ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Кеча, 3 январь куни футбол бўйича Италия А Сериясининг 15- туридан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди.
“Женоа” ўз майдонида “Лацио”ни қабул қилди. Мазкур ўйинда ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов 2-бўлимда майдонга тушди. Бунгача римликлар ўйинда ҳисобда олдинга (0:1) чиқиб олишган эди.
Шомуродов 58-дақиқада рақибларни алдаб ўтиб, Маттиа Дестрога тўпни узатди. Дестро эса узатмадан тўғри фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.
Шомуродовнинг Италиядаги биринчи ва супер голи - видео
Қолган вақтда ҳар икки жамоа вакилларида, шу жумладан, Шомуродовда ҳам голга тортадиган вазиятлар бўлди. Бироқ якунда учрашув дуранг натижа билан тугади.
Эслатиб ўтамиз, “Женоа” – “Парма” баҳсида ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов Италияда ўзининг илк голини уришга муваффақ бўлган эди.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ирландиялик ММА жангчиси Конор Макгрегор америкалик Дастин Порьега жамоасини ўзгартиргани ва заиф спарринг шериклари туфайли учун ютқазди. UFCʼнинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўзининг Twitterʼдаги саҳифасида шундай фикр билдирди.
Макгрегор 24 январь куни Абу-Дабида бўлиб ўтган UFC 257 турнирида техник нокаут билан иккинчи раунддаёқ Порьега мағлуб бўлди. Аввалроқ Нурмагомедов навбатма-навбат Макгрегор ва Порье устидан бўғиш усули билан ғалаба қозонган эди.
“Сени чемпионга айлантирган спаринг шерикларингни, жамоангни ўзгартирсанг мана нима бўлади”, - дея ёзди Нурмагомедов.
Унинг фикрига, Конор воқеликдан узоқда ёш болалар билан спарринг қилган.
2020 йил октябрида Нурмагомедов америкалик Жастин Гэтжи устидан қўли баланд келиб, карьерасини якунлашини эълон қилган эди. Кейинрок у октагонга қайтиши мумкинлигини истисно қилмади.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродов Абу-Дабида бўлиб ўтаётган UFC 257 турнирида жанг қилди.
Ушбу жангда унга америкалик Эндрю Санчес рақиблик қилди. Уч раундга мўлжалланган жанг учинчи раундда якунланди.
Муродов учинчи раундда кучли зарбаси билан рақибини мувозанатни йўқотиб қўйишига эришди ва кетма-кет зарбалар берди. Ҳакам ушбу вазиятдан сўнг жангни тўхтатди ва ўзбекистонлик жангчининг ғалабасини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов бунгача UFCʼда иккита жанг ўтказган ва уларнинг ҳар иккисида ҳам қўли баланд келган. Бу унинг учинчи ғалабаси бўлди.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида 983,5 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари билан ҳамкорликда ушбу боғчада текшириш ўтказилган.
Текширишда боғча мудираси ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 2014-2020 йиллар давомида амалда боғчада ишламайдиган 37 нафар, шу жумладан, 4 нафар яқин қариндошини ишга қабул қилгани аниқланган. Ходимларнинг меҳнат фаолияти бўйича штат жадваллари ва бухгалтерия табелларига сохта маълумотлар киритиш орқали ҳужжатларни қалбакилаштирилган. Бу йўл билан 983,5 млн. сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан боғча мудираси ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молия вазирлиги 2020 йилда бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан амалга оширилган назорат ишлари тўғрисида маълумот берган эди. Унга кўра, мактабгача таълим вазирлиги тизимида ўтказилган 327 та назорат тадбирларининг 270 тасида 16,7 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.