Шанхай

Ўзбекистонда хитой тилини биладиган гидлар кўпаяди ва Хитойча телеканал ишга туширилади

362
(Янгиланган 14:31 28.04.2017)
Хитой ва Ўзбекистон ўртасида сайёҳликни ривожлантириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. 2017 йил 26 апрел куни Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Равшан Усмонов ва Хитой Халқ Республикаси Туризм ишлари давлат бошқармаси раиси ўринбосари Ду Цзин билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Хитой ва Ўзбекистон сайёҳлик компаниялари билан икки томонлама ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр ва тажриба алмашиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашувда Р.Усмонов, мамлакатда туризм салоҳиятини тубдан ошириш, тарихий-маданий меросини кенг тарғиб қилиш, экологик туризм турларини кўпайтириш, саргузашт ва тоғли ҳудудларга қизиқарли саёҳатларни ташкиллаштириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилганлиги айтиб ўтилди. Ушбу туризмни ривожлантриш истиқболли йўналишлар, давлат раҳбарияти томонидан белгилаб берилган Ўзбекистонда стратегик ривожлантиришнинг яхлит концепцияси асосида амалга оширилмоқда"- деб қўшимча қилди у.

Ду Цзин сўзларига кўра, Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган ишларни юксак баҳолаб, икки давлат туризм соҳасидаги идоралараро учрашуви ташкил этишиши бунинг яққол исботидир. Шунингдек, Буюк ипак йўли брендини тарғиб қилиш мақсадида БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО)нинг Буюк ипак йўлидаги минтақавий маркази очилиши аҳамиятга молик ишдир. Бу ишларнинг барчаси туризм соҳасида Хитой ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама ҳамкорликнинг натижадорлигини оширади.

Ўзбекистон туризм соҳасини ривожлантириш ва унинг имкониятлар билан яқиндан танишиш учун қуйидаги тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди:

— Хитой туризм операторларини танишув турларини Ўзбекистонга амалга ошириш, ходимларни Хитойдан Ўзбекистонга жўнатиш;

— Хитой туризм операторлари билан ишчи учрашувларини ташкиллаштириш;

— жорий йил 20-22 октябр кунлари Хитойнинг Куньминь шаҳрида ўтказиладиган "China International tourism market" кўргазмасида Ўзбекистон вакилларининг иштирокини таъминлаш;

— Ўзбекистон визасини олиш тартибини соддалаштириш;

- Хитойлик саёҳатчилари банк карталаридан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш имкониятини яратиш;

— Ўзбекистонда Хитой тилида сўзловчи туристларга тушунтириш берувчиларни кўпайтириш ва хитой тилида телеканал очиш;

— Шарқий Европа давлатлари иштирокидаги туризм иттифоқи сингари Марказий Осиё давлатлари туризм иттифоқини тузиш,

— Хитойда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ваколатхонасини очиш.

Бу каби учрашувлар Хитой ва Ўзбекистон туризм соҳасини ривожлантириш, сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтириш ва янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, дейилади Ўзбектуризм матбуот-хизмати хабарида.

362

Шаҳрисабзда II мақом санъати анжумани ўтказилади

153
(Янгиланган 19:34 02.07.2020)
Айни пайтда Шаҳрисабзда ушбу нуфузли анжуманни юқори савияда ташкил этиш учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Шаҳрисабзда II мақом санъати анжумани ўтказилади, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистонга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Асрор Аллаяров.

Халқаро тадбир жорий йилнинг 5-10 сентябрь кунлари "Фестиваллар шаҳри" – Шаҳрисабзда ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон бош вазирининг 30 июндаги II Халқаро мақом санъати анжуманига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита мажлиси ўтказилиб, йиғилиш баёни тасдиқланди.

Унда ушбу нуфузли анжуманнинг иккинчи маротаба ўтказилишига тайёргарлик кўриш, хорижий иштирокчиларни янада кўпроқ жалб этиш ва уларга мақом санъати тўғрисида кўпроқ маълумот бериш, анжуман географиясини янада кенгайтириш зарурлиги, иштирокчиларни ўзбек бой маданий мероси, санъати, урф-одатлари билан яқиндан таништириш масалалари муҳокама қилинди.

Айни пайтда Шаҳрисабзда ушбу нуфузли анжуманни юқори савияда ташкил этиш учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.

Анжуманни юқори савияда ўтказиш бўйича ташкилий гуруҳ шакллантирилиб, тегишли ташкилотларга бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилган.

Эслатиб ўтамиз I халқаро мақом санъати анжумани 2018 йилнинг 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий марказида ўтказилган бўлиб, унда жаҳоннинг 75 мамлакатидан яккахон хонандалар, фольклор жамоалари, дипломатик корпус вакиллари иштирок этганди.
,

153
Гастрономический туризм Республики Узбекистан

Самарқандда гастрономик кўча пайдо бўлади

231
(Янгиланган 19:53 22.06.2020)
Яқин орада Самарқанд марказида Европа ва бошқа мамлакатлар таомларини татиб кўриш мумкин бўлган кўча пайдо бўлади.

ТОШКЕНТ, 22 июн – Sputnik. Самарқанддаги Орзу Махмудова кўчасида биринчи гастрономик кўча пайдо бўлади. У ерда қаҳвахоналар, ресторанлар, новвойхона ва гастрономик бутиклар ташкил қилинади, деди Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари Ботир Нуруллаев Sputnik мухбирига.

“Орзу Махмудов, собиқ Зоя Космодемьянская кўчаси тўлиқ ободонлаштирилади. Биз бу кўчани гастрономик кўчага айлантириш ниятидамиз. Бу ерда маҳаллий аҳоли ва меҳмонлар европача ва турли миллат таомларини татиб кўриши мумкин бўлади. Лойиҳанинг мақсади – шаҳарда технологиялар ва такрорланмас атмосферани ўз ичига қамраб нафақат туристлар балким маҳалий аҳоли учун ҳам хизмат қиладиган жамоатчилик жойи ташкил қилишдир”, - деди ҳоким ўринбосари.

Кўча бўйлаб чироқлар ўрнатилган, янги меъморий бинолар қурилган. Айни дамда у ерда тротуар плиткаси ўрнатилмоқда.

Ундан ташқари Самарқандда сайёҳлар учун танишув боғи ҳам ташкил қилиш режалаштирилмоқда. У ерда Алишер Навоий, Ислом Каримов, Пушкин ва бошқа кўчалар пайдо бўлади. Университет бульвари ҳудуди ҳам туристик зонага айланатирилади.

231

Ўзбекистонда коронавирус: 2 июль асосий хабарлари

348
(Янгиланган 20:43 02.07.2020)
Бугуннинг ўзида 119 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 5847 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 325 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8996 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари: 77 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 30 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 47 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Тошкент вилоятида (барчаси аҳоли орасида), 8 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Қашқадарё вилоятида (барчаси карантинга олинган фуқаролар орасида) аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 119 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика  бўйлаб жами соғайганлар сони 5847 нафарга етди.

Айни пайтда 3122 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 18 нафар оғир, 7 нафар ўта оғир аҳволда.

РНК тест

Ўзбекистонда коронавирус РНКсини аниқлайдиган тест ишлаб чиқилди.

COVID-19 РНКсини ажратишга мўлжалланган диагностик тўплам ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти ходимлари томонидан ишлаб чиқилган. Таъкидланишича, унинг клиник синовлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги лабораторияларида, шу жумладан, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг махсус лабораториясида ўтказилган ва ижобий натижаларни кўрсатди.

Чегарада қолган фуқаролар

ТИВ Қозоғистон чегарасида тўпланган ўзбекистонликлар ҳақида баёнот берди. Қозоғистон чегарасида тўпланган ўзбекистонликлар масаласи Ўзбекистоннинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олинган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби ахборотига кўра, Россия-Қозоғистон чегараси “Маштаково” ва “Сагарчин” назорат-ўтказиш пунктлари яқинида Ўзбекистон фуқаролари тўплангани кузатилмоқда.

"Мазкур масала мамлакатимизнинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олинган, Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.

ТИВ Оператив штаби ушбу вазият тўғрисида маълумотни Республика махсус комиссиясига киритди.

Шошилинч чоралар

“Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори қабул қилинди. Қарор билан “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳаси параметрлари тасдиқланди.

Лойиҳанинг мақсади Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш учун соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, карантин тадбирлари амал қилиши даврида кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтиришдан иборат.

Лойиҳанинг умумий қиймати 106 757,1 минг долларни ташкил этади.

Дунё саломатлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 10,7 миллиондан ошди, 516 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (2,6 млн), Бразилияда (1,4 млн), Россияда (653 минг).

348
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси