Васильев Ўзбекистон саёҳати ҳақида: Тошкентдаги бозорда мени деярли тилка пора қилишди

Историк моды - Александр Васильев
Историк моды  - Александр Васильев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик машҳур мода тарихчиси Александр Васильев Sputnik Ўзбекистон таҳририятига ташриф буюриб, Ўзбекистон бўйлаб қилган саёҳати ҳақида сўзлаб берди.

ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik, Мария Науменко. Санъатшунос Александр Васильев чин қалбдан Ўзбекистонни яхши кўради. Бухоро бозорларида янги либослар сотиб олиш, Тошкентдаги Ўзбекистон Давлат санъат музейида суратларни томоша қилиш унинг жону дили. Александр Васильев Sputnik Ўзбекистон  мухбирига ўзининг Ўзбекистон бўйлаб қилган саёҳати ҳақида батафсил ҳикоя қилиб берди.

- Александ Александрович, бу сизнинг Ўзбекистонга биринчи ташрифингиз эмас. Ўзбекистонда сизни қандай кутиб олишади?

- Ўзбекистонда мени дўстона кутиб олишади. Ҳар бир шаҳарда кўплаб инсонлар мен билан суратга тушиб, дастхат олишни хоҳлашади.

Историк моды Александр Васильев - Sputnik Ўзбекистон
Таниқли телебошловчи Александр Васильев Хивада рақсга тушди

Шундай ҳолатлар бўладики, айниқса, Тошкентда: мева-чева сотувчи аёллар сабзавот сотувчи аёллар билан урушиб кетишади ва менинг енгимдан икки тарафга тортиб, айнан уларнинг пештахталари олдига боришимни исташади. Бу одамни қувонтиради, албатта. Чунки мен Шарқда азиз меҳмон, Ўзбекистон эса туризм учун юксак даражадаги мамлакат.

- Cизни мамлакат нималари билан ўзига жалб қилади?

- Биз Ипак йўлига ташриф буюрамиз. Одатда йўлимизни Хивадан бошлаймиз, кейин Бухоро, Самарқанд ва Тошкент сари йўл оламиз. Шу саёҳатнинг ўзи меҳмондўст ва жуда назокатли мамлакатнинг бой тарихи, архитектура ва урф-одатлари ҳақида тасаввурга эга бўлиш учун кифоя.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Александр Васильев (@alexandre_vassiliev)

Менга Хива жуда ёқади. Чунки у узоқда жойлашган ва туристлар нигоҳида Самарқанд ва Тошкентга қараганда унчалик машҳур эмас. Бинолар, савдо ва турмуш тарзининг ўзгармаганлиги мени ҳайратга солади. Чунки бу шаҳарда ҳозиргача ёғоч ўймакорлиги, тўқимачилик, мўйнадўзлик, кулолчилик билан шуғулланувчи устахоналар мавжуд. Буларнинг барчаси ўзининг қадимий дастлабки ҳолатини сақлаб қолган. Тошкентга яқинлашган сари туристлар дидига мослаштирилган нарсалар кўпайиб боради, айниқса, заргарлик буюмлари.

Бухоро - жуда қадимий шаҳар. Бу шаҳарда ўз вақтингни ўтказгинг келади. Самарқанд – муҳташам ва зийнатли шаҳар. Лекин бу ерда қазиш ишлари олиб борилмаган, эски шаҳарнинг куйик қолдиқлари топилмаган. Улар топилгунга қадар яшашни орзу қиламан. Ва биз қадимий Самарқанд ҳунарчилигини ўрганамиз.

© Instagram / alexandre_vassilievИсторик моды Александр Васильев
Васильев Ўзбекистон саёҳати ҳақида: Тошкентдаги бозорда мени деярли тилка пора қилишди - Sputnik Ўзбекистон
Историк моды Александр Васильев

Тошкент Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарига нисбатан анча европалашган шаҳардир. Аммо у ҳам ўзининг анъаналари билан гўзал.

Бу ерга уруш вақтида кўплаб қочоқлар келганди, улар орасида зиёлилар ҳам жуда кўп эди. Бу академик, илмий, ажойиб санъат музейи бор шаҳардир (таҳр.: Ўзбекистон Давлат санъат музейи). Мен бу музей коллекцияларини жуда яхши кўраман. Афсуски, у таъмирлаш ишлари учун ёпилади ва биз узоқ муддат ушбу санъат асарларидан барҳраманд бўлолмаймиз.

Мен Тошкентда кинорежиссёр Рустам Ҳамдамовнинг уйида бўлдим. Унинг суратлар коллекциясидан жуда роҳатландим. Унинг синглиси билан дўстлашдим. Бу ҳаммаси жуда таъсирли ва чиройли эди.

Ўзбекистон туристлар орасида машҳур. Ҳозир мамлакатга ташриф буюриш урфга кирган. Аммо мен давлат саёҳатчиларнинг катта оқимини уддалай олишига ишончим комил эмас. Масалан, Хивада бирорта люкс-меҳмонхона йўқ, фақат кичик меҳмонхоналар бор.

- Одатда сиз Ўзбекистондан нима олиб келасиз?

- Ҳар доим ўзимга янги чопон, янги шарф сотиб оламан – бу ажойиб деб ҳисоблайман. Москвада бу чопон ва шарфларни “Модный приговор” съёмкаларида кияман ёки уларни ўзим билан бошқа мамлакатларга олиб бориб, жон-жон деб кияман, масалан, Францияда ва Литвада. Буларнинг барчаси мен учун қадрли.

© Instagram / alexandre_vassilievИсторик моды Александр Васильев
Васильев Ўзбекистон саёҳати ҳақида: Тошкентдаги бозорда мени деярли тилка пора қилишди - Sputnik Ўзбекистон
Историк моды Александр Васильев

Менинг фикримча, уйда ўзбек кулолчилик буюмлари, миллийча тикилган ёстиқ ёки дастурхон бўлиши кўзни қувонтиради.

- Ўзбекистон ўзининг миллий либослари ва газламаларига бой. Лекин одамлар миллий либосларни фақат байрам кунлари кийишади. Ўзбеклар ўзларинг миллий либосларини ҳар куни кийишлари учун нима қилиш керак?

- Одамларни ҳар куни миллий либос кийиб юришга мажбурлаб бўлмайди. Бу ғалати кўринади. Мен миллий либосларни ҳар кун кийиш керак, деб ҳисобламайман. Ўзбекистонда миллий либосларни кам кийишади, деб ҳам ҳисобламайман. Бундан ташқари, кўплаб дизайнерлар ўзларининг ишларида миллий уйғунликни фаол ишлатишмоқда.

© Instagram / alexandre_vassilievИсторик моды Александр Васильев
Васильев Ўзбекистон саёҳати ҳақида: Тошкентдаги бозорда мени деярли тилка пора қилишди - Sputnik Ўзбекистон
Историк моды Александр Васильев

Мен Ўзбекистон ўзининг миллий маданиятидан узоқлашган, деб ҳис қилмайман. У ерда, аксинча, ҳаммаси тўғри йўлга қўйилган.

- Ўзбек дизайнерлари қай даражада? Улар жаҳон модельерлари билан рақобатлаша оладиларми?

- Ўзбек модаси жаҳон брендлари билан рақобатлаша олмайди, лекин рақобатлашиши шарт ҳам эмас. Албатта, ўзбек дизайнерлари тез-тез мода намойишлари учун Париж ва Миланга бориб туришади, бироқ бунинг маъноси ва бу учун пул борми? Бирор бир маҳаллий дизайнер бирор бир мамлакатда ҳар бир аэропортда қўйилган брендлар билан рақобатлаша олмайди.

Шу ўринда ўзбек модасинг ўзгача жозибадорлиги бор. Ўзбекистонда барча газламалар қўлда тўқилган, шунинг учун уларга дунёда тенг келадигани йўқ.

Девушки мусульманки, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Мана кўрасиз Россияда рўмол ўраш мода бўлади – Александр Васильев

Ўзбек либоси дизайни ҳамиша ўзига хос хусусиятга бўлиб келган. Шаблон қилиб қўйишнинг имкони йўқ, жаҳон модасининг эса бунга тоқати йўқ. Одатда, ўзбек газламаси жуда энсиз, 50-60 сантиметрдир. Ундан либос тикиш қийин. Ўзбек газламаси жуда чиройли. Менинг чемадони ўзбек газламаси билан лиқ тўла. Ўзбекистондан бўш чамадон билан қайтган ҳеч қандай инсонни учрамадим. Ахир, бундан ташқари мўйналар ҳам борку!

Мен ҳаммага гўзал мамлакат – Ўзбекистон бўйлаб ажойиб саёҳат қилишларини тилайман. Чин қалбимдан ҳаёти давомида ҳеч бўлмаганда бир марта бориб кўришини тавсия қиламан. Инсон қалбини англаш учун керак  бўлган жойдир. Мамлакатда анъаналар, вақт яқинлиги ҳис этасан ва абадийлик ва фоний нима эканлигини тушуниб етасан. Мен келажакда Ўзбекистонга узум ва туршак ейиш учун жон деб учиб келаман.

Янгиликлар лентаси
0