Ўзбекистонлик ҳакамлар Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ишлашади

137
(Янгиланган 18:33 10.02.2021)
Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаларида ишловчи реферилар орасида ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам ўрин олган.

ТОШКЕНТ, 10 фев - Sputnik. Халқаро дзюдо федерация (IJF) яқинлашиб келаётган Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларида фаолият олиб борувчи ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаларида ишловчи реферилар орасида ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам ўрин олган.

IJF тақдим этган рўйхатга кўра, Халқаро тоифадаги рефери, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи", "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони, "Шуҳрат" медали соҳиби Рамзиддин Саидов Токио-2020 Олимпия ўйинларида, Халқаро тоифадаги рефери, Пусан-2002 Осиё ўйинлари совриндори Вячеслав Перетейко эса Паралимпия ўйинларида ишлаши кўрсатилган.

Сал аввал Халқаро олимпия қўмитаси ва Олимпиада ташкилий қўмитаси коронавирус пандемияси давом этаётган бир вақтда кутилаётган Олимпиада ўйинларида ўзни тутиш қоидалари жамланмасини эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Янги қоидаларга кўра, спортчилар ва мусобақалар қатнашчиларини фақатгина чапак чалиш орқали қўллаб-қувватлашга рухсат берилди. Бу чора коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган.

Атлетларнинг ўзига фақатгина биринчи 14 кун давомида мусобақалар, барлар ва туристик манзилларни томошабин сифатида боришга рухсат берилади. Уларга шунингдек, яқиндан алоқада бўлган кишилар рўйхатини тақдим этиш мажбурияти юкланади.

Токиодаги Олимпия ўйинлари 2020 йилнинг 24 июлидан 9 август санасигача бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Коронавирус пандемияси туфайли мусобақалар бир йилга узайтирилди. Ҳозирда олимпия ўйинлари 2021 йилнинг 23 июлидан - 8 августигача, Паралимпия ўйинлари эса 24 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтиши тахмин қилинмоқда.

137
Футбольные мячи

Ўзбекистон футбол бўйича нуфузли чемпионат мезбонлигини қўлга киритди

453
Осиё футбол конфедерацияси U23 Осиё кубоги-2022 беллашувларини Ўзбекистон майдонларида бўлиб ўтишига розилик билдирди.

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Ўзбекистон 2022 йилги U23 Осиё кубоги мезбонлигини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

ЎФА 2022 йилги U23 Осиё кубоги Ўзбекистонда қабул қилиш бўйича ОФКга сўровнома юборган эди.

Таъкидланишича, ЎФА мутахассислари мазкур чемпионатни мамлакатда ўтказиш бўйича тендер жараёнига доир зарурий ҳужжатларни ОФК вакилларига тақдим этди ва кўплаб музокараларни олиб борган.

“Натижада Осиё футбол конфедерацияси U23 Осиё кубоги-2022 беллашувларини юртимиз яшил майдонларида бўлиб ўтишига розилик билдирди”, - дейилган хабарда.

2013 йилдан буён ташкил этиб келинаётган ушбу мусобақада ҳозирга қадар Ўзбекистон, Жанубий Корея, Япония ва Ироқ U23 терма жамоалари бош совринни қўлга киритган.

453

Тошкент оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

163
(Янгиланган 12:24 21.02.2021)
Мазкур чемпионатда 31 давлатдан 300 дан ортиқ атлет иштирок этиши кутилмоқда. Мамлакат шарафини Рио олимпиадаси чемпиони Руслан Нурудинов ҳам ҳимоя қилади.

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Тошкент шаҳри 2021 йил 16 — 25 апрель кунлари оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионатини қабул қилади. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Пандемия сабаб юзага келган узоқ танаффусдан кейин қитъанинг энг сара атлетлари Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Қайд этилишича, ушбу мусобақада мамлакат шарафини Рио олимпиадаси чемпиони Руслан Нурудинов ҳам ҳимоя қилади.

Мазкур чемпионатда 31 давлатдан 300 дан ортиқ атлет иштирок этиши кутилмоқда.

163

Бутина америка турмаларидаги қийноқлар ҳақида гапирди

585
(Янгиланган 18:07 27.02.2021)
Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Америка қамоқхонасидан озод қилинган россиялик, жамоатчилик палатаси аъзоси Мария Бутина "НТВ" учун суратга олинган фильмда америка турмасида бошидан кечирганлари ҳақида сўзлади.

"Рўй берган воқеаларни холокостга қиёслаш мумкин, ахир бу миллатингиз туфайли таъқиб эди-да. Ҳозир эса россиялик ватандошларимизни ҳам худди шундай миллати ва фуқаролиги учун таъқиб қилишмоқда", - деди у.

Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

"Тунда ҳар 15 дақиқада светни ёқишиб: "Are you окay?" (Яхшимисан?) деб сўрашади. То уларга жавоб бермагунингга қадар сени уйғотаверишади", - деди Бутина.

Бундан ташқари, Бутинани аллақандай препаратлар қабул қилишга мажбур этмоқчи бўлишган.

"Улар одамни урмайди, шунчаки руҳан қийнашади, психотроп препаратлар ичишга мажбур этишади, чунки улар таъсирида тергов қилиш осонроқ", - дейди Мария.

Бутинанинг айтишича, кунига беш маҳалдан назоратчилар унинг камерасига келиб, контрабанда борлиги гумони остида уни яланғоч қилиб ечинтиришган.

Россияликнинг сўзларига кўра, камерада деярли ҳеч қачон свет ўчирилмаган. Боз устига, назоратчилар ҳамиша баланд чийилдоқ овоз чиқишини таъминлаб берганлар.

"Яъни улар ҳамиша шу чийилдоқ овоз билан ҳам мўртлашиб қолган руҳиятингизга таъсир ўтказишади. Иродангизни тамомила синдиришади", - деб хотима қилди Бутина.

Бутина 2018 йилнинг июлида қўлга олинган ва "ноқонуний чет эл агенти бўлиш мақсадида тил бириктирув" айблови билан 18 ойга қамалган. 2019 йилнинг октябрида Бутина озодликка чиқарилган ва Россияга депорт қилинган эди.

585