Ванд компанияси менеджери - Ирина Медведева. Архив сурат

Туризм эксперти: Ўзбекистонда томоша қиладиган нарса кўп

329
Туризм экспертининг фикрига кўра Ўзбекистонда томоша қиладиган нарса кўп: бой тарих ва маданият, меъморчилик ёдгорликлари ва миллий таомлар.

ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. Ўзбекистон – Россиялик туристлар учун қизиқ мамлакат, бунга бир неча сабаблар бор, деб ҳисоблайди Ванд сайёҳлик компанияси ходими Ирина Медведева.

Россиялик туристлар учун Ўзбекистон қизим мамлакат. Биринчидан, у ерга бориш учун виза талаб қилинмайди. Иккинчидан Ўзбекистон сайёҳлик жиҳатда қизиқ мамлакат. У ерда томоша қиладиган нарса кўп: бой тарих ва маданият, меъморчилик ёдгорликлари.

 

Туристлар ташриф буюрадиган асосий шаҳарлар бу – Самарқанд, Тошкент, Бухоро ва Хива. Ушбу шаҳарларда ҳамма нарса қизиқ. Ҳатто палов ҳам фарқ қилади. Сайёҳлар томоша билан бирга миллий таомларни ҳам дегустация қилишади. Умуман у ерад ҳамма нарса чиройли ва қизиқ, — дейди Ирина Медведева.

Бугун Ўзбекистонда ўтган йилнинг охирида қабул қилинган, 27 мамлакат туристлари учун визасиз кириш тартиби жорий қилиш ҳақидаги қарор 2021 йилга қадар қолдирилган эди. Қонундаги ушбу ўзгариш асосан узоқ чет эл мамлакатларига таалуқлидир. МДҲ мамлакатларининг аксарияти билан Ўзбекистон орасида визасиз кириш тартиби ўрнатилган.

 

329
Международный фестиваль искусства бахши в Термезе

Шаҳрисабзда II мақом санъати анжумани ўтказилади

20
Айни пайтда Шаҳрисабзда ушбу нуфузли анжуманни юқори савияда ташкил этиш учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Шаҳрисабзда II мақом санъати анжумани ўтказилади, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистонга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Асрор Аллаяров.

Халқаро тадбир жорий йилнинг 5-10 сентябрь кунлари "Фестиваллар шаҳри" – Шаҳрисабзда ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон бош вазирининг 30 июндаги II Халқаро мақом санъати анжуманига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита мажлиси ўтказилиб, йиғилиш баёни тасдиқланди.

Унда ушбу нуфузли анжуманнинг иккинчи маротаба ўтказилишига тайёргарлик кўриш, хорижий иштирокчиларни янада кўпроқ жалб этиш ва уларга мақом санъати тўғрисида кўпроқ маълумот бериш, анжуман географиясини янада кенгайтириш зарурлиги, иштирокчиларни ўзбек бой маданий мероси, санъати, урф-одатлари билан яқиндан таништириш масалалари муҳокама қилинди.

Айни пайтда Шаҳрисабзда ушбу нуфузли анжуманни юқори савияда ташкил этиш учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.

Анжуманни юқори савияда ўтказиш бўйича ташкилий гуруҳ шакллантирилиб, тегишли ташкилотларга бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилган.

Эслатиб ўтамиз I халқаро мақом санъати анжумани 2018 йилнинг 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий марказида ўтказилган бўлиб, унда жаҳоннинг 75 мамлакатидан яккахон хонандалар, фольклор жамоалари, дипломатик корпус вакиллари иштирок этганди.
,

20
Гастрономический туризм Республики Узбекистан

Самарқандда гастрономик кўча пайдо бўлади

230
(Янгиланган 19:53 22.06.2020)
Яқин орада Самарқанд марказида Европа ва бошқа мамлакатлар таомларини татиб кўриш мумкин бўлган кўча пайдо бўлади.

ТОШКЕНТ, 22 июн – Sputnik. Самарқанддаги Орзу Махмудова кўчасида биринчи гастрономик кўча пайдо бўлади. У ерда қаҳвахоналар, ресторанлар, новвойхона ва гастрономик бутиклар ташкил қилинади, деди Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари Ботир Нуруллаев Sputnik мухбирига.

“Орзу Махмудов, собиқ Зоя Космодемьянская кўчаси тўлиқ ободонлаштирилади. Биз бу кўчани гастрономик кўчага айлантириш ниятидамиз. Бу ерда маҳаллий аҳоли ва меҳмонлар европача ва турли миллат таомларини татиб кўриши мумкин бўлади. Лойиҳанинг мақсади – шаҳарда технологиялар ва такрорланмас атмосферани ўз ичига қамраб нафақат туристлар балким маҳалий аҳоли учун ҳам хизмат қиладиган жамоатчилик жойи ташкил қилишдир”, - деди ҳоким ўринбосари.

Кўча бўйлаб чироқлар ўрнатилган, янги меъморий бинолар қурилган. Айни дамда у ерда тротуар плиткаси ўрнатилмоқда.

Ундан ташқари Самарқандда сайёҳлар учун танишув боғи ҳам ташкил қилиш режалаштирилмоқда. У ерда Алишер Навоий, Ислом Каримов, Пушкин ва бошқа кўчалар пайдо бўлади. Университет бульвари ҳудуди ҳам туристик зонага айланатирилади.

230