку к предстоящему бою в футболке с гербом Узбекистан

Ушбу сурат бир неча соат ичида бир миллиондан зиёдроқ лайк ва 18 мингга яқин изоҳ тўплашга улгурди.

“Саволлар ҳар доим бўлади, улар кам эмас. Энг асосийси, уларнинг жавобини билишинг, хом ҳаёллар миянгга ўрнашиб қолиши мумкин. Жангга 80 кун қолди”, — дея шарҳ ёзган Ҳабиб сурат остида.

Эслатиб ўтамиз, россиялик яккакурашчи Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистон MMA ассоциацияси таклифи билан GFC 20 мусобақасининг фахрий меҳмони бўлган эди.

Ҳабиб Нурмагомедов UFC 254 мусобақаси доирасида 24 октябрь куни Жастин Гэтжига қарши октагонга кўтарилади.

207
Здание правительства республики Таджикистан

Тожикистонда президент сайлови санаси маълум бўлди

4
Тожикистон парламентининг юқори ва қуйи палатаси навбатдаги президент сайловларини жорий йилнинг 11 октябрь кунига белгилади.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Тожикистонда президент сайловлари 2020 йил 11 октябрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон нашри хабар бермоқда.

“Тожикистонда навбатдаги президент сайловлари жорий йилнинг 11 октябрь кунига белгиланган”, - дейилган хабарда.

6 август куни Тожикистон парламентининг юқори ва қуйи палатаси қўшма мажлисида навбатдаги президент сайловини ўтказиш санаси тўғрисида қарор қабул қилинган.

Тожикистонда президент 7 йил муддатга сайланади. Амалдаги республика президенти Эмомали Раҳмон ушбу лавозимни 1994 йил ноябрь ойидан буён эгаллаб келмоқда.

4