Футбольный мяч

Фарғонада ҳакамни тепган ва футболдан четлаштирилган футболчи озодликка чиқарилди

218
Фарғонада ҳакамни тепгани учун 10 йилга футболдан четлатилган “Нефтчи” футболчиси озодликка чиқарилди.

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. “Нефтчи” — “Турон” учрашувида ҳакамни тепган “Нефтчи” футболчиси Жамшид Тўрақулов озодликка чиқарилди. Бу ҳақда Фарғона клуби матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Жамшид Тўрақулов билан биргаликда Фарғона клубининг бошқа бир футболчиси Достон Тошматов ҳам 19 февраль, жума куни суд залидан озодликка чиқарилган.

Ўзбекистон футболчилар касаба уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоевнинг сўзларига кўра, 15 февраль куни ўтган суд мажлисида Фарғонадаги ўйинни бошқарган ҳакамларнинг ўзлари ҳам иштирок этиб, футболчиларга нисбатан ҳеч қандай адовати йўқлиги, уларнинг озод этилишларига қарши эмасликларини билдирган.

19 февраль куни эрталаб суд мажлиси бўлиб, кечга яқин суд ҳукми эълон қилиниб, футболчилар озодликка чиқарилган. Шунингдек, Мурзоев футболчиларга нисбатан ЎФА тартиб-интизом қўмитаси тайинлаган жазолар ҳали амалдалигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Ўзбекистон Про Лигасининг 2019/20 йилги мавсуми 20-туридан ўрин олган “Нефтчи” — “Турон” учрашувидан кейин “Нефтчи” футболчилари ва мухлислари ҳакамларга ҳужум қилишганди.  ЎФА тартиб-интизом қўмитаси “Нефтчи” клуби футболчиси Тўрақулов учрашув бош ҳакамга қасддан тан жароҳати етказгани учун унга 10 йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлатиш интизом чорасини қўлланганди.

218
Теглар:
оммавий жанжал, футбол, Фарғона

ФИФА Ўзбекистонда VAR тизимидан фойдаланишга расман рухсат берди

65
ФИФА 2021 йилги мавсумда ЎФА ҳамда ЎзПФЛ томонидан ташкил этиладиган футбол учрашувларида VAR тизимини қўллашга рухсат берди.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. ФИФА Ўзбекистонда 2021 йилги мавсумдан бошлаб футбол учрашувларида VAR (Video Assistant Referee, видео ёрдамчи ҳакам) тизимидан фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, ЎФА барча тегишли ҳужжатларни ФИФА VAR платформасига юклаган. Шунингдек, ўзбекистонлик VAR тизими мутахассисларининг 2020 йилги синов ўйинларида қайд этган натижалари ФИФА томонидан инобатга олинган.

“Шу сабабли ФИФА 2021 йилги мавсумда ЎФА ҳамда ЎзПФЛ томонидан ташкил этиладиган футбол учрашувларида VAR тизимини қўллашга рухсат берди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, президент фармони билан 2021 йилги футбол мавсумидан бошлаб Суперлига жамоалари ўртасидаги учрашувларда адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида VAR тизимини жорий этиш белгиланган эди.

65
Председатель Правления акционерного общества «Узбекнефтегаз» Мехриддин Абдуллаев

“Ўзбекнефтгаз” раҳбари “Бунёдкор” футбол клуби президенти этиб тайинланди

100
“Бунёдкор” футбол клуби Кузатув кенгашининг йиғилишида клубга янги президент тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев “Бунёдкор” футбол клуби президенти этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

1 март куни бўлиб ўтган “Бунёдкор” футбол клубининг Кузатув кенгаши йиғилишида клуб моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш ва бошқа бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинган. Бундан ташқари, клубга янги президент тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилган.

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқарув раиси Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев расман “Бунёдкор” футбол клуби президенти этиб тайинланди”, - дейилган хабарда.

"Ўзбекнефтгаз" эндиликда жамоанинг бош ҳомийси бўлади. Илгари "Ўзтрансгаз" бўлган.

Меҳриддин Абдуллаев 1969 йил Бухоро вилояти Жондор туманида туғилган. Мутахассислиги – иқтисодчи, ҳуқуқшунос. У 2020 йил январидан "Ўзбекнефтгаз"га раҳбарлик қилиб келмоқда. Шунингдек, у Ўзбекистон  Молия вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон миллий банки ва Ўзбекистон Ҳисоб палатасида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

100
Шавкат Мирзиёев поздравил Узбекистан с Днем конституции

Мирзиёев бир гуруҳ аёлларни байрам муносабати билан тақдирлади

101
(Янгиланган 20:25 04.03.2021)
Президент 8 март байрами арафасида бир гуруҳ аёлларни фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлади. Улар орасида актрисалар Гавҳар Зокирова ва Лола Элтоева ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёлларни фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлади.

Улар мамлакатда олиб борилаётган туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқ фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётганлари учун ушбу мукофотларга лойиқ кўрилган.

“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хотин-қизлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Фарида Абдураҳимова, Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси  Орал Атаниязова тақдирланган.

"Саодат" журнали бош муҳаррири Мунаввархон Усмонова "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими" фахрий унвони билан мукофотланган.

Тўрт киши "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан тақдирланган. Улар орасида Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Гавҳар Зокирова ҳам бор.

24 киши "Меҳнат шуҳрати" орденига лойиқ кўрилган. Улар орасида Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Маҳкамова ҳам бор.

"Дўстлик" орденига 31 киши муносиб кўрилган. Тақдирланганлар орасида Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Лола Элтаева ҳам бор.

7 киши II даражали "Соғлом авлод учун" ордени, яна 7 киши II даражали "Саломатлик" ордени, 4 киши "Соғлом турмуш" медали, 4 киши "Содиқ хизматлари учун" медали, 9 киши "Келажак бунёдкори" медали билан, 33 киши "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.

Қуйида тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан танишиш мумкин.

101