Жасур Жалолиддинов расман “Локомотив”дан “Тамбов” клубига ўтди

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишИгрок ФК "Локомотив" Жасур Жалолиддинов (справа)
Игрок ФК Локомотив Жасур Жалолиддинов (справа) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик футболчи Жасур Жалолиддинов ёзда “Бунёдкор”дан Москванинг “Локомотив” клубига ўтган эди. Эндиликда у 7 рақам остида “Тамбов” шарафини ҳимоя қилади.

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Москванинг “Локомотив” клуби ярим ҳимоячиси ўзбекистонлик Жасур Жалолиддинов фаолиятини “Тамбов”да давом эттиради. Бу ҳақда “Тамбов” футбол клуби сайтида хабар қилинди.

“Тамбов” 18 ёшли Москванинг “Локомотив” клуби ярим ҳимоячиси Жасурбек Жалолиддиновни ижарага олди. Ўйинчи билан шартнома жорий мавсум охирига қадар тузилган”, - дейилган хабарда.

Жалолиддинов янги жамоада 7 рақам остида тўп суради.

​Аввалроқ “Локомотив” легионерларга қўйилган лимит туфайли Жасурни Россия чемпионати қайдномасидан ўчирган эди. Шунингдек, темирйўлчилар Чемпионлар Лигаси қайдномасига ҳам ўзбекистонлик футболчини киритмади.

Жасур Жалолиддинов 2002 йил 15 майда Навоийда туғилган. 2018 йил 2 август санасида “Бунёдкор” сафида Суперлига доирасида дебют ўйинини “Қўқон-1912”га қарши ўтказган. У дебют қилган вақтда 16 ёш 80 кунлик эди. Бу орқали у Ўзбекистон чемпионатида майдонга тушган энг ёш футболчига айланганди. 2019 йил октябрида The Guardian талқинига кўра, дунёнинг энг истеъдодли 60 футболчиси рўйхатида қайд этилган. 

Янгиликлар лентаси
0