Россия ва Туркия компаниялари Қарши аэропортидаги "очиқ осмон" режимига қизиқмоқда

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишСамолет Airbus A319 авиакомпании Turkish Airlines в Международном аэропорту имени Ататюрка в Стамбуле
Самолет Airbus A319 авиакомпании Turkish Airlines в Международном аэропорту имени Ататюрка в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Очиқ осмон" режими амал қиладиган аэропортга хорижий авиаташувчилар ҳеч бир чекловларсиз парвозларни амалга ошириш имконига эга бўлади.

ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Россия ва Туркиянинг қатор авиакомпаниялари Қарши аэропортидаги "очиқ осмон" режимига қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди Sputnik мухбири Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовга асосланиб.

"Очиқ осмон" режими амал қиладиган аэропортга хорижий авиаташувчилар ҳеч бир чекловларсиз парвозларни амалга ошириш имконига эга бўлади. Масалан, Россияда Сочи, Владивосток ва Калининград аэропортлари ана шундай режимда иш олиб боради. Камтарона ҳисоб-китобларга кўра, бундай режимнинг жорий этилиши йўловчилар оқимини 25-30%га оширади.

Международный аэропорт Карши - Sputnik Ўзбекистон
Москвадан Қаршига янги рейс очилмоқда

"Ўзбекистонда лоукостерларни жалб этиш ва "очиқ осмон" режимини жорий этиш бўйича Қарши аэропортида илк лойиҳа йўлга қўйилди. Ҳозирда кўплаб авиакомпаниялар ушбу аэропортга парвозларни амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда. Булар Россиянинг Nord ва "Уральские авиалинии" ҳамда Туркиянинг Pegasus Airlines ва Atlasglobal компанияларидир", — деди у.

Абдуҳакимовнинг фикрича, туризмнинг ривожланиши Ўзбекистонда кучли Миллий авиаташувчининг бўлишига ҳам боғлиқ. Бугунги кунда, деди у, республика минтақавий хабга ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Марказий Осиёда етакчи компанияга айланиши учун барча имкониятлар мавжуд.

"Бу шунчаки сўзлар эмас, бунга асослар етарли. Бизнинг аэропортларимиз географик жиҳатдан жуда қулай жойлашган. Улар Жануби Шарқий Осиёдан Европага келадиган оқимни ўзига тортиб олган Дубай ёки Истанбулга нисбатан анчагина қулай. Аэропортларимиз ушбу соҳада минтақада етакчиликка интилаётган Қозоғистон аэропортларига нисбатан ҳам қулай", — Абдуҳакимов.

Азиз Абдуҳакимовнинг айтишича, минтақада етакчи бўлиш учун авиаташувлар бошқарув тизими жиддий ислоҳ қилиш, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" фаолиятини муқобиллаштириш даркор. 

Янгиликлар лентаси
0