Нурмагомедов спортдаги фаолиятини якунлаш шартини айтди

© Sputnik / Рамиз БахтияровХабиб Нурмагомедов
Хабиб Нурмагомедов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони “соғлиғи имкон беришига қадар” жангларда иштирок этишни давом эттиришини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов “соғлиғи имкон беришига қадар” жангларда иштирок этишни давом эттиришини маълум қилди. Бу ҳақда у  Жанг санъати форуми доирасидаги онлайн конференцияда маълум қилди.

Хабиб Нурмагомедов провел тренировку к предстоящему бою в футболке с гербом Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Ҳабибнинг Ўзбекистон герби акс этган либосдаги сурати бир миллиондан ортиқ лайк тўплади

“Жуда кўп саволлар бор: “Қачон якунлайсан?” Тушунаман, одамлар ғалабаларимдан чарчашди, бирор бир янгиликни исташади. Танам имкон берар экан, янада кучли бўлар эканман, фаолиятимни якунлаш борасида аниқлик йўқ. Кураша олишим, ўз вазнимда энг зўр бўлиш ва оғир юкламаларни қабул қила олишимни ҳис қилар эканман, кетиш ҳақида ўйламаяпман <...> Куч-қувватдан қола бошлаганимни англашим биланоқ, спортдан кетаман”, - деди спортчи.

Нурмагомедов сўнгги жангини 2019 йил 7 сентябрь куни ўтказган эди. Ўшанда америкалик Дастин Порьени таслим этиб, камарини ҳимоя қилган эди. Ҳабиб барча жангларида ғалаба қозонган. Жангларда унинг 28 марта қўли баланд келган, бирор марта ҳам мағлубият аламини тотиб кўрмаган.

Унинг кейинги жанги жорий йил 24 октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтади. У америкалик Жастин Гэтжи билан бўлажак жангда чемпионлик унвонини ҳимоя қилади.

Янгиликлар лентаси
0