Московский городской суд

Атом энергетикаси соҳасини бошқаришда халқаро қонунлардан намуна олинади

81
Ўзбекистон атом энергетикаси соҳасига доир қонунлар яратишда Россия ва халқаро қонунчилик тажрибасидан ўрнак олади.

ТОШКЕНТ, 10 июн - Sputnik. Ўзбекистон Ҳукумати атом энергетикасидан фойдаланиш соҳасида Россияда қабул қилинган қонуний актларни қабул қилиши мумкин. Ушбу ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокамага чиқарилди.

Янги қонунда Россия қонунчилигидан АЭС қурилишида инвестицияларга доир ноормаларни ҳамда атом энергетикасидан фойдаланишга доир 200 га яқин қонуний актлар акс эттирилган. Ундан ташқари ушбу соҳадаги халқаро тажрибадан ҳам кенг фойдаланилган.

“Янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда Халқаро Атом Энергетикаси ташкилоти тавсиялари, атом энергетикаси соҳасига янги кириб келган Туркия, Бангладеш ва Беларус каби давлатлар тажрибаси ҳисобга олинди”, - дейилган янги қонун лойиҳасининг кириш сўзида.     

Янги қонун лойиҳаси 25 июнга қадар муҳокамада бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиёда биринчи АЭСни Ўзбекистонда 2021 йилда қуришни бошлаш  режалаштирилган. Ушбу вақтга қадар АЭС учун танланган майдонни ўрганиш ва барча керакли ишларни лицензиялаш жараёни олиб борилади.

Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилаётган АЭС икки энергоблокдан иборат бўлиб, унинг уммумий қуввати 2,4 ГВтни ташкил қилади. Лойиҳани 2028 йилда якунлаш режалаштирилган.

81