Виталий Смирнов

Саксонинчи йиллар олимпиадаси: Брежнев мактуби ҳақида афсона ва бойкот ҳақиқати

972
(Янгиланган 21:29 16.07.2020)
Халқаро олимпиада ҳаракати афсонаси Виталий Смирнов Москвада ўтказилган Олимпия ўйинларини бошқа давлатлардаги ўйинлар билан таққослади, Брежнев мусобақаларни ўтказишдан воз кечиш ҳақида машҳур мактубни нега ёзган бўлиши мумкинлиги ҳақида фаразлар билан ўртоқлашди

Агар дунёда 60 йил давомида бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида бўлганлар бўлса ҳам, улар сони жуда оз. Улардан бири Россия Олимпия қўмитаси ва Халқаро олимпия қўмитаси фахрий аъзоси, ўтмишда РСФСР Вазирлар кенгаши ҳузуридаги Жисмоний маданият ва спорт қўмитаси раиси, СССР Олимпия қўмитаси раиси ва Россия Олимпия қўмитаси президенти Виталий Смирновдир.

Ўзининг 85 ёшида у ҳар бир: 1960 йилдан бошлаб Италия (Рим-60)дан бошлаб ўтказилган ёзги ва 1972 йилдан бошлаб Япония (Саппоро-72)да ўтказилган қишги Олимпия ўйинларини майда деталларигача яхши хотирлайди. 1980 йилда ўтказилган XXII Олимпия ўйинлари ҳақида эса соатлаб ҳикоя қилиши мумкин, чунки ташкилий қўмита раисининг биринчи ўринбосари бўлган ҳолда уларни тайёрлаш ва ўтказиш билан шахсан шуғулланган.

Олимпиадалар ўзини оқлайдими

Халқаро Олимпия Қўмитаси Олимпия ўйинлари ўтказиладиган мамлакатни танлаётганида, ўртага спорт иншоотларидан келгусида фойдаланиш масаласи албатта ташланади, шу боис у инфратузилмаси ривожланган шаҳарларга устунлик беради ва Ўйинлардан сўнг барпо этилган бинолардан кейин қандай фойдаланилишини кўриб чиқади, дейди Виталий Смирнов.

Смирнов 44 йил давомида ХОҚ аъзоси бўлган ва ушбу мақомда у барча рекордларни ортда қолдирган.

Почетный президент Олимпийского комитета России (ОКР) Виталий Смирнов
© Sputnik / Григорий Сысоев
Россия Олимпия қўмитаси Фахрий президенти Виталий Смирнов анъанавий Олимпия йиғилишида.

Смирнов Монреал, Афина ва Рио-де-Жанейро билан қўмита бироз янглишганини, аммо Олимпиада-80 Москвада ўта кўпхаржли бўлганини, лекин ўзини оқлаганини, негаки "ҳар қандай мезбон-давлат сифатида турли жараёнлар катализатори бўлиб хизмат қилганини" айтди.

"Москвадаги Олимпия ўйинларига тайёргарлик давомида Москвада Шереметьево аэропорти терминали, янги ускуналарга эга телемарказ қуриб битказилди. Агар Ўйинларга қадар бизда учта телеканал фаолият юритган бўлса, кейин улар сони 21тага етди. Меҳмонхона фонди икки карра ортди. Булар барчаси албатта, рўй берарди, фақат 1980 йилга келиб эмас. Бундан ташқари, биз Таллинда қудратли елканлар марказини, кўплаб машғулотлар марказларини, хусусан, Сочидаги парус марказини барпо этдик. Бундан ташқари, Олимпия ўйинлари Ленинград, Киев ва Минскда ҳам ўтказилар, у ерларда ҳам катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилган эди. "Олимпиада-80" учун йиғилган мобил теле-марказлар яқин вақтларга қадар фаолият юритди", - дея ҳикоя қилади Виталий Смирнов.

Строительство Шереметьево-2 к Олимпиаде в Москве
SPUTNIK / ВЛАДИМИР БОГАТЫРЕВ
Строительство "Шереметьево-2" к Олимпиаде в Москве

Шунингдек, Москвада Совинцентр (Хаммеровский центр) ҳам қурилган бўлиб, кейинчалик у Халқаро савдо маркази, дея атала бошлаганди. Уни сал кейин барпо этиш режалаштирилганди, аммо, Смирновнинг айтишича, Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси раиси этиб ўша вақтда СССР ҳукумати раҳбари ўринбосари ва СССР Давлат қўмитаси раиси бўлган Игнатий Новиков тайинлангани бунда жуда катта фойда берган.

"Новиков қўнғироқ қилиб, Трехгорная мануфактура ортида Москва дарёси қирғоғида жойлашган харобазорга чақиргани кечагидек ёдимда. Резинка этикларни кийиб, қурилиш вагончаси жойлашган жойгача лой кечиб бордик, у ерда эса бизни кутиб олган эркак олдимизга харитани ёйди: "Мана шу жойда Хаммер жаноблари ёрдамида халқаро марказни барпо этмоқчимиз", деди. Режага мувофиқ қурилиш 2000-йилга келиб битиши керак эди, лекин марказ Олимпия ўйинларига тайёр бўлди", - дея ёдга олади Виталий Смирнов.

"Совинцентр"да бутун бошли олимпия қўмитасини - халқаро қўмита, миллий олимпия қўмиталари, федерацияларни жамлаш режалаштирилган эди. Улар у ерда яшаши, анжуманлар ва мажлислар ўтказишлари керак эди, аммо АҚШ президенти Жимми Картер томонидан эълон қилинган бойкот бу режаларни барбод қилади.

Генеральный секретарь ЦК КПСС Леонид Брежнев (справа на переднем плане) и Президент США Джимми Картер (слева на переднем плане)
© Sputnik / Владимир Акимов
Генеральный секретарь ЦК КПСС Леонид Брежнев (справа на переднем плане) и Президент США Джимми Картер (слева на переднем плане)

"Ҳаммаси қуриб битказилганди, у ерда сон-саноқсиз ускуналар бор эди, аммо унга америкаликлар вето қўйишди. Америкаликлар билан мисли кўрилмаган шартнома қилгандик, телевизион ҳуқуқлар учун 75 миллион доллар "соф" даромад олгандик. Лекин ҳаммаси муҳрланди. Ва хорижий меҳмонларни Хамер марказидан қирғоқ бўйлаб Олимпиаданинг асосий тадбирларига - Лужникига олиб бориш режаси амалга ошмади – ХОҚ аъзоларини "Москва" меҳмонхонасининг янги қурилган қисмига жойлаштиришга, ХОҚ сессиясини Колонна залида ўтказишга тўғри келди. Бу бизга қўшимча қийинчиликлар туғдирарди, иш тартибимизда югур-югурлар рўй берди. Январдан бошлаб ҳаммасини бошидан режалаштиришга тўғри келди", - дейди Виталий Смирнов.

Унинг ишонч билан таъкидлашича, Олимпиада ўзини оқлайдими, деган саволга қатъий бирон жавоб айтиш мумкин эмас. Албатта, харажатлар улкан бўлади, аммо Ўйинлар ўтказилишига пул жалб этилади, иш жойи ташкил этилади, спорт турларигина эмас, балки соғлом ҳаёт тарзи ва тадбирлар бўлиб ўтаётган шаҳарларнинг ўзи ҳам реклама қилинади.  Бу эса ўз навбатида туристлар оқими, туристик бизнеснинг ривожланиши демакдир.

Собиқ казарма, бўғуси қамоқхона, аҳоли яшайдиган район

Виталий Смирнов Олимпиадаларни ўзаро солиштириб бўлмайди деган фикрда. Уларнинг ҳар бири ўзича яхши, аммо параллелларни ўтказса бўлади. Мисол учун, яшаш шароитлари бўйича.

"Токиода 1964 йилда ўтган Ёзги олимпиада ўйинларидаги Олимпия қишлоғи менга ҳаддан ёқарди. Гарчи у бунга қадар америка ҳарбий хизматчилари яшаган собиқ казарма бўлган бўлса ҳам. Мен ўша вақтда сув полоси федерацияга раҳбарлик қилардим ва спортсменлар билан биргаликда 30та кровать турган битта хонада яшаганман. Лекин ўша вақтда ҳаммаси бизга манзур эди, у бошқа давр бўлган, бунинг устига овқат, шу пайтгача умримизда кўрмаган мевалар биз учун бепул эди", - дея ҳозиргача ҳайратини яширмайди Смирнов.

Советская Олимпийская команда на параде в день открытия XVIII Олимпийских игр в Токио в 1964 году
© Sputnik /
Советская Олимпийская команда на параде в день открытия XVIII Олимпийских игр в Токио в 1964 году

У шунингдек, Олимпия қишлоғи автотранспорт учун тўлиқ ёпиб қўйилганини, спорстменлар ҳудуд бўйлаб деярли ҳар қадамда парковка қилинган велосипедлар ёрдамида ҳаракатланишганини ҳам яхши хотирлайди. Велосипедга миниб, керакли манзилга етиб олинса бўлди, қолдирилган жойида уни бошқа спортчи олиб кетарди.

Американинг Лейк-Плэсидида 1980 йилда ўтган қишки Ўйинларда спортчилар қамоқхонада яшашга мажбур бўлганлар.

"Олимпия ўйинлари учун объектлар тайёрланаётганида, кейинчалик улардан қандай фойдаланиш масаласи албатта кўриб чиқилади. Лейк-Плэсида эса олимпия қишлоғи ёки унинг бир қисми Ўйинлар якунлангач балоғат ёшига етмаганлар учун қамоқхона сифатида фойдаланилиши режалаштирилган эди. У ерда ҳеч қандай симли тўсиқлар ёки панжаралар бўлмасада, аммо хоналар спортчилар учун мўлжалланмаган эди - бу энига тор камералар бўлиб, бутун делегацияни тўплашга имкон йўқ эди", - дея эсга олади Виталий Смирнов.

Узкий гостиничный номер в олимпийской деревне Лейк-Плэсида
© Sputnik / Дмитрий Донской
Узкий гостиничный номер в олимпийской деревне Лейк-Плэсида

У ўша вақтда ХОҚ вице-президенти бўлган, СССР жамоаси қандай жойлашганини кўриш учун келиб, жуда кулгили бир ҳолатга гувоҳ бўлган. Спортчиларни қўллаб-қувватлагани Иосиф Кобзон келган бўлиб, у қўшиқ куйлаётган тор хона одамларга лиқ тўла, нафас олишга имкон йўқ эди. Совет спортчилари ўртасида эса "ҳеч нарсани тушунмасада, аммо, Кобзонни оғзини ланг очиб тинглаётган" америкалик полициячи турганди.

Бу ўйинлар шуниси билан ҳам эсда қолганди-ки, ўша вақтда Америка президенти Картер Москвадаги олимпиадага бойкот эълон қилган, ва давлат котиби Сайрус Вэнс Лейк-Плэсидга ХОҚдан ушбу ўйинларга бойкот эълон қилинишини сўрагани  келган эди.

"Аммо Халқаро олимпия қўмитаси унинг талабини кескин рад этди", - дейди Смирнов.

У Москвадаги Олимпия қишлоғидан самимий ҳайратини яширмайди. Аввал бошдан олимпия қишлоғи микрорайон сифатида режалаштирилган ва Ўйинлар тугагач навбатда турганлар ўз бошпаналарига кўчиб киргандилар.

Ҳатто маданий марказ ҳам режага мувофиқ ишлатилган ва ҳозиргача ҳам фаолият кўрсатиб келади.

"Олимпия қишлоғида яшаш шароитлари ажойиб эди - гиламлар, телевизорлар, музлаткичлар. Квартирада икки кишидан яшашар, ошхонада етарли миқдорда чой, қаҳва, шакар бор эди, ҳатто у-бу нарса пишириш мумкин эди. У ерда экилган дарахтларни айтмайсизми, парк зонасиничи? Ғаройиб ғоя. Эслатиб ўтишим жоизки, биз 140та давлатдан 15 минг кишига умид қилган эдик, аммо бойкот туфайли 80та давлатдан 6-7 минг киши келди, холос", - дейди Виталий Смирнов.

Жилая комната для спортсменов в одном из домов олимпийской деревни в Москве
© Sputnik / Миранский
Жилая комната для спортсменов в одном из домов олимпийской деревни в Москве

Брежнев мактуб ёзганмиди

Москвада ўтказилган Олимпиададан кўп йиллар ўтиб, Леонид Брежнев вафотидан сўнг КПСС МҚ бош котиби Политбюро кўриб чиқиши учун ёзган мактуб ҳақида гапира бошладилар. Брежнев унда қилинадиган улкан сарф-харажатлар туфайли, Москвада ўйинларни ўтказиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида иккиланаётгани ҳақида маълум қилган.

"Мен бу ҳақда орадан кўп йиллар ўтгач хабар топдим ва ушбу мактуб бўлганига шубҳам бор. ОЎ-80 ташкилий қўмитаси раҳбари Новиков мен билан самимий эди, у эса Брежнев билан бирга ўсган ва ўқиган, улар яқиндан мулоқот қилардилар, ҳатто туғилган саналари орасида ҳам уч кунлик фарқ бор эди, холос. Лекин Новиков менга бу ҳақда ҳеч қачон айтмаган. Новиковни МҚ партияси котибиятига, баъзан Политбюрога чақириб туришар, у ҳамиша мени ўзи билан бирга олар, чунки у ерда фақатгина мен жавоб бера оладиган махсус саволлар бўларди. Лекин у ерда ҳам бу мазмундаги бирорта гапни эшитмаганман", – дейди Виталий Смирнов.

У шундай мактуб пайдо бўлишини инкор этмайди, нега деганда Политбюро аъзолари табдир кўламини тасаввур этмаганлар – "ахир бу шунчаки спорт тадбири эмас, бу хавфсизликни таъминлаш, виза, эпидемиологик ишлар, делегация аъзоларини суғурталаш, тиббий ёрдам кўрсатиш ва ҳоказо масалалар эди".

© Sputnik / Владимир Акимов
Генеральный секретарь ЦК КПСС Леонид Ильич Брежнев (третий справа) на церемонии открытия XXII Олимпийских игр в Москве

Бундан ташқари, Ўйинлар ташкилотчиси бўлган давлат барча давлатларга - симпатия ёки душманлик кайфиятидан қатъий назар - барчага таклифнома юбориши шартлиги - кўпчилик учун сюрприз бўлганди, дейди Виталий Смирнов. Мисол учун, Политбюро Олимпиадага ўртада ҳатто дипломатик муносабатлар мавжуд бўлмаган Чили, Жанубий Корея ва Исроил вакилларини таклиф этишдан кескин бош тортарди, аммо кейин маълум бўлдики, Москва шу туфайли ўйинларни ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин экан. Энди бу масалага кўникилган ҳам эдики, янгиси бўй кўрсатди - Ғарб державалари АҚШ бошчилигида Москвадаги Олимпиадага бойкот эълон қилдилар.

"Брежнев Олимпия ўйинлари унинг учун қандай аҳамиятга эгалигини аъло даражада тушунарди - ҳар қандай давлат арбоби учун бу буюк воқеа эди. У ўйинлар очилгани ҳақида машҳур жумлани айтганида бутун дунё уни кузатди. Лорд Килланин саккиз йил давомида ХОҚ президенти бўлган, мен олти йил унга ўринбосар бўлганман. Биз жуда яқин эдик. Ва у менга кунларнинг бирида шундай деганди: "Виталий, надоматлар бўлсинки, Олимпия ўйинлари кабиса йилида, АҚШ президентига сайловлар бўлиб ўтадиган йилда бўлиб ўтмоқда, бу вақтда ҳамиша сиёсий карталар ўйналади".

Брежнев, албатта, буни тушунарди. Агар шундай мазмундаги хат бўлган бўлса ҳам, Брежнев уни Политбюрога киритган ва буни фақатгина ўзини суғурталаш учун қилган", - дея тахмин қилади Виталий Смирнов.

Олимпия ўйинлари фақат Грецияда

"Ўз вақтида Греция бош вазири Константинос Караманлис узлуксиз ўйинларни ўтказиш таклифини илгари сурган эди. Фақат бу ўйинлар Грециядагина ўтказилиши шарт эди. Мени ҳатто МҚга чақиришди. Яхши ғоялигини айтиб, менга греклар билан умумий тарих боғлаб туришини, маданиятимиз бирлиги, демак уларни қўллаб-қувватлашимиз кераклиги ҳақида маслаҳатлар ўқишни бошлашди ва Грецияга спорт иншоотларини қуришда ёрдам бериш лозимлиги қўшимча қилинди. Мен эса бунга йўл қўйиб бўлмаслигини айтдим", - дейди Смирнов.

Партия функционерларининг асосий ғояси - эндиликда бизда Олимпиадалар билан боғлиқ муаммолар юзага келмаслигида эди, аммо мен бунга жавобан уларга ҳеч ким келажакда сиёсий зиддиятлар бўлмайди, дея кафолат беролмаслигини айтдим.

Шундай қилиб, СССР партия раҳбариятини Греция бош вазири сўзлари ортида спорт мажмуаларини қуриш учун маблағларни қўлга киритиш ва ўйинларни ўтказиш мақсади ётгани, буларнинг барчаси унчалик ёмон эмаслигини, аммо Ўйинлар тақдири сўроқ остида қолиши мумкинлигига кўндиришга муваффақ бўлинди.

Праздничное шествие спортсменов во время открытия XXII летних Олимпийских игр в Москве.
© Sputnik / Сергей Субботин
Праздничное шествие спортсменов во время открытия XXII летних Олимпийских игр в Москве.

"Бу боши берк кўчага кириш билан тенг эди, Олимпия ўйинлари шу билан ўларди. Ахир ҳар битта Олимпиада ўйинлари - бу байрам. Катта-катта маблағлар сарфланади ва топилади. Ҳозирда ўйинлар вақти қолдирилгани учун японлар қандай аҳволга тушишганини яхши тушунаман. Улар улкан маблағлар - 3 миллиард доллар тикишган ва 30 ёки 50 миллиард ишлаб топишни кўзлашган, ва кутилмаганда барчаси бекор бўлди. Японлар эса спортни жуда севадилар. Наганода 1998 йилда узунликдан сакровчилар лыжаларда трамплиндан муваффақиятли сакрашган ва 100 мингдан зиёд томошабинларни тўплашган эди. Тасаввур қиляпсизми, лыжаларда сакраётганларни ва 100 минг кишилик оломонни! Мана шу Олимпия ўйинлари бўлади!", - дея хотима қилади Виктор Смирнов.

972
Мавзу:
Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди? (22)
Вынос флага Узбекистана на футбольное поле

Ўзбекистон 2025 йилда ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади

80
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида “Тошкент–2025” ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. “2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида “Тошкент–2025” ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси ташкил этилади.

Осиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича халқаро ва республика миқёсидаги тадбирлар ҳамда унинг доирасида кўргазмалар, конференциялар, илмий-амалий анжуманлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш Дирекциянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Шунингдек қарор билан, “Тошкент–2025” ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ҳамда чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

80

Ўрунов: отам “Спартак”да ўйнашимни орзу қилар эди

133
Москванинг “Спартак” клубига ўтган ўзбекистонлик футболчи бу отасининг азалий орзуси бўлганини айтди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Куни кеча Москванинг “Спартак” клуби ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Ярим ҳимоячи янги жамоасига берган биринчи интервьюсида отасининг азалий орзуси рўёбга чиққанини маълум қилди.

“Спартак” — энг совриндор ва халқ жамоаси. Отам шу клубда ўйнашимни орзу қилар эди. Шамиль Газизович мени Ўзбекистондан Уфага олиб келди, имконият берди. Энди буни “Спартак”да оқлаш керак. “Спартак”нинг мухлислари энди 35 миллионга кўпаяди”, - деди Ўрунов.

Спортчи Москванинг қизил-оқлар клуби шарафини 20-рақам остида ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов 2020 йил январь ойида 150 минг доллар эвазига Тошкентнинг “Локомотив” клубидан Россиянинг “Уфа” клубига ўтган эди. У клубнинг июнь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилган.

133
Первая в мире вакцина от коронавируса

"Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси: барча доҳиёна нарсалар каби оддий"

15
Одамларни коронавирус билан касалланишидан ҳимоя қилиш. Усул ҳар жиҳатдан яхши - одам ҳам соғлом қолади, бошқаларни ҳам юқтирмайди.

Сергей Царенко. Биз, шифокорлар, моноклонал антитаначалар, стероидлар, антивирус дори воситалар ёрдамида коронавирус билан оғриган беморларни даволашда катта ютуқларга эришдик. Беморлар вафот этиши ҳолатлари камайди, аммо инфекциянинг оғир шакллари учраса, уларни Ўпкани суньий вентиляция ускуналарига ўтказишимизга тўғри келмоқда. Кейинчалик ҳар ўн бемордан 6-8 нафари касалхона ичидаги инфекциялардан вафот этмоқда. Бундай беморларни янги антибиотиклар ёрдамида қутқариш мумкин бўлар эди. Аммо уларни яратишга йиллар керак бўлади.

Аммо яна бир усул ҳам бор: одамларни коронавирус билан касалланишидан ҳимоя қилиш. Усул ҳар жиҳатдан яхши - одам ҳам соғлом қолади, бошқаларни ҳам юқтирмайди. Ахир, бу касалликка чидамли одамлар қанча кўп бўлса, жамиятда иммун қатлами шунча қалин бўлади, эпидемиянинг охири шунча тез келади.

Ҳозирча касалликка чидамлилик фақат одам у билан касалланган тақдирдагина шаклланмоқда. Аммо хавфсизроқ вариант ҳам бор ахир – бу эмлаш. Устига устак, Гамалея институти мутахассислари томонидан яратилган самарали ва хавфсиз вакцина ҳам мавжуд. Микробиология ҳамжамиятда бу институт автомобилсозликда "Мерcедес" маркаси каби мавқега эга.

Мен академик Гинцбург ва Логуновни кўп йиллардан бери биламан. Улар ва ходимлари билан бирга бардошли бактерияларга қарши курашишнинг янги усулларини ишлаб чиқмоқдамиз. Бундан ташқари, институт олимлари аллақачон Эбола ва MERS-га қарши вакциналарни муваффақиятли яратдилар. Улар буни нафақат яратдилар, балки вакциналарни яратишда хавфсиз ва самарали усул – вектор усулини ишлаб чиқдилар. Одам учун хавфсиз аденовирусга орбитал станцияни ташувчи-ракетага илганни сингари - коронавируснинг бир бўлагини илишади. Уни инсон танасига киритишади. Шундан сўнг, ҳам "ташувчи-ракетага", ҳам "орбитал станцияга" иммунитет ҳосил бўлади. Муваффақиятни мустаҳкамлаш учун уч ҳафтадан кейин худди шундай "орбитал станция" бошқа аденовирусда , бошқа"ташувчи-ракетага" илинган ҳолда киритилади. Иммунитет яна шаклланади. Натижада, иккала аденовирусга сустроқ иммунитет шаклланади-да (ахир унинг организмга кераги йўқ), коронавирусга эса - барқарор ва ишончли иммун ҳимоя шаклланади.

Барча доҳиёна нарсалар каби оддийгина. Ахир бизнинг “Левша”ларимиздан (чапақай-уста – таҳр.) бошқа ҳеч кимнинг ҳаёлига бундай нозик нарсалар келмаган. Дунёда яна бир нечта векторли вакциналар яратилмоқда, аммо бирданига иккита "ташувчи-ракета" билан ҳеч қаерда йўқ!

Вакцина аллақачон кўнгиллиларда синовдан ўтди. Эътиборга шуниси лойикки, биринчи кўнгиллилар Гамалея институтининг барча ходимлари бўлди. Улар янги кўприк яратувчиларига ўхшайди - кўприк бўйлаб биринчи поезд юраётганида, улар шу кўприк остида туришди! Бундан кейин, вакцина ҳарбий кўнгиллиларда синовдан ўтказилди. Битта ҳам асорат йўқ, ҳаммасининг иммунитети ўта кучли.

Матбуотда танқидлар тўлқини ўтгани ажабланарли эмас. Ўғирланган технологиялар ҳақидаги шунчаки уйдирмалардан тортиб, вакцинага иммунитетни шаклланиши пайтида тасодифан коронавирусни юқтириш ҳолатида вазиятнинг ёмонлашиши мумкинлиги ҳақидаги сохта илмий мулоҳазаларгача. Охиргиси жуда қўрқинчли эшитилади: Антитаначаларга қарам кучайиш (ADE). Мутахассис бўлмаганлар учун қўрқинчли. Вирусологлар эса ADE таъсири фақатгина Денге безгагига хос ва шунда ҳам эмлаш билан боғлиқ бўлмаганлигини билишади. Бошқа ҳолларда, эффект баъзан пробиркада кўринади. Коронавирус инфекциялари ҳолатида эмас.

Шунда савол туғилади. Матбуотда бу кампанияни ким молиялаштирмоқда? "Мустақил экспертлар" кимга қарам? Полишинель сири: ҳозиргача Россия олимларидан ортда қолган бошқа вакцина ишлаб чиқарувчиларига қарам. Шунингдек баъзида самарали дорилар, аммо касалликнинг енгил шакли ва кўп ножўя таъсирларга эга антивирус дори воситалари ишлаб чиқарувчиларига.

Биз, амалиётчи-шифокорлар, бу шов-шувли маш-машаларга эътибор беришдан уяламиз. Биз коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар олдимизга келишини тўхташини ва ҳозирча эпидемияда бошқа ишга бормаётган қўлларимиз бошқа касалликлар билан ҳам шуғулланишини кутамиз.

15