Туристлар Ўзбекистонда қандай муаммоларга дуч келишмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровТуристы на улицах Бухары
Туристы на улицах Бухары - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туризм соҳасидаги мутахассислар меҳмонхоналарни интернет орқали брон қилиш оммабоп тизим маълумотларини таҳлил қилишди.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Бошқа давлат меҳмонлари Ўзбекистон меҳмонхоналарининг энг муҳим камчиликларидан бири интернет ёмонлиги ёки интернет умуман йўқлигини маълум қилишди. "Я отельер" хизмати тадқиқотлари шуни кўрсатди, тадқиқот натижалари билан Туризмни ривожлантириш қўмитаси   бўлишган.

Ушбу компания жамоаси Booking.comдаги маълумотлари асосида изоҳларни таҳлил қилди.

Встреча первых пассажиров в новом международном терминале аэропорта Ташкент  - Sputnik Ўзбекистон
Сайёҳлар учун электрон виза бериш тартиби жорий этилди

Сайёҳларнинг тўртта энг оммабоп йўналишлари: Тошкент, Бухоро, Хива, Самарқанд ҳамда меҳмонхонани ижарага олувчилар учун муҳим бўлган омиллар танлаб олинди.

Улар орасида – “нарх ва сифат ўзаро муносабати”, “ходимлар”, “интернет”, “жой”, “озодалик”, “қулайлик” ўрин олган. Умуман олганда ҳар бир шаҳар юқори балларни олган, аммо ҳаммада “интернет” мезони бўйича паст кўрсаткичларни кўрсатди.

Бепул Wi-Fi зонасини кенгайтириш мақсадида, жамоат ва сайёҳлик жойларида сайёҳлар учун бепул интернетни ташкил қилган субъектларга имтиёзлар тақдим этилганини туризм қўмитасида эслатиб ўтишди. Ўзбекистон президенти 2018 йил 3 февраль куни бу масала бўйича тегишли фармонни имзолаганди.

Ёзда Тошкентнинг Сайилгоҳ кўчасида, уни Бродвей деб ҳам аташади, биринчи бепул шаҳар Wi-Fi зонаси ўрнатилганди.

Бу лойиҳа Innovo.Tech компанияси шаҳар ҳокимияти туризмни ривожлантириш қўмитаси ва шаҳар маъмурияти қошидаги жамоат кенгаши кўмагида бошлаб берилганди.

Янгиликлар лентаси
0