Гран-При в Дубае: делегация Узбекистана завершила турнир с 24 медалями

Ўзбекистонлик параатлетикачилар Дубайда 24 та медални қўлга киритди

128
Ўзбекистон параатлетика жамоаси Дубай Гран-присида умумий ҳисобда иккинчи ўринни эгаллади. Жамоа 13 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза, жами 24 та медални қўлга киритди.

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Ўзбекистон параатлетика жамоаси Дубайдаги “Fazza Athletics Championships” Гран-присида иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистонлик атлетикачилар 13 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза, жами 24 та медални қўлга киритди.

Таиланд 39 медаль билан биринчи, Ҳиндистон эса 23 та медаль билан учинчи поғоналарни эгаллаган.

“Бу билан вакилларимиз Токио-2020 Паралимпия ўйинлари учун ўта муҳим рейтинг очколарини ҳам жамғариб олишди”, - дейилган хабарда.

10 февралдан 13 февралгача бўлиб ўтган мусобақаларда 52 мамлакатдан 470 нафар спортчилар қатнашган.

128

ФИФА Ўзбекистонда VAR тизимидан фойдаланишга расман рухсат берди

63
ФИФА 2021 йилги мавсумда ЎФА ҳамда ЎзПФЛ томонидан ташкил этиладиган футбол учрашувларида VAR тизимини қўллашга рухсат берди.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. ФИФА Ўзбекистонда 2021 йилги мавсумдан бошлаб футбол учрашувларида VAR (Video Assistant Referee, видео ёрдамчи ҳакам) тизимидан фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, ЎФА барча тегишли ҳужжатларни ФИФА VAR платформасига юклаган. Шунингдек, ўзбекистонлик VAR тизими мутахассисларининг 2020 йилги синов ўйинларида қайд этган натижалари ФИФА томонидан инобатга олинган.

“Шу сабабли ФИФА 2021 йилги мавсумда ЎФА ҳамда ЎзПФЛ томонидан ташкил этиладиган футбол учрашувларида VAR тизимини қўллашга рухсат берди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, президент фармони билан 2021 йилги футбол мавсумидан бошлаб Суперлига жамоалари ўртасидаги учрашувларда адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида VAR тизимини жорий этиш белгиланган эди.

63
Председатель Правления акционерного общества «Узбекнефтегаз» Мехриддин Абдуллаев

“Ўзбекнефтгаз” раҳбари “Бунёдкор” футбол клуби президенти этиб тайинланди

100
“Бунёдкор” футбол клуби Кузатув кенгашининг йиғилишида клубга янги президент тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев “Бунёдкор” футбол клуби президенти этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

1 март куни бўлиб ўтган “Бунёдкор” футбол клубининг Кузатув кенгаши йиғилишида клуб моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш ва бошқа бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинган. Бундан ташқари, клубга янги президент тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилган.

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқарув раиси Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев расман “Бунёдкор” футбол клуби президенти этиб тайинланди”, - дейилган хабарда.

"Ўзбекнефтгаз" эндиликда жамоанинг бош ҳомийси бўлади. Илгари "Ўзтрансгаз" бўлган.

Меҳриддин Абдуллаев 1969 йил Бухоро вилояти Жондор туманида туғилган. Мутахассислиги – иқтисодчи, ҳуқуқшунос. У 2020 йил январидан "Ўзбекнефтгаз"га раҳбарлик қилиб келмоқда. Шунингдек, у Ўзбекистон  Молия вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон миллий банки ва Ўзбекистон Ҳисоб палатасида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

100
Президент Узбекистана принял делегацию ОАЭ

Мирзиёев БАА энергетика вазирини қабул қилди кўриб чиқилган масалалар

197
(Янгиланган 20:31 03.03.2021)
Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент Узбекистана принял делегацию ОАЭ
Пресс-служба президента Узбекистана
Президент Узбекистана принял делегацию ОАЭ

Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-БАА ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбатда хусусий инвестицияларни жалб қилган ҳолда, шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, Амирликлар бозори ва учинчи мамлакатларга етказиш бўйича агросаноат тармоғида қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Муқобил энергиядан фойдаланиш соҳасида, энергетика ва бошқа муҳим инфратузилма объектларини модернизация қилиш, замонавий меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш бўйича йирик лойиҳаларни фаол ишлаб чиқиш ва амалга оширишни давом эттиришга, шунингдек, янги ишбилармонлик ташаббуслари доирасида инвестициялар портфелини кенгайтириш ва молиявий-техник кўмак дастурларини рўёбга чиқаришга келишиб олинди.

Бундан ташқари, таълим соҳасида самарали ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг етакчи ташкилотлари иштирокида бошқарув соҳасида миллий кадрларни тайёрлаш муҳим экани таъкидланди.

197
Теглар:
БАА, Тошкент, Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон