Казахстанско-узбекская граница

Москвадан Бухорога саёҳат: чегарада ёхуд чегарасиз сабр

961
(Янгиланган 09:50 12.09.2017)
Қозоғистон чегарасидаги чексиз кутишлар, ахлат ва чанг орасида ҳамда нейтрал ҳудуддаги муздай айрон - Sputnik мухбирининг Москвадан Бухорога қилган саёҳатидан учинчи репортаж

Антон Курилкин

Ғайриоддий саёҳатимнинг учинчи суткаси ўтиб борарди. Йўлда мен билан суҳбатлашган барча нега жизғанак қилувчи қуёш остида узоқ ва машаққатли йўлга машинада чиққанимни ҳамда нима учун ҳаракатланишнинг бошқа воситасини танламаганимни сўрарди. Уларнинг аксариятининг кўзларида бир саволни ўқиш мумкин эди: бу турист қандай қилиб ўйнагани йўл олмаган одамлар орасида пайдо бўлиб қолди.

Айтишим керакки, бирданига бир нечта ҳолатларнинг тўқнаш келиб қолиши оқибатида мана шу тасодифий саёҳатим юзага келди. Эски танишим Баҳодир мени ўз юртига бир неча марта таклиф этганди. Олдинда меҳнат таътилим бор эди, аниқ бир режам йўқ эди, худди ана шу кунлари у менга қўнғироқ қилиб қолди ва уйига кетаётганини, машинасида бўш жой борлигини айтди.

Узоқ ўйлаб ўтирмасдан қайтишга билет олмай (Баҳодирнинг айтишича, қайтишга билет олмаган маъқул экан – қўққисдан йўлда машина бузилиб қолса) унинг таклифига рози бўлдим ва йўлга отландим. 3600 километрлик масофани босиб ўтиш учун ихтиёримда роппа-роса бир ҳафта бор эди. Ҳа, самолёт билан солиштирганда кўп вақтни оладиган ва поезд билан солиштирганда ноқулай сафар, ўйладим мен, лекин эски танишим билан кетаман. Бунинг устига машинада саёҳат худди пиёда, велосипедда ёки отда юрилгани каби ўзингни ҳақиқий йўл босгандек ҳис қилиш имкониятини беради. Поезд ҳам, самолёт ҳам бундай ҳисни бермайди.

Эҳтимол, сафарга чиқишимда мен яқинда ўқиган Жек Керуакнинг "Йўлда" китоби ҳам катта рол ўйнагандир. Хуллас, нима бўлишидан қатъи назар, саргузаштларга ташналик барча хавотир ва иккиланишлардан устун келди. Лекин саёҳатим табиат манзаралари ва ҳамроҳларимнинг қизиқарли ҳикояларидан ташқари оғир синовлар билан ҳам ўтди. Улар ичида энг жиддий синов Қозоғистон чегарасидан ўтиш бўлди.

Ахлат, чанг ва лоқайдлик

Тонг саҳарда Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги "Тажен" чегара пунктига етиб келдик. Чегара ўтказиш пункти олдида йўл бўйлаб қатор тизилган енгил ва юк машиналаридан иборат навбат ҳосил бўлган. Улкан фуралар алоҳида қатор ҳосил қилган. Бўм-бўш йўлдан эса фақатгина Қозоғистон рақамларига эга машиналар ўтмоқда.

Бу ерларда сутканинг энг яхши пайти – тун: салқин ҳамда чанг-тўзон кўтарадиган шамол бўлмайди.

Одамлар ойнаси очиб қўйилган машиналар ичида ухлашмоқда. Яна кимдир атрофда сочилиб ётган целлофан халтачаларни тагига тўшаб, боши остига сумкасини қўйганча йўл четида ухлаяпти. Абжир ва омадли сайёҳлар эса қурилиши битмаган бинонинг бетон плиталари устига жойлашишган.

Айрим тажрибали ҳайдовчилар чегарадаги қийинчиликларни билишгани боис ўзлари билан йиғма каравотлар оволишган. Умуман уйқум келмади, шунинг учун тонг саҳар бўлишига қарамасдан йўл бўйлаб айланиб юрдим.

Қуёш чиқиши билан ҳаво сезиларли даражада илийди, баъзида чийиллаши кучайиб қулоқни оғритадиган шамол эсади.

Ерда ётган бўш шишалар у ёқдан бу ёққа думалаб шовқин ҳосил қилади, лекин ҳаммасидан ҳам ўтган-кетганларнинг оёқлари остида ғичирлайдиган пластиклар асабни эговлайди. Ахлат шунчалик кўпки ва анчадан бери олинмаганлиги учун қуруқшаб ётган ерда қатлам ҳосил қилган.

Ахлат ташлаш учун мўлжалланган махсус бетон бункерлар тўлиб-тошиб кетган ва биз чегарада бўлган икки кун давомида бир мартаям тозаланмади.

Эрталаб тўққиздан бошлаб ранги ўчиб кетган рўмол ўраган, қора кўзойнак тақиб олган ёшини аниқлаш мушкул бўлган сотувчи аёлларнинг қичқириқлари янграйди. Улардан нарса олишда танлов чекланган: колбаса, нон, пирожка, газли ва газсиз минерал сув ҳамда кола.

Вақти вақти билан "колбаса-пирожка-нон-газсиз сув-кола" дейиш ўрнига адашиб кетишади ва қарабсизки гоҳ газсиз кола, гоҳ минерал нон таклиф қилишади.

Икки соатдан кейин бу қичқириқлар жазирама, чанг, шамол ва йўлда узоқ кутиш билан қўшилиб одамни ақлдан оздира бошлайди.

"Қозоғистон чегарасида инсонга ҳурмат йўқ. Ўзбекистонда бор, Россияда бор. Москвага ҳар сафар борганимда ҳурмат билан савол-жавоб қилишади. Бу ерда эса одам ўрнида кўришмайди", — нолийди Бухорога кетаётган қирқ ёшлардаги Зуҳра исмли аёл.

Эркаклар эса бу ердаги шароит ва чегарачиларнинг иш сифатини болохонадор иборалар билан шундай таърифлашдики, улар айтган сўзларни бу ерда келтиришнинг иложи йўқ.

Навбатсиз ўтиш неча пул?

Автомобиллар колоннаси бўйлаб иккита ёш қозоқ йигити келарди. Улар машина олдида тўхташиб ҳайдовчи билан нималарнидир гаплашишар, кейин яна йўлида давом этишарди. Ҳайдовчимиз орқа ўриндиқда ухлаяпти, мен унинг ўрнида ўтирибман, Қудрат ва Улуғбек чойхонага сувга кетишган.

— Братан, сенмисан ҳайдовчи?

— Йўқ, менмас, у ухлаяпти.

— Чегарадан тезроқ ўтишни хоҳлайсизларми?

— Ҳайдовчи уйғонсин, сўраб кўраман.

Йигитлар навбатдаги "мижоз" томон отланишди, шу пайт уйғониб кетган Баҳодир нима гаплигини билгач, уларни чақирди.

Фақат биттаси – ўрта бўйли озғин, озгина соқол қўйган қизил футболкали йигит қайтди.

— Навбатсиз ўтишни хоҳлайсизларми? Олти минг рубл. Аввал учта машинани ўтказишади, кейин еттита машинани навбатсиз ўтказворишади, — деди йигит.

— Қиммат. Олдин беш минг эди, — дейди Баҳодир.

— Олдин участкавой йўқ эди, бу ерда муштлашув бўлди, шундан кейин тартиб сақлаш учун уни қўйиб қўйишди. У билан ҳам бўлишишга тўғри келади, — тушунтиради йигит.

Казахско-узбекская граница
Sputnik
Қозоғистон-Ўзбекистон чегараси

Биз пул бермасликка ва навбат кутишга қарор қилдик. Ортимизда турган машина ҳайдовчиси "ўтказиб қўювчи"нинг таклифига рози бўлди ва унга пул узатди.

Аммо унга тезроқ ўтиш насиб қилмади. Колонна бошида турган ҳайдовчилардан бири тўполон кўтарди ва навбатсиз ўтиш барҳам топди. Адолат юзасидан айтишим жоиз, тадбиркор йигитлар амалга ошмаган транзит учун олинган пулларни эгаларига қайтариб беришди.

Чегара олдидаги очлик

Туш пайтига яқин чегарага иккита туя келди. Улардан бири нарироқда янтоқ ямлай бошлади, иккинчиси эса "цивилизация мевалари"дан баҳраманд бўлиш учун тадбиркорлик билан ахлат контейнерлари томон йўл олди. Унинг ўлжаси олма бўлаги ва бўшаган ароқ шишаси бўлди. Саҳро кемаси шишани оғзига солганча бироз чайнаб кўриб афсус билан туфлаб ташлади ва кетиб қолди.

Тушга яқин қатор жонланиб қолди: қозоғистонлик чегарачилар ўзбек машиналарини ўтказа бошладилар. Бир кунда тўрт марта шундай ўтказишлар бўлади: биттаси юк машиналари учун, учтаси енгил машиналар учун. Йўловчи автобуслари навбатсиз ўтказилади, лекин бундан одамларга фойда йўқ: улар "ахлат ташламанг" деган ёзув остидаги ахлатхона олдида турган ҳолда жазирама қуёш остида обдон "тузлангач" паспорт ва божхона назоратидан ўтишади.

Олдинга атиги бир неча метр юргач яна тўхтаймиз. Баҳодир ёнимиздаги чойхонада чой ичиб олишни таклиф қилади.

Казахстанско-узбекская граница
Sputnik
Қозоғистон-Ўзбекистон чегараси

Бу ердаги чегараолди тамаддихоналарининг тузилиши бир хил: овқат тайёрланадиган хона, омборхона ҳам шу хона, мижозлар ўтирадиган хоналардан кичкина деразаси бор пластик тўсиқ орқали ажратилган. Мижозлар хонтахта ва сўридан бошқа ҳеч нарса қўйилмаган кичик-кичик хоналарда ўтиришади.

Бу уйчалар ташқаридан ҳам, ичкаридан ҳам оппоқ сувалган, кичик деразалари эса елвизак ачиган миянгизни ўзига келтириш учун катта қилиб очиб қўйилган.

Уларнинг менюлари йўллардаги дўконларникидан ҳам камтарроқ: доширак, сникерс ва шубҳали голубци. Тамаддихона бекаларининг пазандалик қобилиятларини текшириб кўришга жасоратим етмади ва кофе билан чекландим. Бу ерларда бор-йўғи икки хил кофе беришади: пакетчали учтаси бирда ёки оддий қора кофе.

Чегарада ўтган икки кун давомида мен сайёр сотувчиларнинг ҳам, чойхонанинг ҳам овқатини ейишга ботинмадим. Иссиқдан унча овқат егим келмас, билинар-билинмас очликни эса Москвада олинган печенье билан бартараф қилардим.

Икки бошли бургут остида

Деярли икки суткадан сўнг божхонада бизнинг ҳам навбатимиз келди. Шлагбаум олдида барча йўловчиларга машинадан тушишни буюришди. Пастга тушиб машинамизни ғамгинлик билан кузатиб қоламиз ва навбатга туришга тутинамиз. Қора кўзойнак таққан чегарачи лейтенант машиналар текширувига ўтаётган йўловчиларни оддий пиёдалардан ажратишга уринади. Бизни бирпасда чегара пункти ҳудудига ўтказишди ва яна бир навбатга турдик.

Бу навбат ичида мен баланд бўйим, соқолим ва асосийси – Россия паспорти билан ажралиб турардим. Божхона эшиги олдида турган фуқаро кийимидаги киши мени чақирди. Турист эканлигимни ва дўстларим билан Бухорога кетаётганимни билишгач, мени ичкарига ўтказиб юборишди.

Яна навбат. Катта фуражка кийиб олган бўйи унча баланд бўлмаган ҳарбийнинг тартиб ўрнатишга бўлган уринишлари зое кетади. Унинг рацияси ишлаб кетди ва у мени тўғри паспорт назоратига етаклаб кетди.

Айтиш жоиз, туристларни паспорт назорат пунктига ҳеч қандай навбатларсиз дарҳол ўтказиб юборишади: биз Россияда кўрган поляклар ҳам етиб келишди. Билмадим, улар қуёш тиғи парчалаб ташлайдиган шундай иссиқ ҳавода оғир мотоцикл кийимларида қандай қилиб шунча йўлни босиб ўтишди экан.

Паспорт назоратида кичик сержант унвонига эга жилмайиб турадиган ягона чегарачи мендан кимлигим, қаерга ва ким билан кетаётганлигимни узоқ суриштирганидан кейин мени ўтказиб юборди.

Паспорт назоратидан сўнг йўловчилар чегаралар орасидаги нейтрал ҳудудга ўтишади – машинамиз ўша ерда эди ва бир соатдан кейин ҳаммамиз жамулжам бўлдик.

Қудрат ва Улуғбекни кутиб турган пайтимиз мазали палов ва айрон олдик – улар нейтрал ҳудуддаги ўзбек чойхонасиники бўлиб, Баҳодирнинг айтишича, айнан мана шу таом палов экан, олдин еган барча паловларимиз эса палов эмас, гўшт ва сабзавотли гуруч экан. Иссиқда овқат ўтмагани боис палов емадим, аммо бир коса айрон ҳақиқий халоскоримга айланди: муздайлигидан тишларинг такиллаб кетадиган ва майда тўғралган сабзавотлар солинган айрон кишини ўзига келтириб, ҳаётга қайтаради.

Охирги синов – Ўзбекистон чегараси – олдидан озгина тин олишга имконият бор. Биз ҳам ҳозирча саёҳат ҳақидаги ҳикоядан чекинамиз-да, ҳамроҳларим ким, улар Россияда нима иш билан шуғулланишади ва нега ватанларига кетишаётгани ҳақидаги ҳикоямизни бошлаймиз.

961
Мавзу:
Махсус репортаж: Москвадан Бухорога автоуловда саёҳат (6)
Город Самарканд. Вид на площадь Регистан

Самарқандда "Ипак йўли" туризм университети очилди

156
(Янгиланган 11:38 16.10.2020)
Самарқандда Марказий Осиёдаги биринчи туризм университети расман очилди. Бу ушбу соҳадаги Марказий Осиёнинг биринчи ОТМ бўлди.

ТОШКЕНТ, 16 окт - Sputnik. Бугун Самарқанд шаҳрида "Ипак йўли" халқаро туризм университетининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.Абдуҳакимов, Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этди.

Eниверситет Ўзбекистон президентининг 2018 йил 28 июндаги қарори билан ташкил этилган ваМарказий Осиёда туризм соҳасидаги биринчи университет ҳисобланади.

 

156
Генеральный директор туроператора Дельфин Сергей Ромашкин

Ромашкин: туризм бизнеси 2023 йилдан олдин жонланмайди

70
(Янгиланган 09:42 16.10.2020)
Бутунжаҳон туризм ташкилоти дам олиш соҳаси бозори 80%га қулашини прогноз қилмоқда. "Дельфин" туроператори бош директори Сергей Ромашкин инқироз бош сабаблари нимадалиги ва қачон ҳолат барқарорлаши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Коронавирус кўплаб соҳаларни инқирозга учратди, айниқса, туризм соҳасини. Муаммо молиявий имкониятларда эмас, балки бутун дунё бўйича одамларнинг руҳий ҳолатидадир, дея таъкидлади эксперт Sputnik Литвага берган интервьюсида.

"Чет эллик меҳмонларга бўлган ва одамларнинг ўзаро муносабатларида ҳам эҳтиёткорлик сингари психологик омиллар ҳали узоқ вақтгача ўзини намоён этади. Мана, кинотеатрлар ва ресторанлар очилди, аммо аввалгидек одам тўплай олишмаяпти. Гап одамларнинг пулни тежай бошлаганларида эмас, балки, жамоат жойлари бориш учун хавфсиз дея қабул қилинмаётганида. Фикримча, барчамизга тинчланиб олишимиз учун вақт даркор, аммо, ҳозир иккинчи тўлқин ҳақида гапирилаётган бир вақтда қандай ҳотиржам бўлиш мумкин? Яъни биз ҳозирча бу психологик инқироздан чиқиб кета олганимиз йўқ - биз унинг қуршовидамиз", – деди Ромашкин.

Эксперт баҳосига кўра, туризм соҳаси тикланиши учун узоқ вақт керак бўлади. Инқирозгача бўлган кўрсаткичларга 2022-2023 йиллардан олдин қайтмайди. Бу вақтга қадар ҳолат секин-аста ўнгланиб боради. 2020 йил якунига кўра экспертлар прогнозига қараганда қулаш икки 80%ни ташкил қилса, 2021 йилда ҳолат яхшиланиши ва инқирозгача бўлган даврнинг учдан бир кўрсаткичини ташкил этиши мумкин.

70

"Руслар буни уддалади": жаҳон тоталитар державаси барпо этилди

560
"Россия сегодня" Халқаро ахборот агентлиги Америка Қўшма Штатлари бизни яқин тўрт йил ичида нима учун жазолайди, деган саволга жавоб топди

Виктор Мараховский
Бу - гарчи тўғридан-тўғри бўлмаса-да, аммо жуда тушунарли жавоб. Агентлик мутахассислари олти ой давомида ўнлаб америка ОАВларида чоп этилган мақолалар бўйича ("Саккизоёқ 3" коди билан) тадқиқотлар ўтказдилар, унда бизнинг давлатимиз номи ҳам келтирилган.

Хулоса: Америка медиа-соҳасида (демакки америка сиёсатида ҳам) бизнинг сиз билан мавжудлигимиз контексти энди анча ойдинлашди (ва шунинг учун Америка сиёсати учун) аниқ. Шунингдек, унда бизга қандай роль ажратилгани ҳам.

Демакки, бизга бўладиган, Россияга нисбатан кутилаётган тахминий муносабатлар ҳам тушунарлидек.

Яхши хабар: америка ОАВлари бизни эслашади, яхши кўришади, ва ҳатто 2016 йилгидан, яъни "руслар борасидаги жазава" ўз чўққисида бўлган вақтдагиданда кўпроқ эсга олишар экан (эсга олишлар чорак кўрсаткичга ортган).

Нохушроқ хабар: ўтган йилги обзордан тахминан бир йил ўтиб ҳеч вақо ўзгарган эмас.

Жорий йилнинг 1 августидан 15 ноябрига қадар Россия ҳақида чоп этилган 1227 мақола орасида — нольтаси позитив ёзилган. Нейтрал, дея баҳолаш мумкин бўлган мақолалар ("йўқ, руслар Трамп ғалабаси ҳақидаги заҳарли хештегни ишга туширмади", "йўқ, руслар сайлов натижаларига таъсир кўрсатишмади"; "руслар сайловларга аралашувини инкор этишмоқда" каби), - 46 та, ёки умумий ҳажмдан тўрт фоизни ташкил этади.

Қолган 96 фоизи — бу ҳаттоки такрорий эмас, балки мақсадли аудиторияга бир хил мантрани аҳмоқона тарзда сингдиришдан иборат: руслар сайловларга аралашишмоқда, руслар ижтимоий тармоқларда сизнинг онгингизни бузмоқда, руслар Трамп учун, руслар фейкларни тарқатишмоқда.

Габриэлнинг Россия АҚШ сайловларига аралашмаслиги ҳақидаги сўзлари ортида нима турибди? Германияда Россия АҚШда ўтказилган 2016 йилги сайловларга аралашмагани ҳақида гапира бошлашди. Sputnik радиоси эфирида сиёсатшунос Юрий Почта немислар Қўшма Штатлар томонидан, шу жумладан ўз номларига ҳам қарши айтилаётган айбловларнинг асоссизлигини тан олишни бошлашгани ҳақида таъкидлади.

Ушбу сингдиришлар шу даражада умидсиз ва зерикарли эдики, бу ерда ҳатто ҳазм этиладиган нарсанинг ўзи йўқ эди: кабинетларда ёки масофадан иш билан банд бўлган, ўз ҳаётида ҳеч нарса билан ҳақиқатда қизиқмайдиган журналистлар ва муҳаррирлар ўтиришар, улар ҳафтасига беш марта (мисол учун CNN — 106 кунда 570 та мақола чоп этган) қуйидагилардан бизни хабардор этиш учун оғиз очишарди:

— Путин ўз броси Трампни бизнинг сайловларга аралашиш учун қўллаб-қувватлаш ҳақида орзу қилмоқда,
— Россия сайловларимизни синдиришга ҳаракат қилишда давом этмоқда,
— Россиялик троллар аудиторияга таъсир кўрсатмоқда,
— Ижтимоий тармоқлар рус хакерлари ва троллар фаолиятини лозим тарзда назорат қилмаяпти,
— Трамп учун овоз бериб, сен соядаги қора лорд Путиннинг кўрсатмаси бўйича овоз бермоқдасан.
Буларнинг барчасининг, табиийки Россияга нисбатан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Бу АҚШ медиа-ҳаётининг ички бир элементи - онги суст омма ва узлуксиз сайловлар цикллари кечадиган мамлакат.

Бу шундай бир давлатки, бу ерда ички душманлар бўйлаб зарба берадиган медиапушкаларнинг асосий вазифаси оммага узлуксиз равишда - бир хилдаги суггестив мантраларни, яқин қолган сайловларда қатнашиб, лозим бўлган номзодга овоз беришга даъват қилувчи (бу, агар ёдингиздан кўтарилган бўлса, демократия деб аталади) гипнос-мантраларни етказишдан иборат.

Икки минг йигирма иккинчи йил ушбу тетик демократияга фақат битта янгилик олиб келди: ижтимоий платформалар-гигантлар Facebook ва Twitterда ўз назоратида бўлган медиа-майдонни демократлардан бўлган номзод Жо Байден фойдасига цензура қилди.

Яъни:

— Трампни "бузғунчи мафияга қарши курашувчи" сифатида улуғлайдиган коллектив онгларни бостириш (Qanon тақиқига қаранг) - бунда Трамп Путиннинг қўғирчоғи ва оқ ирқчилар ҳомийси сифатида иблисона бир қиёфада гавдалантирилди,

— Трамп ҳар сафар оғиз очганида "ижтимоий тармоқлар томонидан жалб қилинган мустақил экспертлар" томонидан унинг гаплари ёлғон сифатида баҳоланган тақдирда, уни мум тишлашга мажбурлаш (19 октябрдаги маълумотларни топишга муваффақ бўлдим: Трамп 65 марта "мум тишлатилган", аммо Трамп оғзини оммавий равишда ёпиш кўринишидаги ҳақиқий разолат ҳали олдинда эди),

— Байден ва унинг оиласи Украинада қандай ўйнаганлари мавзусига бағишланган энг мейнстрим матбуот суриштирувларини ҳам оғзини ёпиб ташлаш (бу ерда Twitter ва Facebook ўта натижадор бўлди — New York Postда ёритилган кичик-Байденнинг саргузаштлари ҳақида демократ-сайловчиларнинг каттагина қисми бехабар қолиб кетди).

Биз ахборот асри XXI асрнинг тоталитар державаси барпо этилиши саҳнасини кузатдик, ва у деярли кўз ўнгимизда тамом бўлди.

Медиа-майдонларга эгалик қилувчилар бир вақтнинг ўзида фантомларни реклама қилиб (масалан, худди ўша рус аралашуви, холбуки 5 ноябр куни АҚШ киберхавфсизлиги ва инфратузилма хавфсизлиги агентлиги бўйича раҳбари Кристофер Кребс айтганидек, умуман бўлмаган) , унга айтиладиган эътирозларни блоклашмоқда, демократларга берилган овозлар сеҳрли тарзда 14 миллион овозга кўпайиб, иккиланаётганлар овози йўқ қилинди ва худди ўша "ҳеч қандай алдашлар бўлмади, Трамп алдаяпти, трампистлар ҳам" ритмидаги гипнос-мантраларни илгари сурмоқда.

...Бу ерда нимани қайд этиш лозим?

Биз, албатта, АҚШ маъмуриятининг кейинги ҳаракатларига таъсир кўрсатишга қодир эмасмиз. Биринчидан, чунки Америкада "Россияпарастлар лоббиси" йўқ ва бўлмаган ҳам (айтганча, айниқса у ҳеч қачон республикачилар орасида бўлмаган: АҚШдаги "россияпараст" сиёсий арбоб аслида Демпартиядан президентликка маргинал номзод Тулси Габбард бўлган, у бизни жазолашга даъват қилмагани учун "рус активи" деган ном орттириб олганди).

Иккинчидан — ва энг асосийси — биз битта оддий нарсани ёдда сақлашимиз керак: мана ўн йилдирки АҚШ элитаси (сиёсий, медиа, ва бошқа исталган) Россия ҳақида ҳеч вақо билмайди. Американинг ҳеч бир сиёсатчиси бизнинг заҳарли мамлакатимизга келишмайди, уларнинг ҳеч бири Москва, Питер, Екатеринбург, Сибирь ва Камчаткани кўрмаган; уларнинг ҳеч бири руслар билан учрашмаган, албатта, БМТда тайёрлаб қўйилган навбатдаги ўзаро "батлл"ларда иштирок этадиган рус дипломатларидан ташқари; Россия ҳақидаги барча маълумотлар уларга, ҳар сафар Путин томонидан заҳарланадиган ва мўъжиза туфайли омон қоладиган трансмиллий сиёсий-лесбиянкалар ва ўта бадқовоқ мухолифатлардан иборат патологик кадрлар орқали етказиб турилади.

Аммо, буларнинг барчаси ҳам улар эътибори перифериясида: барча асосий душманлар уларнинг ўз миллати ичида мужассамлашган ва айнан уларни биринчи ўринда забт этишади.

Бундаги яхши хабар нимада дейсизми?

Юқорида санаб ўтилган сабабларга кўра бизнинг давлатимизга қарши кураш ва жазолашнинг аллақандай ноёб методлари қўлланилади, дея ўйламаслик лозим.

Исталган бир мамлакатга аниқ ва мақсадли ҳаракатларни қўллаш учун уни билиш талаб этилади. Қандайдир отишмада олий даражадаги боссни ўлдиришга ҳаракат қилганлар, билишадики: буни узоқ ўрганишсиз амалга ошириш мумкин эмас.

Хуллас: гап АҚШ Россиянинг оғрийдиган жойига зарба беришга унчалик қодир эмаслигида ҳам эмас (отиладиган нарсанинг барчаси кўп йиллар олдин отилиб бўлинган). Ҳаммаси бунданда ёмонроқ: улар ҳаттоки бизнинг мамлакатга зиён етказиш масаласида ҳақиқатан диққатни жамлашга қодир эмас.

Биттагина оддий сабабга кўра: айни вақтда у ерда ички оппонентларни ўз асосий рақиби сифатида кўрувчи медиа-сиёсий олигархия ғалаба қозонди.

Бу эса, ушбу фонда қуйидагиларга босим ўтказиш лозимлигини англатади:

— "янги тенглик" ни рад этадиган диний консерваторларга, яъни девиант озчиликларнинг сўзсиз имтиёзли позициясини;
— ўзининг бекаму-кўстлиги ва уларнинг оқланган ҳаёт тарзи ҳақидаги тасаввурлари учун оқ танли эркакларни;
— "яшил" энергетика фойдасига анъанавий энергетикага, —
олдиндан шуни айтиш жоизки, Россия таҳдиди ҳақидаги фантом маргинал сифатида қаралади. Ва шовқинли, аммо самарасиз методлар билан ғолиб чиқиши керак.

Аммо бу Россиянинг "Шимолий оқим - 2" каби макролойиҳаларига ҳеч нарса хавф солмаётганини англатмайди. Аммо, ушбу таҳдид кучаймоқда, деб таъкидлаш учун ҳам ҳеч қандай асос йўқ.

Бизни, табиийки, яхши кўришмайди (ҳатто, нафратланишади, деб айтиш мумкин — ахир ҳар не рўй берганда дунёдаги гегемонни ярим соат ичида йўқ қилишга қодир бўлган коинотдаги ягона давлатдан нимани ҳам кутиш мумкин).

Аммо давлатнинг тоталитар тузилмаси, у "раҳнамо" ёки "демократик" бошқарув шаклига эга бўлсин, нормал ҳолатдаги давлат тузилмасидан шуниси билан фарқ қиладики, у ҳамиша бош душманларни ўз ичида излайди ва топади.

Шундай экан, барчамиз сабрли бўлишимизга тўғри келади.

Ёки, попкорн, ёки бўлмаса семичка оволинг.

560