Махмуд Мурадов

Маҳмуд Муродов UFC’даги навбатдаги жангини октябрда ўтказади

198
Ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродов UFC’даги учинчи жангини польшалик Кшиштоф Йоткога қарши 17 октябрда ўтказади.

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. UFC билан шартнома имзолаган илк ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродов навбатдаги жангини 2020 йилнинг 17 октябрида ўтказади. Бу ҳақда спортчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

“Дўстлар, кейинги жангим 17 октябрда Кшиштоф Йоткога қарши бўлиб ўтади. Худо хоҳласа, тез орада сизларни яна бир ғалаба билан хурсанд қиламан! Қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга катта раҳмат” — деб ёзиб қолдирган у.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Makhmud “Mach” Muradov (@makhmud_muradov)

Польшалик Кшиштоф Йотко MMA’даги фаолияти давомида 26 та жанг ўтказиб, шуларнинг 22 тасида ғалаба қозонган, 4 тасида эса мағлубиятга учраган.

Маҳмуд Муродов UFC’да ҳозиргача иккита жанг ўтказган. Ҳар икки жангда унинг қўли баланд келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маҳмуд Муродовнинг UFCʼдаги учинчи жанги бекор қилингани хабар қилинган эди.

198
Вынос флага Узбекистана на футбольное поле

Ўзбекистон 2025 йилда ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади

80
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида “Тошкент–2025” ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. “2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида “Тошкент–2025” ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси ташкил этилади.

Осиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича халқаро ва республика миқёсидаги тадбирлар ҳамда унинг доирасида кўргазмалар, конференциялар, илмий-амалий анжуманлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш Дирекциянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Шунингдек қарор билан, “Тошкент–2025” ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ҳамда чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

80

Ўрунов: отам “Спартак”да ўйнашимни орзу қилар эди

133
Москванинг “Спартак” клубига ўтган ўзбекистонлик футболчи бу отасининг азалий орзуси бўлганини айтди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Куни кеча Москванинг “Спартак” клуби ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Ярим ҳимоячи янги жамоасига берган биринчи интервьюсида отасининг азалий орзуси рўёбга чиққанини маълум қилди.

“Спартак” — энг совриндор ва халқ жамоаси. Отам шу клубда ўйнашимни орзу қилар эди. Шамиль Газизович мени Ўзбекистондан Уфага олиб келди, имконият берди. Энди буни “Спартак”да оқлаш керак. “Спартак”нинг мухлислари энди 35 миллионга кўпаяди”, - деди Ўрунов.

Спортчи Москванинг қизил-оқлар клуби шарафини 20-рақам остида ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов 2020 йил январь ойида 150 минг доллар эвазига Тошкентнинг “Локомотив” клубидан Россиянинг “Уфа” клубига ўтган эди. У клубнинг июнь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилган.

133

Самарада мигрантларнинг чегара олдида тўпланишига йўл қўйилмайди

3
Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган меҳнат мигрантлар ватанига қайтарилди. Бироқ минтақа ҳукумати шунга ўхшаш ҳолат яна қайтарилмаслиги учун чора кўрмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Россия чегаралари ва Самара вилоятидан 7 август ҳолатига кўра жами икки мингдан зиёд Ўзбекистон ҳамда юзга яқин Тожикистон фуқаролари олиб кетилди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон нашрига Самара вилояти Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Ольга Гальцова маълум қилди.

Чет эл фуқароларини олиб кетиш босқичма-босқич амалга оширилган. Шунингдек, улар учун барча зарурий шароитларга эга бўлган чодирли лагерь ташкил этилган.

Тожикистон фуқаролари Қозондан 28 июль куни самолётда, Ўзбекистон фуқароларининг сўнгги гуруҳи 7 август куни ватанига жўнатилган.

Лекин шундай эҳтимол борки, мигрантлар фирибгарлик тузоғига илиниб, яна Россия чегаралари яқинига келишга уринишади.

“Самара вилояти Большая Черниговка тумани ҳудудида чет эл фуқаролари тўпланишининг олдини олиш ҳамда уларнинг Оренбург вилояти ҳудудига ўтиш уринишини олдини олиш мақсадида ЙПХ (ДПС) қўйилган”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган жами 1850 нафар Ўзбекистон фуқаролари қайтарилган эди. Уларнинг 920 нафари Оренбург вилоятининг “Бузулук”, 930 нафари эса Самара вилоятининг “Кинел” станциясидан поездларда ватанга олиб келинди.

3