Турист фотографирует

Қашқадарё вилоятида Амир Темур лашкарлари тайёрлов лагери пайдо бўлади

299
Қашқадарё вилоятида ишбилармонлик, экстремал ва экологик туризм йўналишларини ривожлантириш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 мар - Sputnik. Қашқадарё вилоятида Амир Темур қўшинлари тайёрлов лагери пайдо бўлади, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлиги "Қашқадарё вилоятининг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисидаги" Ҳукумат қарорига таянган ҳолда.

Ҳужжатга мувофиқ, Гилан ва Кул қишлоқларида этнотуризм ривожлантирилади, ҳар бирида 5тадан меҳмон уйлари бунёд этилади.

Варганза ва Ҳазрати Башир қишлоқларида эса агротуризмни ривожлантириш режалаштирилмоқда. Бу ерда шунингдек, "Анор" фестивали ўтказилади.

Татар, Зармаст ва Вари қишлоқлари эса экстремал туризмга ихтисослаштирилади. Уларнинг ҳар бирида 5тадан меҳмон уйлари, кемпинглар ва юрталар қурилади.

Шунингдек, саркарда Амир Темур қўшинлари ҳарбий тайёргарлик лагери акс эттириладиган этноқишлоқ бунёд этилади.

Сарчашма ва Сувтушар қишлоқларида экологик туризм йўлга қўйилади, Китобдаги кенглик станцияси ҳудудида эса астрономик туризм ривожлантирилади.

"Фестиваллар шаҳри" бренди остида ишбилармонлик туризми - MICE-туризм йўналиши очилади. Туризмнинг бу йўналиши турли корпоратив тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга ихтисослаштирилган бўлади. Ушбу йўналиш доирасида Амир Темурнинг бунёдкорлик маҳоратига бағишланган илмий-амалий анжуман ва семинарлар ўтказилади.

299