Ўзбекистон фуқаролари Таиландда қанча харажат қилгани маълум бўлди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишСтраны мира. Таиланд
Страны мира. Таиланд - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган йили Таиландга 18 мингга яқин ўзбекистонликлар ташриф буюргани маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 20 фев - Sputnik. 2018 йил давомида Ўзбекистонликлар Таиландда 78 миллион доллар харажат қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Podrobno.uz Таиланд қироллиги иммиграция хизматига асосан хабар қилмоқда.

Ушбу кўрсатгич 2017 филга нисбатан 4 %га ошгани қайд этилган. Умумий ҳисобда 2018 йилда Таиландга 17953 нафар Ўзбекистон фуқаролари ташриф буюрган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг декабр ойидан 2019 йилнинг январ ойи охиригача Таиланд ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун виза тўловларини бекор қилган эди. Сайёҳлар сони ўсишига ушбу қадам ҳам бироз ёрдам берган бўлса ажаб эмас.

Янгиликлар лентаси
0