Жасур Яхшибоев

Жасур Яхшибоев Польша клубига ўтди

214
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи ўтган мавсумда Польша биринчилигида зафар қучган “Легия” жамоасига қўшилди.

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик футболчи ўз фаолиятини Польшада давом эттиради.

Варшава жамоаси Яхшибоев билан 2023 йилнинг 30 июнига қадар шартнома тузди. Шартномада уни узайтириш мумкинлиги ҳақида банд ҳам бор. 

Бунга қадар Яхшибоев Беларусь олий лигаси иштирокчилари “Шахтёр-Солигорск” ҳамда “Энергетик-БГУ” сафида ишончли ўйин кўрсатиб, 27 та учрашувда 16 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган эди.

Маълумот ўрнида, “Легия” жамоаси ўтган мавсумда Польша биринчилигида зафар қучиб, бош совринни қўлга киритган. Ушбу мавсумда эса улар 32 очко билан турнир жадвалининг 2-поғонасидан жой олган.

214

ФИФА Ўзбекистонда VAR тизимидан фойдаланишга расман рухсат берди

69
ФИФА 2021 йилги мавсумда ЎФА ҳамда ЎзПФЛ томонидан ташкил этиладиган футбол учрашувларида VAR тизимини қўллашга рухсат берди.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. ФИФА Ўзбекистонда 2021 йилги мавсумдан бошлаб футбол учрашувларида VAR (Video Assistant Referee, видео ёрдамчи ҳакам) тизимидан фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, ЎФА барча тегишли ҳужжатларни ФИФА VAR платформасига юклаган. Шунингдек, ўзбекистонлик VAR тизими мутахассисларининг 2020 йилги синов ўйинларида қайд этган натижалари ФИФА томонидан инобатга олинган.

“Шу сабабли ФИФА 2021 йилги мавсумда ЎФА ҳамда ЎзПФЛ томонидан ташкил этиладиган футбол учрашувларида VAR тизимини қўллашга рухсат берди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, президент фармони билан 2021 йилги футбол мавсумидан бошлаб Суперлига жамоалари ўртасидаги учрашувларда адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида VAR тизимини жорий этиш белгиланган эди.

69
Председатель Правления акционерного общества «Узбекнефтегаз» Мехриддин Абдуллаев

“Ўзбекнефтгаз” раҳбари “Бунёдкор” футбол клуби президенти этиб тайинланди

102
“Бунёдкор” футбол клуби Кузатув кенгашининг йиғилишида клубга янги президент тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев “Бунёдкор” футбол клуби президенти этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

1 март куни бўлиб ўтган “Бунёдкор” футбол клубининг Кузатув кенгаши йиғилишида клуб моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш ва бошқа бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинган. Бундан ташқари, клубга янги президент тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилган.

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқарув раиси Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев расман “Бунёдкор” футбол клуби президенти этиб тайинланди”, - дейилган хабарда.

"Ўзбекнефтгаз" эндиликда жамоанинг бош ҳомийси бўлади. Илгари "Ўзтрансгаз" бўлган.

Меҳриддин Абдуллаев 1969 йил Бухоро вилояти Жондор туманида туғилган. Мутахассислиги – иқтисодчи, ҳуқуқшунос. У 2020 йил январидан "Ўзбекнефтгаз"га раҳбарлик қилиб келмоқда. Шунингдек, у Ўзбекистон  Молия вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон миллий банки ва Ўзбекистон Ҳисоб палатасида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

102
Тушение пожара

Самарқанд вилоятидаги ресторанлардан бирида ёнғин юз берди

21
Бинонинг тахминан 200 кв.м. майдони ёнғиндан зарарланган. Ёнғиндан жабрланган ва қурбонлар йўқлиги айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги “Омонбой” маҳалласида жойлашган ресторанда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабар қилинишича, ёнғин, бугун, 7 март куни тахминан соат 11:00 ларда содир бўлган.

ФВВ вилоят бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келган. Бирламчи маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бинонинг тахминан 200 кв.м. майдони ёнғиндан зарарланган.

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қисқа вақт ичида тўлиқ бартараф этилган.

Содир бўлган ҳолатда жабрланган ва қурбонлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги “Шовотландия” кафесига қасддан ўт қўйган шахс қўлга олингани хабар қилинган эди. Ёнғин натижасида мазкур кафеда ишлаган ва яшаган беш киши ҳалок бўлган.

21
Теглар:
ФВВ, ёнғин, Самарқанд вилояти