Euronews Айдаркўл ўтовлари ҳақида кўрсатув намойиш қилди

Oбуна бўлиш
Телканалнинг янги репортажида, чўл ўртасида қурилган ўтовлар ва Айдаркўлда туристлар учун кўрсатилаётган хизматлар ҳақида ҳикоя қилинган.

ТОШКЕНТ, 21 дек – Sputnik. Euronews телеканалининг янги репортажида, Навоий вилоятида жойлашган Айдаркўл қирғоқларида сайёҳлар учун махсус ташкил қилинган хизматлар ҳақида ҳикоя қилинган.

Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳаларида сайёҳлар асосан тарихий обидалар ва халқ амалий санъати намуналари билан танишса, Айдаркўл бўйида Ўрта Осиё кўчманчи халқларининг анъанавий ҳаёт тарзи, чўл табиати ва Айдаркўл гўзалликлари билан танишиш имконияти яратилган. Бу сайёҳларга Ўзбекистон ҳудудида туризмнинг турли шакллари билан танишиш имконини беради.

Euronews Нукус музейи ҳақидаги лавҳани намойиш этди

Телеканал мухбири Шеймус Керни айтишига қараганда, туя миниш ва ўтовда тунаб қолиш каби хизматлар сайёҳлар орасида кундан-кунга оммавийлашиб бормоқда. Дам олишнинг бундай тури – сайёҳларга инсониятнинг қадимий турмуш тарзи билан яқиндан танишиш имконини беради.

Чўл ўртасида махсус қурилган, анъанавий кигиз ва кашталар билан безатилган, бундай ўтовларда барча қулай шароитлар яратилган бўлиб у ерда сайёҳларни илиқ кутиб олишади. Шунингдек бу ерда меҳмонлар кўчманчи халқларнинг анъанавий таомларини татиб кўришлари мумкин.

 

Янгиликлар лентаси
0