Чемпион UFC в легком весе Хабиб Нурмагомедов

Нурмагомедов: ММАни 2028-ОЎда кўриш учун катта имкониятлар мавжуд

191
(Янгиланган 17:14 01.12.2020)
Ушбу маласа юзасидан UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов яқинда Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах билан учрашишни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов яқинда Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах билан учрашиб, ММАни 2028 йилги ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритиш масаласини муҳокама қилишини маълум қилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Россиялик жангчи Миллий олимпия қўмитасида ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

“ММАни Олимпиадага киритиш менинг кейинги икки йиллик асосий вазифаларимдан бири, биз аллақачон шу йўналишда иш олиб бормоқдамиз. Яқин келажакда мен кўплаб учрашувлар ўтказаман, шу қаторда Олимпия қўмитаси президенти билан ҳам. Ўйлайманки, агар Парижда бўлмаса, унда Лос Анжелесда ММАни оммалаштириш учун катта имкониятлар мавжуд", - деди Нурмагомедов.

Унинг сўзларига кўра, ММАни Олимпия ўйинлари дастурига киритиш борасида баъзи тўсиқлар мавжуд.

“Фақат битта савол - бу спортнинг шафқатсизлиги. Олимпиадада бу рағбатлантирилмайди, улар кўп қон бўлишини хоҳламайдилар. Аммо  машҳурлик, ҳомийлик, телевидениеда ММАга қизиқиш нуқтаи назаридан, агар у Олимпия ўйинлари дастурига киритилса, қизиқиш жиҳатидан футбол ва енгил атлетика билан бир қаторда бўлади, деб ўйлайман”, - деб қўшимча қилди чемпион.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов ўтган йил 23 ноябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрган ва Humo Arena спорт мажмуасида илк бор бўлиб ўтган аралаш жанг санъати бўйича халқаро мусобақада фахрий меҳмон сифатида қатнашган эди.

2020 йилнинг 25 октябрь куни UFC 254 мусобақасида Ҳабиб Нурмагомедов америкалик жангчи Жастин Гэтжи устидан ғалаба қозониб, чемпионлик унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди. Жангдан сўнг россиялик чемпион ММАдаги фаолиятини якунлашини эълон қилди.

Спортчи 29 та жангда ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.

Нурмагомедовнинг Гэтжи устидан ғалабасидан сўнг, UFC раҳбарияти вазн тоифасидан қатъий назар жангчиларнинг янгиланган рейтингини тақдим этди, унда Ҳабиб биринчи ўринни эгаллади.

191
Теглар:
Ўзбекистон, Ҳабиб Нурмагомедов

Ўзбекистон каратэчилари Олимпиадага тайёрланмоқда

47
Айни дамда Ўзбекистондан 3 нафар каратэчи Олимпиадага йўлланма олиши кутилмоқда.Улар Олимпиада рейтинг жадвалинг кучли 20 талигидан жой олган.

ТОШКЕНТ, 22 янв - Sputnik. Ўзбекистон каратэчилари 2021 йилги Олимпиада лицезиясини олиш учун бор куч-ғайратлари билан ҳаракат қилмоқдалар, деб хабар қилмоқда Миллий Каратэ федерацияси. 

"Бу йил Олимпиада йили ва каратэ спорт тури тарихда илк бор ушбу ўйинлар таркибига киритилган. Ҳозирда ўзбек каратэчилари Олимпиада лицезиясини олиш учун бор куч-ғайратлари билан ҳаракат қилмоқдалар", - деди федерация раҳбари Нурхон Нафасов.

Хабарда айтилишига кўра, айни дамда Ўзбекистондан 3 нафар каратэчи Олимпиадага йўлланма олиши кутилмоқда. Терма жамоа аъзоси Достонбек Отаболаев Олимпиада рейтинг жадвалинг 11-поғонасидан жой олган ва яна 2 нафар каратэчи кучли 20 таликда.

Ундан ташқари 2021 йилнинг сентябрь ойида Тошкент каратэ спорт турининг энг нуфузли Премьер-лига мусобақалари бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унда 60 та давлатдан энг кучли каратэчилар иштирок этиши кутилмоқда. Мусобақалар давомида Жаҳон ва Осиё каратэ федерациялари билан музокалар олиб бориш мўлжалланган. Музокаларнинг мавзуси каратэ спорт турини Ўзбекистонда 2025 йилда ёшлар ўртасида бўлиб ўтиши мўлжалланаётган Осиё ўйинларидан ўрин олиш бўлади.

 

47

Гол урсам узоғи билан бир кун эслаб юраман - Элдор Шомуродов

441
(Янгиланган 17:30 21.01.2021)
Элдор Шомуродовнинг россиялик 13 ёшли ҳаваскор шарҳловчи Максим Истоминга берган интервьюсини ўзбек тилида эътиборингизга ҳавола этамиз.

ТОШКЕНТ, 21 янв- Sputnik. "Женоа" жамоасининг расмий каналида Элдор Шомуродовнинг мухлиси, россиялик 13 ёшли ҳаваскор шарҳловчи Максим Истомин олган интервьюси эълон қилинди. Қуйида ушбу интервью.

- Салом Элдор, салом мухлислар. Биринчи саволим, сизнинг исмингизни Эльдор ёки Элдор?

- Элдор, юмшатир белгиси йўқ. 

- Футболга қандай келиб қолгансиз?

- Мен 6-7 ёшимда футбол ўйнашни бошлаганман. Биз футболчи оиламиз десак ҳам бўлади. Отам, икки тоғам, акам футболчи. Оиламизда ҳамма футболга қизиқади. Шуни учун ҳам мен футболга қизиқиб кетганман.

Кўпчиллик менга отам яхши ҳужумчи бўлган дейишади. Шуни учун мен ҳам ҳужумчи бўлишни орзу қилганман.

- Сиз дастлаб Ростовда ҳимоячи ўрнида майдонга тушган эдингиз, кейин ҳужумчи бўлиб чиқдингиз ва дарров муваффақият қозондингиз. Бу қандай содир бўлган эди?

- Ҳозир сизни ҳайрон қолдираман - мен ҳеч қачон ҳимоячи бўлмаганман. Ҳа, лекин қайсидир ўйинда мураббий мени ҳужумчи-ҳимоячи сифатида майдонга чиқарган эди. Терма жамоада 1-2 йил ярим ҳимояда ўйнаганман.

- Оилангиз билан муносабатларингиз қандай? Уларни соғинасизми?

- Оиламиз жуда катта байрамларни бирга ўтказишга ҳаракат қиламиз. Ҳаммамиз йиғилганимизда худди туғилган кун ёки бошқа байрамдек бўлади. 

Сўнгги вақтларда уйга келганимда биз бутун оила бўлиб футбол ҳам уйнаймиз. Ўзимизни 7 кишилик иккита жамоамиз бор, мини-футбол ўйнаймиз. Оиламизда футболчилар кўп бўлгани учун  яхши футболчилар кўп. Шуни учун ҳар доим ҳам мени иштирокимдаги жамоа ғалаба қозонавермайди. Мен ҳозир ана шундай учрашувларни жуда соғинганман.

- Женоада нима сабабдан 61 рақамни олишга қарор қилдингиз?

- Мен бу ерга келганимда 14 номер банд эди. Қайси рақамни олишни ўйлаб турганимда, менинг бир дўстим 61 рақамни олсанг Ростовдаги мухлисларинг хурсанд бўлишади, деб маслаҳат берди. (Россия вилоятлари рўйхатида Ростов - 61 ўринда) Шундан сўнг 61 рақамни олишга қаор қилдим.

- Сиз болаликдан учрашишни орзу қилган футболчи борми?

- Мен ҳар доим айтганман, менинг кумирим Фернандо Торез ва Дидье Дрогба. Мен улар билан учрашиб уларнинг автографини олсам хурсанд бўлардим.

- "Женоа" клубида кимнинг ўйини сизга ёқади?

- "Женоа"да ҳамма топ ўйинчилар йиғилган. Улар жамоа бўлиб ўйнаганда янада яхшироқ натижа кўрсатади.

Ёш футболчиларга қандай маслаҳат берган бўлардингиз? Энг муҳими нима?

- Энг муҳими - ҳар доим футбол ҳақида ўйлаш. Агар сен футболни танлаган бўлсанг, футбол хақида ўйлаш керак, кўпроқ иш бажаришга ҳаракат қилиш керак. Ўзига ишониш ва кўйилган мақсад сари интилиш керак.

- Демак асосийси кўпроқ ишлаш керак?

- Ҳа, диққат билан қунт билан ишлаш керак. Фуболда арзимас нарса йўқ. Ҳар бир нарсага эътибор бериш керак.

- Сизда хобби борми, футболдан бўш вақтингизда нима билан шуғулланасиз?

- Хозир бўш вактим жуда кам. Ота-онам билан гаплашаман, италянча гаплашишни ўрганаяпман.

- "Женоа"да ўзбек ресторанини топдингизми?

- Йўқ, бу ерда ўзбек ошхонаси йўқ.Лекин менга Италия овқатлари ҳам ёқди. Айниқса, ризотто.

- Ростовдан сўнг Генуя ҳақида таасуротларингиз қандай?

- Яхши, бу ер жуда чиройли тарихий шаҳар экан, денгиз ёнида. Мен Монте Пеш деган жойда бўлдим. У ердан бутун Генуя кўринади. Бу ерда ҳам одамлар футболни яхши кўради, "Женоа"га жамоасига мухлислик қиладиганлар кўп.

- Сизда "Женоа"даги биринчи муваффақиятли узатмангиз, биринчи голингиз ҳақида қандай таассурот қолди?

- Мен кечаги кун билан яшамасликка ҳаракат қиламан, бўлиб ўтган ўйинни тезроқ унутишга ҳаракат қиламан. Гол урсам узоғи билан бир кун эслаб юраман кейин унутаман. Янги ўйинга тайёргарлик кўраман.

- Келажакда қандай режаларингиз бор?

- Мен футболчи сифатида усишга ҳаракат қиламан, қўлимдан келган барча ишни қилишга, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламан.

Мен жамоа билан бирор трофей (кубок)  ютиб олишга ҳаракат қиламан, Женоа билан, лекин асосийси - Ўзбекистон терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатига чиқиш.  Бу менинг асосий мақсадим.

Яқинда ота бўлингиз. Нималарни ҳис қилаяпсиз?

- Бунга ҳалиям ишонгим келмайди. Жуда хурсандман. Унга қараб туриб ўзимни кўргандек бўламан. Фарзандимга туғилганига бугун 25 кун бўлди. Улар ҳозир Тошкентда.  Яқинда келиши керак. Уни жуда соғиндим.

Футбол шарҳловчиси бўлишни истайсизми?

- Мен кўп гапиришни унча ёқтирмайман, шуни учун мендан коментатор чиқмаса керак, лекин сиз буни жуда яхши уддалаяпсиз. Мен сизнинг изоҳларингизни эшитганман. 

Раҳмат, Сизга катта муваффақиятлар тилаймиз.

 

 

 

 

 

441
Самолет Airbus A320 компании Uzbekistan Airways

"Uzbekistan Airways" Краснодар ва Қозондан чартер рейсларни амалга оширади

24
Ўзбекистонга Россия Федерациясининг шаҳарларидан ПЗР-тестдан (қатнов жўнашидан 72 соат ичида амалга оширилган) ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этилган ҳолда парвоз қилишга рухсат этилади.

ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси 2021-йил 9 ва 23-феврал кунлари Краснодардан Тошкентга чартер қатновларини амалга оширади.

Краснодар - Тошкент жўнаб кетиш 21:20 да, етиб келиш соат 02:50 да

Ўзбекистонга Россия Федерациясининг шаҳарларидан ПЗР-тестдан (қатнов жўнашидан 72 соат ичида амалга оширилган) ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этилган ва Ўзбекистон Республикаси виза режимига риоя қилинган ҳолда парвоз қилишга рухсат этилади. ПЗР маълумотномасига ега бўлмаган йўловчилар авиакомпаниянинг қатновларига қўйилмайди.

Шунингдек, авиакомпания 2021-йил 2, 9, 16 ва 23-феврал кунлари Қозондан Тошкентга чартер қатновларини амалга оширади.

Қозон - Тошкент жўнаб кетиши соат 18:30да, етиб келиш соат 23:30да.

24