Заслуженный мастер спорта СССР, чемпион мира по фехтованию в командном турнире 1974, 1979, 1981 годов, серебряный призер Олимпийских игр 1980 года Сабир Рузиев.

Қиличбоз Собир Рўзиев: саксонинчи йиллар Олимпиадасидаги бу дақиқа ҳамон тушимга киради

200
(Янгиланган 14:07 03.08.2020)
Олимпия медали сари йўл Собиржон Рўзиев учун осон кечмади. Аммо у қийинчиликлар олдида тўхтамади ва ўзи учун азиз Ўзбекистонда спортни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшди. Энди эса бўлажак чемпионлар таҳсил оладиган мактабни очиш устида иш олиб бормоқда

ТОШКЕНТ, 29 июл - Sputnik, Андрей Злыденный. Олимпиада ўйинларида қатнашиш қандайлиги, совет терма жамоасига кириш осон кечган-кечмагани ва Ўзбекистонда қиличбозлик спорти қандай ривожланаётгани ҳақида Sputnik Ўзбекистон мухбири Москвадаги саксонинчи йиллар Олимпиадасининг кумуш медал совриндори, Миллий олимпия қўмитаси ва қиличбозлик федерациясининг собиқ раҳбари Собиржон Рўзиев билан суҳбатлашди.

Биринчи бешликка киришга машаққатли йўл

Жаҳон чемпионатлари ва Олимпия шоҳсупаси сари йўлни осон деб бўлмайди. У ҳамма учун ҳар хил, аммо доим қатъиятлиликни ва ўзини шу ишга тўлиқ бахшида этишни талаб қилади. Бу, айниқса, Москва ва бошқа марказий шаҳарлардан олисда ўсиб улғайган спортчиларга тегишли бўлган.

Собиржон Рузиев ( в центре)
Из личного архива Собиржона Рузиева
Собиржон Рузиев ( в центре)

"Совет Иттифоқи миллий терма жамоасига кириш жуда қийин эди. Нега? Ахир, тасаввур қилинг, 300 миллион аҳоли ичидан спорт турингизнинг кучли бешлигига киришни ва Совет Иттифоқи байроғини ҳимоя қилишда қатнашишни ва ҳимоя қилишни англатади. Бу жуда қийин бўлган. Асосий эътибор СССРнинг марказий минтақаларига қаратиларди, Ўрта Осиё эса чекка ҳудуд ҳисобланар эди - биздан миллий терма жамоага саноқли одамлар киритиларди", - деб эслайди Собиржон Собитович.

Шунга қарамай, тошкентлик йигит ўзини намоён этишга муваффақ бўлди ва юқори ютуқлар спортига кира олди: Рўзиев қиличбозлик бўйича бир неча бор мамлакат, Европа ва жаҳон чемпиони бўлган.

Член сборной команды СССР по фехтованию на рапирах Сабир Рузиев.
© Sputnik / Моргулис
Член сборной команды СССР по фехтованию на рапирах Сабир Рузиев.

"Бронза" оғирлигидаги дақиқа

Рўзиев 1976 йилда Монреалда ва 1980 йилда Москвада бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида Совет Иттифоқи шарафини ҳимоя қилди. Сўнгги Олимпиада унинг хотирасига кўпроқ ёзилди. Ҳақиқатда эслашга арзигулик иш кўп: унда у якка ва жамоавий мусобақаларда қиличбозлик мусобақасининг финалига чиқди.

Собиржон Рўзиев СССР жамоаси билан бирга иккинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Аммо шаҳсий биринчилик финалида унга омад кулиб боқмади - у медалдан атиги бир қадамда эди ва барчасини бир дақиқа ҳал қилди.

"Қуръа натижасига кўра, мен жангларимни муваффақиятли бошладим. Иккита жангда ғолиб чиқдим – польшаликка ва руминияликка қарши. Сўнгра Смирновга қарши жанг қилдим, лекин унга 5: 4 ҳисоб билан ва Романьковга ҳам ютқаздим, франциялик Жулье устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозондим. У Олимпиада ўйинларида учинчи бўлди. У бир дақиқага танаффус олди ва шу танаффусда у бироз хотиржамлашди. Мен, эҳтимол, шунчалар ҳаяжонда эдимки – бўлди, мен уни ютдим, менда энди медал бор. 4: 1 ҳисобида ютаётган эдим, бу деярли ғалабани англатарди. Аммо у олган дақиқа мени заифлаштирди, ҳушёрликни йўқотдим, лекин у, аксинча, ўйинга созланиб қолди. Ва шундай бўлдики мен бу жангда ютқаздим. Ҳануз тушларимга медалсиз қолганим киради", - дейди Рўзиев.

Муболағасиз, Собиржон Сабитовични бутун Ўзбекистон қўллаб-қувватлади - партия раҳбарларидан тортиб оиласи, дўстлари ва оддий мухлисларгача. Пойтахтда рафиқаси ва қизи яқинида бўлгани жуда қувонлантирарди.

Собиржон Рузиев ( в центре)
Из личного архива Собиржона Рузиева
Собиржон Рузиев ( в центре)

Улар учун бу нафақат умр йўлдоши ва отасини маънавий қўллаб-қувватлаш, балки уни кўриш учун имконият ҳам эди. Ахир мусобақага тайёргарлик уларни узоқ вақтга ажратиб қўйди.

"Деярли бир йил мен уйда бўлмадим, биз асосан олимпия базаларида яшадик, эрталабдан кечгача машғулот ўтказардик. Фақат битта мақсад бўлган - Олимпиадада муваффақиятли қатнашиш", - дея қўшимча қилди спорт фахрийси.

Ватанида, Москвада иккита олтин ва бир нечта кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган ўзбекистонлик спортчилар шараф билан кутиб олинди. Уларни Компартия Марказий Комитетининг биринчи котиби Шароф Рашидов шахсан қабул қилиб, уларга муносиб совғаларни топширди. Ўйинлар иштирокчилари кейинчалик кўп марта республика бўйлаб турнеларда бўлди, шаҳарлар ва колхозлар аҳолиси билан ўз таассуротлари билан бўлишишди.

Поединок рапиристов Сабира Рузиева и Бориса Корецкого. VIII летняя Спартакиада народов СССР. Центральный стадион имени В. И. Ленина (ныне Олимпийский комплекс Лужники).
© Sputnik / Дмитрий Донской
Поединок рапиристов Сабира Рузиева и Бориса Корецкого. VIII летняя Спартакиада народов СССР. Центральный стадион имени В. И. Ленина (ныне Олимпийский комплекс "Лужники").

Аммо узоқ вақт шон-шухратга кўмилиш мумкин эмас эди - олдинда янги машғулотлар ва мусобақалар бор эди. Афсуски, Рўзиев учун Москва Олимпиадаси унинг карьерасидаги сўнггиси бўлди: 1984 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтиши керак бўлган Ўйинлар Совет Иттифоқи ва бошқа бир қатор давлатлар томонидан АҚШнинг Олимпиада-80 ўйинларига ҳудди шундай ҳаракатларига жавобан бойкот қилинди.

"Турмуш ўртоғим менга: "Фарзандингиз ўсиб-улғаймоқда, сизни кўрмайди ҳам - сиз ҳар доим ўқув-машғулот йиғинларидасиз, мусобақалардасиз”, деди. Шунда мен Тошкентга қайтиб, мураббийлик билан шуғулланишга қарор қилдим", - деб эслайди Собиржон Сабитович.

Собиржон Рузиев (на пьедестале в центре)
Из личного архива Собиржона Рузиева
Собиржон Рузиев (на пьедестале в центре)

Аммо унинг бундай қарор қилиши осон бўлмади - бир ойдан кейиноқ у жамоага қайтишни хоҳлади. Аммо бундан олдин мен терма жамоанинг катта мураббийи, машҳур қиличбоз Владимир Назлимовга қўнғироқ қилдим. Айнан у Олимпиада-80 совриндорини ёш спортчиларининг мураббийи бўлишига батамомо ишонтирди.

Янги чемпионларни тарбиялаб

Унинг спортдан кетганидан кейинги фаолияти ҳам бой бўлди. Рўзиев Туркистон ҳарбий округининг  бош мураббийи бўлди (“армия” ўтмиши таъсир қилди), кейин эса бошқа, жуда экзотик спорт турига ўтди - у регби бўйича жамоанинг мураббийи бўлди.

Мустақиллик йилларида Собиржон Собитович вазирлик лавозими - Давлат спорт қўмитаси раиси бўлди, кейин Миллий Олимпия қўмитаси ва қиличбозлик федерациясини бошқарди. Ташкилотчилик иши ҳақиқий спорт намойишларидан кўра қийинроқ ва масъулиятлироқ эди.

Гарчи Рўзиев бир неча бор бундай таклифларни олган бўлса-да, унинг айнан ўз мамалакатига ёрдам бериш истаги, уни чет элга мураббий сифатида кетишига йўл қўймади.

"Мен ҳеч қаерга кетишни хоҳламадим, чунки мен анчагина дунёни кезиб чиқиб бўлганман. Мен ўз уйимда бўлишни хоҳладим, чунки бу ерда қиличбозлик билан шуғуллананганман, менга жуда кўп эътибор берилганди, дунёнинг ҳамма жойига саёҳат қилишим учун менга жуда катта маблағ сарфланди. Менинг бир мақсадим бор - республикада ўз қиличбозлик мактабимни яратиш ва ўз тажрибамни болаларга етказиш", - деб Рўзиев ўз режалари билан ўртоқлашди.

Собиржон Рузиев (в центре)
Из личного архива Собиржона Рузиева
Собиржон Рузиев (в центре)

У шогирдларни йиғиб олишга ва машғулотларни бошлашга муваффақ бўлди, кейинчалик унинг жияни бу ишни ўз қўлига олди - ҳозирда унинг беш нафар шогирди терма жамоа таркибида мусобақаларда қатнашиб келмоқда. Аммо раҳбарлик иши унинг севимли ишига тўлиқ киришишига имкон бермади. Ҳукуматдаги лавозимларни тарк этганидан кейингина Рўзиев ўз орзусини амалга оширишга ҳар қачонгидан ҳам яқинроқдир.

"Ўтган йили мен яхши мактабни топдим, унинг директори билан учрашдим. Менга у жуда ёқди. Энг муҳими, унинг зали қиличбозлик машғулотларини ўтказишга тўғри келади. Бу мактаб Юнусободда жойлашган, унда 1200 нафар бола ўқийди – у жуда катта мактаб. Барча болалар биринчи сменада ўқийдилар, иккинчисида эса заллар машғулотлар учун бўш. Фақат ускуналарни сотиб олиш қолди ва машғулотларни бошласа бўлаверади", - дейди Рўзиев.

Собиржон Рузиев (крайний слева)
Из личного архива Собиржона Рузиева
Собиржон Рузиев (крайний слева)

Аммо коронавирус пандемияси бу режаларни амалга оширилишини тўхтатиб қўйди. Аммо бу, узоққа чўзилмайди, деб ишонади мураббий. Совуқ қуролдан фойдаланиш асослари билан бир қаторда, Рўзиев болаларга француз тилини ҳам ўргатишни режалаштирмоқда.

"Бу жуда оддий: қиличбозлик бу француз спорт туридир. Барча мусобақалар ва ҳакамлар француз тилида ўтказилади. Бизда эса болалар мусобақаларга борганида, тилни билишмайди. Тилни билган спортчи келажакда, эҳтимол, чемпион бўлмаслиги ҳам мумкин, лекин мисол учун, халқаро тоифадаги ҳакам сифатида ишлаши, Ўзбекистон томонидан ушбу вазифада ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлади", - дея тушунтирди Рўзиев.

Спорт, сиёсат ва коронавирус

Собиржон Сабитович афсус билан спортни сиёсатдан ажратиб бўлмаётганини ва бунга доимо дуч келишга тўғри келаётганини таъкидлайди. Ахир ҳар қандай мусобақада, уларнинг даражасидан қатъий назар - жаҳон биринчиликларими, Олимпиада ёки бошқаларидами - спортчилар ўз мамлакатлари шарафини ҳимоя қиладилар. Давлатнинг вазифаси эса улар учун машқ қилишларига ва эртага чемпион бўлишларига шароит яратиб беришдир.

Бундай таъсирга Рўзиев 1984 йилда, АҚШдаги учинчи Олимпиадасига боролмаганида дуч келди. Ва энди эса эпидемия бутун дунё спортчиларининг режаларига аралашди.

"Ҳозирда Олимпиада ўйинлари кўчирилди ва энди ёши катта бўлиб қолган, Олимпга, медалларга эришишни орзу қилган спортчилар учун, эҳтимол, бу Ўйинлар бўлмаслиги ҳам мумкин. Бу доим ҳам жуда мураккаб, чунки кўпчилик умр бўйи бундай юқори спорт мукофотига интилади", - деб таъкидлади Рўзиев.

Аммо Олимпиада-80 кумуш медал совриндори ишончи комил, умидсизланишга ўрин йўқ, ўз мақсадига содиқ қолиб, оҳиригача ҳаракат қилиш керак. У эса ўз навбатида, ҳозирги мавқеида, чемпионларнинг янги авлодини тарбиялашга ва ўзи қарийб ярим аср содиқ бўлиб келаётган спорт турини ривожлантиришга қўлидан келганича ҳаракат қилади.

200
Мавзу:
Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди? (19)
Махмуд Мурадов

Маҳмуд Муродов UFC’даги навбатдаги жангини октябрда ўтказади

161
Ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродов UFC’даги учинчи жангини польшалик Кшиштоф Йоткога қарши 17 октябрда ўтказади.

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. UFC билан шартнома имзолаган илк ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродов навбатдаги жангини 2020 йилнинг 17 октябрида ўтказади. Бу ҳақда спортчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

“Дўстлар, кейинги жангим 17 октябрда Кшиштоф Йоткога қарши бўлиб ўтади. Худо хоҳласа, тез орада сизларни яна бир ғалаба билан хурсанд қиламан! Қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга катта раҳмат” — деб ёзиб қолдирган у.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Makhmud “Mach” Muradov (@makhmud_muradov)

Польшалик Кшиштоф Йотко MMA’даги фаолияти давомида 26 та жанг ўтказиб, шуларнинг 22 тасида ғалаба қозонган, 4 тасида эса мағлубиятга учраган.

Маҳмуд Муродов UFC’да ҳозиргача иккита жанг ўтказган. Ҳар икки жангда унинг қўли баланд келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маҳмуд Муродовнинг UFCʼдаги учинчи жанги бекор қилингани хабар қилинган эди.

161
Полузащитник Жасур Жалолиддинов

Россияда учинчи ўзбек легионери пайдо бўлди

260
(Янгиланган 10:47 30.07.2020)
Жасур Жалолиддинов билан имзоланган шартнома  5 йилга мўлжалланган бўлиб, у жамоада 23 рақами остида тўп суради.

ТОШКЕНТ, 30 июл – Sputnik. Россиянинг етакчи футбол клубларидан бири бўлган “Локомотив” жамоаси ўзбекистонлик 18 ёшли истиқболли футболчи Жасур Жалолиддинов билан шартнома имзолади.

Шартнома  5 йилга мўлжалланган бўлиб Жасур жамоада 23 рақами остида тўп суради.

Албатта мен Локомотив ҳақида анча нарса биламан. Транфергача жамоа тарихини ўргандим, чемпионлик ҳақидаги фильмни томоша қилдим, жамоада қайси футболчилар тўп суришини биламан, - дейди Жасур. Алексей Миранчук билан танишмоқчиман, бизнинг услубимиз ўхшаш, уҳам чап оёқда ўйнайди. Ҳозир бироз ҳаяжонланаяпман, лекин ўйин бошланганда ҳаяжон йўқолади.

Жасур Жалолиддинов 2020 йилнинг 15 майида туғилган. “Бунёдкор” академияси тарбияланувчиси, асосий жамоага 16 ёшида киритилган эди ва Ўзбекистон чемпионатида энг ёш футболчи бўлган эди. “Бунёдкор” жамоаси учун 32 та матч ўтказиб 3та гол урган ва учта натижали узатма берган.

Жамоада марказий ва ҳужумчи ярим ҳимоячи ўринларида тўп сурган. Шунингдек ўнг ва чап вингер ва марказий ҳужумчи ўринларидан ҳам ўйнаган. Жасур 2020 йилнинг 23 февралида Ўзбекистон терма жамоаси сафида Белорусга қарши ўйинда илк бор майдонга тушган эди.

2019 йилда Британиянинг Guardian нашри Жалоддиновни 2020 йилда туғилган дунёнинг “60та ёш талантлари рўйхатига киритган эди”.

Маълумот учун, Жалолиддинов Россияда тўп сураётган учинчи ўзбек легионери бўлади. Шу кунга қадар Элдор Шомуродов "Ростов"  жамоасида ва Остон урунов "Уфа" жамоасида тўп суриб келаётган эди.  

260
Угрожающий взорвать бомбу в Киеве является гражданином Узбекистана

ТИВ Киевда бомба порлатиш билан таҳдид қилган шахснинг фуқаролигига аниқлик киритмоқда

6
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Киев банкида бомба порлатиш билан таҳдид қилган шахснинг фуқаролигига аниқлик киритмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ТИВ Киев марказида банкда бомба порлатиш билан таҳдид қилган шахснинг фуқаролигига аниқлик киритмоқда. Бу ҳақда республика ТИВ РИА Новостига маълум қилди.

“Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий каналлар орқали Киевда юз берган ҳолат юзасидан маълумотни аниқлаштирмоқда. Хусусан, бинони портлатиш билан таҳдид қилаётган шахс Ўзбекистон фуқароси эканлигига аниқлик киритилмоқда”, - деди вазирлик ходими.

“Леонардо” бизнес-маркази банкида бомба портлатмоқчи бўлган киши 40 минг гривен (1440 доллар) талаб қилган.

Бундан аввал, Украина Ички ишлар вазири ўринбосари Антон Герашенко Киев банкида бомба портлатиш билан тахдид қилаётган фуқаронинг шахси аниқлаганлигини маълум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, террорчилик амалга ошириш билан таҳдид қилган шахс – Ўзбекистон фуқароси, 1988 йил 25 мартда туғилган Каримов Сухроб Рахманович.

 

6