Жасур Жалолиддинов

Жасур Жалолиддинов Москванинг “Локомотив” клубидан кетди

193
Жалолиддинов 2020 йил июль ойида “Локомотив” клубига ўтди ва шартнома беш йилга мўлжаланган эди. Бироқ у темир йўлчилар таркибида бирорта ҳам ўйин ўтказмади.

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Ўзбекистонлик футболчи ва Москванинг “Локомотив” футбол клуби ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилди.

Жасур Жалолиддинов
Из личного архива Жасура Жалолиддинова

“Жасурга кейинги фаолиятида омад тилаймиз”, - дейилган хабарда.

Аввалроқ РИА Новостига Жалолидинов ўз фаолиятини Европа ёки Яқин Шарқ клубларидан бирида давом эттириши мумкинлиги маълум бўлганди. Бу ҳақда футболчининг агенти Юрий Белоус маълум қилган.

Жалолиддинов 2020 йил июль ойида “Локомотив” клубига ўтди ва шартнома беш йилга мўлжаланган эди. Бироқ темир йўлчилар ярим ҳимоячини Россия премьер лигаси рўйхатидан чиқариб юборди ва уни мавсум охирига қадар “Тамбов”га ижарага бериб юборди.

193
Теглар:
футбол, Жасур Жалолиддинов
Футбольные мячи

Ўзбекистон футбол бўйича нуфузли чемпионат мезбонлигини қўлга киритди

453
Осиё футбол конфедерацияси U23 Осиё кубоги-2022 беллашувларини Ўзбекистон майдонларида бўлиб ўтишига розилик билдирди.

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Ўзбекистон 2022 йилги U23 Осиё кубоги мезбонлигини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

ЎФА 2022 йилги U23 Осиё кубоги Ўзбекистонда қабул қилиш бўйича ОФКга сўровнома юборган эди.

Таъкидланишича, ЎФА мутахассислари мазкур чемпионатни мамлакатда ўтказиш бўйича тендер жараёнига доир зарурий ҳужжатларни ОФК вакилларига тақдим этди ва кўплаб музокараларни олиб борган.

“Натижада Осиё футбол конфедерацияси U23 Осиё кубоги-2022 беллашувларини юртимиз яшил майдонларида бўлиб ўтишига розилик билдирди”, - дейилган хабарда.

2013 йилдан буён ташкил этиб келинаётган ушбу мусобақада ҳозирга қадар Ўзбекистон, Жанубий Корея, Япония ва Ироқ U23 терма жамоалари бош совринни қўлга киритган.

453

Тошкент оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

163
(Янгиланган 12:24 21.02.2021)
Мазкур чемпионатда 31 давлатдан 300 дан ортиқ атлет иштирок этиши кутилмоқда. Мамлакат шарафини Рио олимпиадаси чемпиони Руслан Нурудинов ҳам ҳимоя қилади.

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Тошкент шаҳри 2021 йил 16 — 25 апрель кунлари оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионатини қабул қилади. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Пандемия сабаб юзага келган узоқ танаффусдан кейин қитъанинг энг сара атлетлари Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Қайд этилишича, ушбу мусобақада мамлакат шарафини Рио олимпиадаси чемпиони Руслан Нурудинов ҳам ҳимоя қилади.

Мазкур чемпионатда 31 давлатдан 300 дан ортиқ атлет иштирок этиши кутилмоқда.

163

Бутина америка турмаларидаги қийноқлар ҳақида гапирди

585
(Янгиланган 18:07 27.02.2021)
Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Америка қамоқхонасидан озод қилинган россиялик, жамоатчилик палатаси аъзоси Мария Бутина "НТВ" учун суратга олинган фильмда америка турмасида бошидан кечирганлари ҳақида сўзлади.

"Рўй берган воқеаларни холокостга қиёслаш мумкин, ахир бу миллатингиз туфайли таъқиб эди-да. Ҳозир эса россиялик ватандошларимизни ҳам худди шундай миллати ва фуқаролиги учун таъқиб қилишмоқда", - деди у.

Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

"Тунда ҳар 15 дақиқада светни ёқишиб: "Are you окay?" (Яхшимисан?) деб сўрашади. То уларга жавоб бермагунингга қадар сени уйғотаверишади", - деди Бутина.

Бундан ташқари, Бутинани аллақандай препаратлар қабул қилишга мажбур этмоқчи бўлишган.

"Улар одамни урмайди, шунчаки руҳан қийнашади, психотроп препаратлар ичишга мажбур этишади, чунки улар таъсирида тергов қилиш осонроқ", - дейди Мария.

Бутинанинг айтишича, кунига беш маҳалдан назоратчилар унинг камерасига келиб, контрабанда борлиги гумони остида уни яланғоч қилиб ечинтиришган.

Россияликнинг сўзларига кўра, камерада деярли ҳеч қачон свет ўчирилмаган. Боз устига, назоратчилар ҳамиша баланд чийилдоқ овоз чиқишини таъминлаб берганлар.

"Яъни улар ҳамиша шу чийилдоқ овоз билан ҳам мўртлашиб қолган руҳиятингизга таъсир ўтказишади. Иродангизни тамомила синдиришади", - деб хотима қилди Бутина.

Бутина 2018 йилнинг июлида қўлга олинган ва "ноқонуний чет эл агенти бўлиш мақсадида тил бириктирув" айблови билан 18 ойга қамалган. 2019 йилнинг октябрида Бутина озодликка чиқарилган ва Россияга депорт қилинган эди.

585