Туристик полиция ходимлари авваломбор рус тилини билиши керак - ИИВ

336
(Янгиланган 11:46 11.06.2019)
Ўзбекистон туристик полицияси ходимлари ҳам авваломбор рус тилида гапира олиши керак, чунки МДҲдан келаётган туристларнинг аксарияти рус тилида гапиради - ИИВ. 

ТОШКЕНТ, 11 июн – Sputnik. Ўзбекистонда Хавфсиз туризмни таъминлаш булинмалари ходимларига аввало рус тилини билиш талаби қўйилмоқда. Бу ҳақида Sputnik мухбирига ИИВнинг Хафвсиз туризмни таъминлашнм мувофиклаштириш бошкармаси бошлиги Абдурашид Алишеров маълум килди.

“МДҲ давлатларидан келаетган туристларни барчаси рус тилини билишлари туфайли бизнинг ходимларимиз аввало рус тилини билишлари керак деб ҳисоблаймиз. Бу юртимизга келаетган туристларда ходимларимиз хакида ижобий имиджни шакллантиришга хизмат килади”, - деди Алишеров журналистларга.

Шунингдек, полиция ходимлари бутун дунёда универсал тил ҳисобланган - инглиз тилида ҳам гапиришни билиши керак. Туристларда савол ёки муаммо пайдо булган ҳолларда, ходимлар улар билан бемалол гаплашиб муаммони тезда бартараф этишга ёрдам беради, дейди Хавфсиз туризм бошқармаси бошлиғи.

Маълумки, хитойлик туристлар сони ҳам  йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Келажакда Ўзбекистонга келаётган Хитойлик сайёҳлар оқими ошиши кутилаётгани муносабати билан, хитой тилини биладиган ходимларимиз сонини ҳам кўпайтириш режаси бор, дейди туристик полиция бошлиғи. 

Туризм полицияси бошкармаларининг асосий вазифаси - туристларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини турли жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш ёрдамга мухтож сайёҳларга тезкор ва сифатли ёрдам кўрсатиш вазифалари юклатилган, дейди Алишеров.

336
Флаг Узбекистана

Ўзбекистон ташаббуси билан "Тикланиш йўли" халқаро онлайн туризм конференцияси ўтказилади

17
Тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари, шунингдек Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Россия, Белорусия ва Молдова давлатларининг туризм администрациялари раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. 2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон ташаббуси билан Бутунжахон туризм ташкилоти (БТТ) бошчилигида коронавирус пандемияси таъсири натижасида туризм соҳасига етказилган зарарларни бартараф этиш ва бирдам ҳаракатланиш режаларини муҳокама этиш мақсадида "Тикланиш йўли" халқаро онлайн туризм конференцияси ўтказилади.

Бу тўғрисида аввалроқ Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдухакимов ва БТТ Бош котиби Зураб Пололикашвили ўртасида бўлиб ўтган телефон мулоқоти давомида келишиб олинган эди.

Тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари, шунингдек Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Россия, Белорусия ва Молдова давлатларининг туризм администрациялари раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Мазкур конференция иштирокчилари COVID-19 пандемиясининг туризм соҳасига бўлган салбий оқибатларини юмшатиш бўйича самарали чора-тадбир ишлаб чиқиш юзасидан ўзаро фикр ва тажриба алмашадилар.

Шу билан бирга, мазкур давлатлар ҳукуматлари томонидан сайёҳлик ва туризм саноатининг жадал қайта тикланиши ва ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини бирлаштириш йўллари, пандемиядан кейинги даврда туристлар учун қулай ва ҳавфсиз шароитларни таъминлаш, шунингдек, туристлар оқимини ёшартириш ва кўпайтириш ишларини тизимли ташкил этиш  масалалари муҳокама қилинади.

17
Туристы в Самарканде

Ўзбекистонда 1 июндан ички туризм қайта тикланишни бошлайди 

167
Ўзбекистонда туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар ҳақида президент фармони қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Ўзбекистонда 1 июндан ички туризм фаолияти қайта тикланишни бошлайди. Бу ҳақида президентнинг 28 май куни имзоланган  “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида айтиб ўтилган. 

"Белгиланган санитария-гигиена меъёрлари ва талабларига қатъий риоя этган ҳолда 2020 йилнинг 1 июнидан “яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудларда ички туризмни қайта йўлга қўйиш билан биргаликда ёндош ташкилотларнинг (туроператорлар, турагентликлар, жойлаштириш воситалари, маданият ва маданий мерос объектлари ҳамда бошқалар) фаолиятини бошлаш", - дейилган фармонда.  

Шунингдек, президент фармонида туроператорлар, турагентлар ва меҳмонхоналар учун қуйидаги имтиёзлар белгиланди:

  • 2020 йил 1 июндан 31 декабрига қадар фойда солиғи ставкаси белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтирилади;
  • 2020 ва 2021 йил якунлари бўйича зарарларни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган миқдор билан чекламаган тарзда ўтказиш ҳуқуқи берилади;
  • 2021 йил 1 январгача бўлган даврда туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади.
  • Жойлаштириш воситаларига алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғимни тўлашни 2021 йил 1 январгача бўлган муддатга солиқ органларини хабардор қилиш ва кейинчалик уларни 12 ой мобайнида тенг қисмларда тўлаш асосида фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилади. 

Ундан ташқари, туризм соҳасидафаолият юритувчи ташкилотларга 12 ой муддатга бир марталик мақсадли фоизсиз ссудалар бериш назарда тутилган. Жумладан туроператорларга 2019 йилдаги ўртача ойлик иш ҳақи фондининг уч бараваридан ошмайдиган миқдорда ҳамда жойлаштириш воситаларига ҳар бир ётоқ ўрни учун базавий  ҳисоблашнинг беш баравари миқдорида ссудалар берилиши айтиб ўтилган.  

 

167