Ўрунов: отам “Спартак”да ўйнашимни орзу қилар эди

153
Москванинг “Спартак” клубига ўтган ўзбекистонлик футболчи бу отасининг азалий орзуси бўлганини айтди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Куни кеча Москванинг “Спартак” клуби ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Ярим ҳимоячи янги жамоасига берган биринчи интервьюсида отасининг азалий орзуси рўёбга чиққанини маълум қилди.

“Спартак” — энг совриндор ва халқ жамоаси. Отам шу клубда ўйнашимни орзу қилар эди. Шамиль Газизович мени Ўзбекистондан Уфага олиб келди, имконият берди. Энди буни “Спартак”да оқлаш керак. “Спартак”нинг мухлислари энди 35 миллионга кўпаяди”, - деди Ўрунов.

Спортчи Москванинг қизил-оқлар клуби шарафини 20-рақам остида ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов 2020 йил январь ойида 150 минг доллар эвазига Тошкентнинг “Локомотив” клубидан Россиянинг “Уфа” клубига ўтган эди. У клубнинг июнь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилган.

153
Хабиб Нурмагомедов

Нурмагомедов акалари билан тушган суратни жойлаштирди

339
Россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Instagram саҳифасида жамоаси аъзолари билан тушган суратни жойлаштирди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Енгил вазнда россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Instagram саҳифасида жамоаси аъзолари билан тушган суратни жойлаштирди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Khabib Nurmagomedov (@khabib_nurmagomedov)

Суратда аралаш жангчи Ризван Магомедов ва UFC чемпионининг мураббийи Хавер Мендес ҳам бор.

“Бу Акалардан мен бутун ҳаётим давомида қандай курашиш ва яшашни ўргандим”,

“Бутун ҳаётим давомида бу Акалардан қандай қилиб курашиш ва яшашни ўргандим”, -  деб ёзган спортчи ўз постида.

Шанба куни ўтказилган UFC 254 мусобақасида Ҳабиб Нурмагомедов америкалик жангчи Жастин Гэтжи устидан ғалаба қозониб, чемпионлик унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди. Жангдан сўнг россиялик чемпион ММАдаги фаолиятини якунлашини эълон қилди.

Спортчи 29 та жангда ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.

339
Махмуд Мурадов

Маҳмуд Муродовда коронавирус аниқлангани сабаб унинг жанги бекор қилинди

86
Муродов 31 октябр куни америкалик Кевин Ҳолландга қарши октагонга кўтарилиши керак эди. Бироқ спортчининг коронавирусга топширган тести мусбат чиққан.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. UFC билан шартнома имзолаган илк ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродовнинг учинчи жанги бекор қилинди. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram᾽даги саҳифасида маълум қилди.

Мурадов 31 октябр куни америкалик Кевин Ҳолландга қарши октагонга кўтарилиши керак эди.

“Aфсуски, сизларга нохуш хабарни етказишимга тўғри келмоқда. 31 октябрдаги жангим бекор қилинди, чунки COVID19 га топширган тестим ижобий натижани кўрсатди”, - дея ёзган у.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Makhmud “Mach” Muradov (@makhmud_muradov)

86
Национальная валюта Узбекистана — сум

Айрим транспорт воситаларидан утилизация йиғими ундирилмайди

43
Айрим транспорт воситаларидан 2022 йил 31 декабрга қадар утилизация йиғими ундирилмайди. Ҳукумат қарори қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. “Коронавирус пандемияси даврида ташқи иқтисодий фаолият, туризм ва қурилиш соҳаларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йил 31 декабргача қуйидагиларга утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилади:

- юк ташиш учун мўлжалланган шатакчи автомобиллар (ТИФ ТН коди 8701 20, ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлари бундан мустасно), шунингдек, тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошганлари бундан мустасно);

- юк ташиш учун мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8704 22, 8704 23) ҳамда махсус мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8705 10, 8705 40, 8705 90);

- ҳайдовчи билан бирга 10 ва ундан ортиқ йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8702, ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлари бундан мустасно).

Шунингдек, эндиликда давлатлараро, ҳукуматлараро, халқаро ташкилотлар йўналишлари бўйича хайрия ёрдами мақсадларида олиб кириладиган транспорт воситаларига ҳам утилизация йиғими ундирилмайди.

43