Президент Федерации туризма Армении Мехак Апресян

Апресян: туризмни ривожлантириш учун тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш керак

158
Арманистон Туризм федерацияси президенти Мехак Апресян Ўзбекистон ҳақидаги таассуротлари билан бўлишди ва республика арманистонлик сайёҳларни янада ўзига жалб қилиши учун қайси ишларни амалга ошириш кераклиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Арманистон Туризм федерацияси президенти Мехак Апресяннинг маълум қилишича, Арманистонда Ўзбекистонга бўлган қизиқиш йилдан йилга ортиб бормоқда. Афсуски, ҳозирча бу сайёҳлар оқими унча кўп эмас.

“Тошкент ва Ереван ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилишини жуда хоҳлардик. Бу мамлакатларимиз ўртасидаги сайёҳлар оқимини сезиларли даражада оширишга имкон беради. Фикримча, бизнинг иккита асосий вазифамиз бор: дам олишга келаётган фуқароларимизнинг сонини ошириш ҳамда биргаликда сайёҳлик маҳсулот тайёрлаш, лекин бунинг учун юқорида қайд этганимдек, тўғридан-тўғри авиақатновлар лозим”, - деди Мехак Апресян Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон бой маданий мерос ва турли табиий ландшафтларга эга, шунинг учун меҳмонларга туризмнинг деярли барча турларини таклиф қилиши мумкин.

Апресян Арманистонда ҳам туризмининг барча турлари ривожлангани, гастрономик туризм ёки экстремал саёҳатни тарихий-маданий жойларга ташриф буюриш билан биргаликда амалга ошириш мумкинлигини таъкидлади.

“Арманистонда туризм жадал суръатлар билан ривожланмоқда, бизнинг ҳам таклиф қила оладиган нарсаларимиз бор, бу маънода бизда ҳаммаси яхши, лекин ўзбекистонликларсиз зерикарли”, - дея сўзларига якун ясади Апресян.

9-10 июль кунлари Самарқандда МДҲ мамлакатлари биринчи туристик ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.

Арманистон вакилининг сўзларига кўра, бу каби майдонлар ўз миллий маданиятини тақдим этиш, алоқаларни ўрнатиш учун ноёб имконият яратади.

158