Самолет авиакомпании S7

Россияга келувчи ўзбекистонликлар сони 15 %га кўпайди

438
(Янгиланган 19:45 20.05.2019)
Россияга келаётган фуқаролар орасида энг кўп Украина -1,7 млн., Қозоғистон - 870 минг ва Ўзбекистон фуқаролари экан - 634 минг киши.

ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik. 2019 йилнинг январ – март ойларида Россия Федерациясига келаётган Ўзбекистон фуқаролари сони  15%га кўпайди, деб хабар қилди Россия Туроператорлар ассоциацияси, Чегара қўриқлаш хизматига асосан.

Вице-президент компании QBF Владимир Масленников
Фото из личного архива Владимира Масленникова

Россияга келган хорижий фуқаролар орасида энг кўп Украина вакиллари – 1,7 миллион киши. Бу ўтга йилга нисбатан 10% кам. Иккинчи ўринда Қозоғистон – 870 минг киши (+2,5%), учинчи ўринда Ўзбекистон - 634,7 минг киши (+15%), Тожикистон - 689,1 минг киши (+24,3%), Хитой - 342,1 минг киши (+17%).

Айтш жоизки, Россияга келаётган хорижий фуқароларнинг катта қисмини Собиқ Иттифоқ фуқаролар ташкил қилади – 4,7 миллион киши.Шуниндек, Россияга чегарадош бўлган Финляндия, Польша, Эстонидан ҳам кўп киши ташриф буюради.   

Россия Туроператорлар Ассоциацияси қайд этишига кўра, Россияга келаётган хорижий фуқаролар орасида айнан туризм мақсадида келаётганлар сони ҳам кўпаймоқда. Хусусан, 2019 йилнинг биринчи чорагида келишдан мақсад “туризм” деб кўрсатган меҳмонлар сони 21,5 %га ошган.

Россияга энг кўп сайёҳ жўнатадиган 10 мамлакатлар қуйидагилар: Хитой, Жанубий Корея, Исроил, Германия, Франция, Таиланд, Туркия, АҚШ ва Япониядир.  

438