Ўзбекистонда "Бош вазир кубоги-2020" футбол мусобақалари старт олмоқда

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишМяч
Мяч - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мусобақада иштирок этишни режалаштирганлар 10-сентябрга қадар талабнома тақдим этишлари мумкин. Бу энг сўнгги муддат

ТОШКЕНТ, 5 сен - Sputnik. Ўзбекистонда "Бош вазир кубоги-2020" футбол мусобақалари старт олмоқда, деб хабар қилади Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Главный тренер Реал Мадрида Зинедин Зидан - Sputnik Ўзбекистон
Футболчи оёғи билан Зидан юзига даҳшатли зарба берди - видео

Хабарда айтилишича, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 4-12-октябр кунлари вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг ходимлари ўртасида футбол мусобақалари ташкил этилади.

Шу мақсадда "Бош вазир кубоги" мусобақаларида қатнашиш учун мамлакатда фаолият олиб бораётган 150дан ортиқ вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларга таклифномалар юборилди.

Мусобақада иштирок этиш учун талабнома тақдим этишнинг сўнгги муддати этиб 10-сентябр белгиланган.

Ўтган йили илк маротаба ташкил этилган мусобақаларда 64та жамоа иштирок этган. Бир ҳафтадан ошиқроқ давом этган қизғин ва муросасиз баҳсларда бош совринни Ўзбекистон Олий суди жамоаси қўлга киритган эди.

Янгиликлар лентаси
0