Нурмагомедовга Россия Қаҳрамони унвонини бериш таклиф этилди

284
(Янгиланган 17:53 05.11.2020)
Давлат думаси депутати Гажимурод Омаров Ҳабиб Нурмагомедовга Россия Қаҳрамони унвонини беришни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовга Россия Қаҳрамони унвонини бериш таклиф этилди.

Давлат Думаси депутати Гажимурод Омаров Россия президенти Владимир Путинга бундай ташаббус билан чиқди. Баёнотда айтилишича, спортчи бир неча бор дунё миқёсида Россия шарафини ҳимоя қилган. Ҳабиб Нурмагомедов ёшлар орасида спорт, соғлом турмуш тарзини, оилавий қадриятларни фаол ривожлантириб, оммалаштиради. Бундан ташқари, чемпион хайрия ишлари билан шуғулланади.

24 октябрь куни UFC 254 турнирида америкалик жангчи Жастин Гэтжини мағлубиятга учратганидан сўнг спортчи ўз карьерасини якунлаши ҳақида эълон қилганди.

284
Чемпион UFC в легком весе Хабиб Нурмагомедов

Нурмагомедов: ММАни 2028-ОЎда кўриш учун катта имкониятлар мавжуд

187
(Янгиланган 17:14 01.12.2020)
Ушбу маласа юзасидан UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов яқинда Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах билан учрашишни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов яқинда Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах билан учрашиб, ММАни 2028 йилги ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритиш масаласини муҳокама қилишини маълум қилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Россиялик жангчи Миллий олимпия қўмитасида ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

“ММАни Олимпиадага киритиш менинг кейинги икки йиллик асосий вазифаларимдан бири, биз аллақачон шу йўналишда иш олиб бормоқдамиз. Яқин келажакда мен кўплаб учрашувлар ўтказаман, шу қаторда Олимпия қўмитаси президенти билан ҳам. Ўйлайманки, агар Парижда бўлмаса, унда Лос Анжелесда ММАни оммалаштириш учун катта имкониятлар мавжуд", - деди Нурмагомедов.

Унинг сўзларига кўра, ММАни Олимпия ўйинлари дастурига киритиш борасида баъзи тўсиқлар мавжуд.

“Фақат битта савол - бу спортнинг шафқатсизлиги. Олимпиадада бу рағбатлантирилмайди, улар кўп қон бўлишини хоҳламайдилар. Аммо  машҳурлик, ҳомийлик, телевидениеда ММАга қизиқиш нуқтаи назаридан, агар у Олимпия ўйинлари дастурига киритилса, қизиқиш жиҳатидан футбол ва енгил атлетика билан бир қаторда бўлади, деб ўйлайман”, - деб қўшимча қилди чемпион.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов ўтган йил 23 ноябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрган ва Humo Arena спорт мажмуасида илк бор бўлиб ўтган аралаш жанг санъати бўйича халқаро мусобақада фахрий меҳмон сифатида қатнашган эди.

2020 йилнинг 25 октябрь куни UFC 254 мусобақасида Ҳабиб Нурмагомедов америкалик жангчи Жастин Гэтжи устидан ғалаба қозониб, чемпионлик унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди. Жангдан сўнг россиялик чемпион ММАдаги фаолиятини якунлашини эълон қилди.

Спортчи 29 та жангда ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.

Нурмагомедовнинг Гэтжи устидан ғалабасидан сўнг, UFC раҳбарияти вазн тоифасидан қатъий назар жангчиларнинг янгиланган рейтингини тақдим этди, унда Ҳабиб биринчи ўринни эгаллади.

187
Теглар:
Ўзбекистон, Ҳабиб Нурмагомедов
Хабиб Нурмагомедов

Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентда: у ўзбек спортчиларига ёрдам беришини айтди

241
(Янгиланган 23:36 01.12.2020)
Россиялик аралаш яккакураш устаси, UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентга келди. Бугун чемпион иштирокида Миллий олимпия қўмитасида матбуот анжумани ташкил этилди.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Россиялик аралаш яккакураш устаси, UFC бўйича жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов 30 ноябрдан 1 декабрь ўтар кечаси Тошкентга келди.

Бугун, чемпион иштирокида Миллий олимпия қўмитасида матбуот анжумани ташкил этилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

“Биринчи навбатда, барча ўзбекистонлик мухлисларга миннатдорлик билдирмоқчиман. Қаерда бўлишим қатъий назар, Америка, Араб давлатлари ёки Россия бўладими, ҳамма жойда мухлисларни учратаман. Доим уларнинг қўллаб-қувватловини ҳис этаман", - деди чемпион.

Нурмагомедов ўз нутқида, республикада спортга катта эътибор берилаётгани, спортчилар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани учун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.

“ММА айни вақтда дунёда жуда оммалашмоқда, ўзбек жангчилари пайдо бўлмоқда, улар жуда яхши ҳаракат қилишмоқда. Менимча, бу фақат бошланиши, келажакда мамлакатингиздан кўплаб вакиллар етишиб чиқади. Сизларда кураш, дзюдо, бокс – дунёда энг яхши боксчилар, бу спорт тури жуда ривожланган, буларнинг барчаси - ММАни ташкил қилади.

Йигитларнинг потенциалини, уларга кўрсатилаётган ёрдамни кўрмоқдаман, ўйлайманки, уларнинг келажаги катта бўлади. Агар мендан бирон бир нарса талаб қилинса, мен доимо яқинда бўламан, маслаҳат, ёрдам бераман. Оллоҳнинг ўзи Сизларни қўлласин”, - деди спортчи.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов ўтган йил 23 ноябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрган ва Humo Arena спорт мажмуасида илк бор бўлиб ўтган аралаш жанг санъати бўйича халқаро мусобақада фахрий меҳмон сифатида қатнашган эди.

2020 йилнинг 25 октябрь куни UFC 254 мусобақасида Ҳабиб Нурмагомедов америкалик жангчи Жастин Гэтжи устидан ғалаба қозониб, чемпионлик унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди. Жангдан сўнг россиялик чемпион ММАдаги фаолиятини якунлашини эълон қилди.

Спортчи 29 та жангда ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.

Нурмагомедовнинг Гэтжи устидан ғалабасидан сўнг UFC раҳбарияти вазн тоифасидан қатъий назар жангчиларнинг янгиланган рейтингини тақдим этди, унда Ҳабиб биринчи ўринни эгаллади.

241
Теглар:
Ҳабиб Нурмагомедов, Ўзбекистон

“Спутник V”: 50тадан ортиқ давлат вакцинани сотиб олиш учун буюртма берди

78
Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси 50 дан ортиқ давлатдан 1,2 миллиард доза “Спутник V” вакцинасини сотиб олиш учун аризалар қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси 50 дан ортиқ давлатдан 1,2 миллиард доза “Спутник V” вакцинасини сотиб олиш учун аризалар қабул қилди, деди брифингда Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова.

Унинг сўзларига кўра, чоршанба куни БМТ Бош ассамблеясининг 31-махсус сессияси доирасида Россия вакцинасининг тақдимоти бўлиб ўтди ва бу халқаро шерикларда катта қизиқиш уйғотди.

"Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси ва Гамалея институти фаолияти тўғрисида яна бир неча сўз айтмоқчиман. Улар нафақат Россияда оммавий эмлаш учун “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, балки хорижий мамлакатларда Россия препаратини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва хорижий бозорларга чиқиш учун иш олиб бормоқда", - деди Захарова.

Россиянинг БМТдаги доимий ваколатхонаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Спутник V: COVID-19 га қарши вакцина" виртуал тадбирида Россия препаратини тақдим этди. Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашконинг таъкидлашича, рўйхатдан ўтишдан кейинги синовлар Россия, Беларусь, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Венесуелада ўтказилмоқда, бундан ташқари Бразилия ва бошқа давлатларда тест ўтказиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Унинг таъкидлашича, " Спутник V" "кучли иммунитет ва антитаначалар жавоб" ни кўрсатди.

Ўз навбатида, Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев “Спутник V”ни 40 мамлакатда тасдиқлаш учун ариза топширганини ва ушбу мамлакатлардаги назорат органлари билан иш олиб бораётганини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, вакцинанинг нархи дозаси 10 доллардан кам бўлади, "баъзи мРНК вакциналарига қараганда анча арзон".

78