Якутск

Дунёнинг энг экстремал шаҳарлари қайси?

1161
Оймакон — Ердаги энг совуқ жой, қарийб юз йил илгари бу жойда 71,2 даража совуқ ҳаво ҳарорати қайд этилган.

ТОШКЕНТ, 6 май - Sputnik. Дунёнинг энг экстремал шаҳарлари биринчи учлигига Россиянинг Якутск, Оймякон ва Верхоянск шаҳарлари киритилди. Бу ҳақда El Pais маълум қилди.

Хабарда қайд этилишича, Якутск энг экстремал шаҳар, чунки бу ерда қишда ҳаво ҳарорати -40 даражагача тушади, ёзда эса 30 даражагача кўтарилади.

Якутск
© AFP 2018 / MLADEN ANTONOV
Якутск

Оймакон — Ердаги энг совуқ жой, қарийб юз йил илгари бу жойда 71,2 даража совуқ ҳаво ҳарорати қайд этилган.

Оймякон
© AFP 2018 / MLADEN ANTONOV
Оймякон

Верхоянск шаҳри ҳам ўзига хос иқлими билан ажралиб туради. Бу ердаги энг паст ҳаво ҳарорати баъзан  -69,8 даражани, энг юқориси эса 37 даражани ташкил этиши мумкин.

Якутия
© AFP 2018 / MLADEN ANTONOV
Якутия

Шунингдек, Перунинг Ла-Ринконада аҳоли пункти экстремал шаҳарлар рўйхатига киритилган. У денгиз сатҳидан 5 009 метр баландда жойлашган. Бу ерга келиш катта қийинчиликлар туғдириши рейтинг муаллифлари томонидан баҳоланган.

Ла-Ринконада
© AFP 2018 / AXEL PITTET
Ла-Ринконада

Мексиканинг Сан-Луисе-Рио-Колора эса энг иссиқ шаҳар сифатида эътироф қилинган. Таъкидланишича, у ерда ҳаво ҳарорати 60 даражагача кўтарилади.

 Сан-Луис-Рио-Колорадо
© AFP 2018 / GUILLERMO ARIAS
Сан-Луис-Рио-Колорадо
1161