Ўзбекистон-Тожикистон ўртоқлик учрашувига ҳакамлар тайинланди

176
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Локомотив” стадионида Тожикистонга қарши майдонга тушади. Ўйинни ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради.

ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини Ахрол Рисқуллаев бошқариб боради. Бу ҳақда ЎФА хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, мазкур баҳс ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилди.

Бош ҳакам - Ахрол Рисқуллаев, ён қанот ҳакамлари - Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Локомотив” стадионида Тожикистонга қарши майдонга тушади. Баҳс соат 19:00да бошланади.

176
Полузащитник Жасур Жалолиддинов

“Локомотив” Жасур Жалолиддиновни РПЛ рўйхатидан чиқарди

366
Клуб Жасур Жалолиддиновни 28 августда Премьер Лига учун рўйхатдан ўтказган эди. Бироқ жамоа 19 сентябрь куни Жасурни РПЛ рўйхатидан чиқарди.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Москванинг “Локомотив” ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддиновни РПЛ қайдномасидан чиқарди.

Клуб Жасур Жалолиддиновни 28 августда Премьер Лига учун рўйхатдан ўтказган эди. Бироқ жамоа 19 сентябрь куни Жасурни РПЛ рўйхатидан чиқарди ва унинг ўрнига черногориялик Лука Жорживични рўйхатдан ўтказди.

ОАВ хабарига кўра, “Локомотив” Жалолидиновни тез орада бошқа жамоага ижарага бериб юбориши мумкин. 

19 ёшли ярим ҳимоячи ёзда “Бунёдкор”дан “Локомотив” клубига трансфер қилинган эди. Жасур клуби сафида машғулотларда иштирок этган бўлса-да, ҳали дебютини ўтказмаган эди.

366
Остон Урунов

Остон Ўрунов дебют голини урган ўйинда “Спартак” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

186
Футбол бўйича Россия Кубоги гуруҳ босқичининг 1-турида Остон Ўрунов “Спартак” таркибида дебют голини уришга муваффақ бўлди.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Футбол бўйича Россия Кубоги гуруҳ босқичининг 1-турида “Спартак” “Родина”га қарши баҳс олиб борди.

Унда “қизил-оқлар” йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 52-дақиқасида ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов рақибнинг бир нечта ҳимоячисини ортда қолдирди ва дарвоза томон аниқ зарба йўллади. Унинг зарбаси дарвозабонни доғда қолдирди. Шу тариқа Ўрунов “Спартак” таркибида дебют голини уришга муваффақ бўлди.

“Спартак” асосий таркибида илк бор тушган Остон Ўрунов мазкур баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди.

186

Самарқанд халқаро аэропорти Россиядан келган 500га яқин ўзбекистонликларни қабул қилди

42
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида (қизил ҳудуддан келганлар учун) 14 кунлик уй ёки меҳмонхоналарда ўзини-ўзи яккалашлари талаб этилади.

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Самарқанд халқаро аэропортида Россия давлатининг Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларидан учиб келган 497 нафар юртдошларимиз 2 та чартер рейс орқали кутиб олинди, деб хабар бермоқда "Самарқанд халкаро аэропорти" матбуот-хизмати.

"Бугун (iFLy ва Red Wings авиакомпанияларининг Airbus 330 ва Airbus 321 ҳаво кемалари Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларидан соат 02:10 ва 3:51 да қабул қилди. Йўловчилар анкета маълумотларида келтирилган яшаш жойларига кўра ўз манзилларига кузатиб қўйилди", - дейилади хабарда.

Ўзбекистонга келувчи йўловчиларнинг парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда фақат ПЗР (полимер занжирли реакция) орқали текширилиб, манфий кўрсатичга эга маълумотномаларни тақдим этишлари керак бўлади.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида (қизил ҳудуддан келганлар учун) 14 кунлик уй ёки меҳмонхоналарда ўзини-ўзи яккалашлари талаб этилади.

 

42