ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. "Женоа" футбол клуби Италия чемпионатининг 16-турида "Сассуоло"га қарши ўйинида очко қўлга кирита олмади. Мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашувнинг биринчи бўлими ноль натижа билан якунланди. Аммо иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасида "Сассуоло" ярим ҳимоячиси Жереми Бога рақиблар дарвозасига гол уриб, ҳисобни очди. 64-дақиқада "Женоа" "Ростов"нинг собиқ форварди Элдор Шомуродов Паоло Гильоне узатган тўпни ўзиники қилди. Ҳаводаги курашда рақиб ҳимоячисини енгиб, боши билан тўпни дарвоза тўрига жойлади.
Аммо меҳмонлар дуранг ҳисобни олиб кета олмадилар. Учрашувнинг 83-дақиқасида, Жакомо Распадори дарвозага тўп йўллайди ва шу билан ўйин тақдирини ҳал қилади.
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Келгуси ҳафта, 24 январ куни Абу-Дабида ўтказиладиган UFC257 турнирида ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов америкалик Эндрю Санчезга қарши октагонга кўтарилади.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
29 ёшли Маҳмуд Муродов 2012 йилда ўз карьерасини бошлади, 2019 йилда UFC билан шартнома имзолади.
2019 йил декабрь ойида Тревор Смитга қарши жанг ўтказиб, нокаут билан ғалаба қозонди. Шу кеча Маҳмуд Мурадов энг яхши нокаут учун UFC президенти Дана Уайтдан 50 минг доллар миқдорида мукофотни олганди.
Эндрю Санчез 32 ёшли америкалик жангчи, ҳозирда UFC ўрта вазн жанг ўтказиб келади. 2012 йилдан бери профессионал жангчи. Санчез охирги жангини 2020 йил август ойида UFC Fight Night 174 мусобақасида Веллингтон Турманга қарши ўтказиб, биринчи раундда нокаут билан ғалаба қозонди. Бу ғалаба унга "энг яхши жанг" мукофотини олиб келди.
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. "Ювентус"нинг спорт директори Фабио Паратичи клубнинг Элдор Шомуродовга бўлган қизиқиш ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берди.
Football Italia хабарига кўра, Италия грандининг ҳозирча ўзбек форварди ёрдамида кучайтиришга эҳтиёжи йўқ.
"Агар Шомуродов ҳақида гапирадиган бўлсак, мен аллақачон жамоамиз рақобатбардош эканлигини айтган эдим. Агар бозорда истиқболли имкониятлар пайдо бўлса - биз улардан фойдаланамиз. Ҳозир шошилмаслик керак", - деди Паратичи.
Ўтган ҳафтада ОАВларда Туриннинг "Ювентус" клуби илгари "Ростов"да тўп сурган "Женоа" ҳужумчиси Элдор Шамуродовни ижарага олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Шомуродов октябр ойида Россиянинг "Ростов" клубидан "Женоа" клубига ўтганди. У янги жамоада 11та ўйин ўтказиб, 2та гол урди ва 2та голли узатма амалга оширди.
Тоғли Қорабоғда бир кун ичида 100 нафарга яқин Россия тинчликпарвар кучлари коронавирусга қарши Спутник-V билан эмланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилмоқда.
Sputnik Арманистон маълумотларига қараганда, эмлаш икки босқичда ўтказилади: ҳарбийлар 14 январдан 31 январгача вакцинанинг биринчи, 1 февралдан 28 февралгача иккинчи дозасини олади.