Футболист Лионель Месси

Энг кўп даромад оладиган футболчилар маълум қилинди

193
(Янгиланган 14:37 15.09.2020)
“Forbes” журнали Лионель Мессини дунёнинг энг кўп даромад олувчи футболчиси деб топди. Унинг йиллик даромади 126 миллион долларни ташкил этган.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. “Forbes” журнали 2020 йилда дунёнинг энг кўп даромад олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди. “Барселона” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси рейтингда биринчи ўринни эгаллади.

Месси йиллик даромади 126 миллион долларни ташкил этган. Кучли учликдан “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду (117 млн доллар) ва ПСЖ ҳужумчиси Неймар (96 млн доллар) ўрин олган.

Нуфузли нашрнинг топ-10 рўйхатига, шунингдек, Килиан Мбаппе (42 млн доллар), Муҳаммад Салоҳ (37), Поль Погба (34), Антуан Гризманн (33), Гарет Бэйл (29), Роберт Левандовски (28) ва Давид де Хеа (27) киритилган.

193
Остон Урунов

Остон Ўрунов дебют голини урган ўйинда “Спартак” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

158
Футбол бўйича Россия Кубоги гуруҳ босқичининг 1-турида Остон Ўрунов “Спартак” таркибида дебют голини уришга муваффақ бўлди.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Футбол бўйича Россия Кубоги гуруҳ босқичининг 1-турида “Спартак” “Родина”га қарши баҳс олиб борди.

Унда “қизил-оқлар” йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 52-дақиқасида ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов рақибнинг бир нечта ҳимоячисини ортда қолдирди ва дарвоза томон аниқ зарба йўллади. Унинг зарбаси дарвозабонни доғда қолдирди. Шу тариқа Ўрунов “Спартак” таркибида дебют голини уришга муваффақ бўлди.

“Спартак” асосий таркибида илк бор тушган Остон Ўрунов мазкур баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди.

158
Чемпионский пояс боксерской ассоциации WBC

WBC рейтингида ўзбек боксчилари қайси ўринларда

398
(Янгиланган 20:20 16.09.2020)
Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) сентябрь ойи учун боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Ундан 8 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган.

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) сентябрь ойи учун боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

WBC бошқа ташкилотлардан фарқли равишда кучли 15 боксчини эмас, 40 нафар чарм қўлқоп устаси рейтингини эълон қилади.

Узбекский боксер Шахрам Гиясов
Пресс-служба Национального олимпийского комитета РУз

Таъкидланишича, эълон қилинган рейтингдан 8 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган. Биринчи ўта енгил вазн тоифасида (-48,9) Ҳасанбой Дўсматов аввалги ойдаги каби 32-поғонада қолган.

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,50 кг) уч нафар ўзбекистонлик WBC рейтингида ТОП-40дан жой олган. Шоҳжаҳон Эргашев WBC рейтингида 24-поғонадан жой олган. Яна бир чарм қўлқоп устаси Анвар Туропов эса 39-ўринга жойлашган. Шаҳрам Ғиёсов эса 40-ўринни эгаллаб турибди. Шаҳрам ўтган ой ушбу рейтингда қайд этилмаганди.

Биринчи ўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) айни пайтда WBA қитъалараро чемпионлик камари соҳиби бўлиб турган Исроил Мадримов янгилаган рейтингнинг 22-поғонасига кўтарилиб олди. Ушбу вазнда бир неча кун олдин Москва шаҳрида жанг ўтказиб, WBC Youth камарини қўлга киритган Равшан Маҳаммаджонов 40-ўринга кўтарилиб олди.

Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги Азизбек Абдуғофуров (-76,2 кг) иккинчи ўриндан олтинчи ўринга тушиб кетган. Азизбек айни пайтда WBC Silver камари соҳиби ҳисобланади. Мазкур вазнда, шунингдек ,Бектемир Мелиқўзиев 39-поғонадан 37-ўринга кўтарилган.

398
Утки

Минглаб ўрдаклар далаларни ҳашоротлардан тозаламоқда - видео

44
(Янгиланган 11:11 18.09.2020)
Таиландда минглаб ўрдаклар ҳашоротларга қарши курашиш учун шоли майдонларига олиб чиқилди. Натижада - майдонлар ҳам тоза ўрдаклар ҳам тўқ.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Таиландда 10 мингга яқин ўрдаклар шоли далаларини ҳашоротлардан тозлашда ёрдам бермоқда. Ушбу ҳақидаги видео интернетда тарқалди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Маълум бўлишича, Накхон вилояти фермерлари ўзаро келишувга кўра шоли далаларини ҳашоротлардан тозалаш мақсадида ўрдаклар армиясидан самарали фойдаланишмоқда. Ўрдаклар 5 ой давомида деҳқонларга далаларни қумусқалардан тозалашда ёрдам беради ва шундан сўнг ўз фермаларига қайтади. 

Фермер Апиват Чалермклин айтишига қараганда ушбу амалиёт иккала томонга ҳам фойда келтирмоқда: деҳқонлар ҳашоротларга қарши турли кимёвий моддалардан фойдаланмайди, паррандачилар эса - қушларни овқатида эконом қилади. 

44