Благотворительный турнир по гольфу ко Дню защиты детей

Тошкентда янги гольф-клуб ва замонавий меҳмон уйлари пайдо бўлади

102
Ҳозирда гольф-клуб лойиҳаси ишлаб чиқиш жараёнида.

ТОШКЕНТ, 10 авг - Sputnik. Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида қўмита раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Қосимхўжаев Кореянинг Land Master компанияси президенти Бо Санг Рон билан учрашди, деб хабар берди қўмита матбуот хизмати.

Томонлар туризм соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини ҳамда пойтахтда замонавий меҳмон уйлари ва гольф-клуб тармоқларини қуриш истиқболини муҳокама қилди. Бо Санг Рон Тошкентда қурилиши режалаштирилган гольф-клуб ҳақида маълумот берди. Унинг айтишича, ҳозирда гольф-клуб лойиҳаси ишлаб чиқиш жараёнида.

Учрашув якунларига кўра томонлар туризм ва тадбиркорлик соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди.

 

102