Прием документов на получение шенгенской визы

Ўзбекистон яна 20 давлат фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди

380
(Янгиланган 17:12 13.08.2019)
Мексика, Марказий Америка ва Кариб ҳавзаси давлатлари фуқаролари 30 кун визасиз Ўзбекистон ҳудудида бўлишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ҳужжат билан 2020 йил 1 январдан бошлаб 20 та мамлакат фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан бошлаб 30 кун муддатга визасиз режим жорий этилади.

Визасиз режим жорий қилинган давлатлар: Антигуа ва Барбуда, Барбадос, Белиз, Гренада, Доминикан Республикаси, Мексика, Гватемала, Гондурас, Коста-Рика, Куба, Никарагуа, Панама, Тринидад ва Тобаго, Эль-Сальвадор, Сент-Винсент ва Гренадина, Сент-Люсия, Багам Ороллари Ҳамдўстлиги, Доминика Ҳамдўстлиги, Сент-Китс ва Невис Федерацияси, Ямайка.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон БАА фуқаролари учун визасиз режим жорий қилгани хабар қилинган эди.

380
Во всех исторических объектах Самарканда установлены дезинфицирующие тунели.

Сўров якунлари: россиялик туристлар Ўзбекистонга бўлган парвозлар билан қизиқмоқда

193
Россиялик сайёҳларнинг учдан бир қисми келажакда хорижга саёҳат қилиш учун пул ажратиб қўйган. Уларнинг аксариятини МДҲ шаҳарларига, жумладан, Тошкент ва Самарқандга бўлган парвозлар қизиқтирмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Россиялик сайёҳларнинг учдан бир қисми келажакда хорижга саёҳат қилиш учун пул ажратиб қўйган. Бу ҳақда РИА Новости OneTwoTrip онлайн-сервис тадқиқотига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Компания ходимлари ижтимоий тармоқда сўров ўтказишган, унда 1706 киши иштирок этган. Россияликлардан келажакда халқаро парвозлар тикланиши билан улар чет элда дам олишга тайёргарлик кўраётгани ёки йўқлиги ҳақида сўралган.

Сўровда иштирок этганларнинг 31 фоизи улар албатта бормоқчи бўлган мамлакат, шаҳар ва диққатга сазовор жойлар рўйхатини тузган. 33 фоизи бошқа мамлакатларга саёҳат учун пул ажратиб қўйган. Респондентларнинг 48 фоизи чипталар нархини диққат билан кузатишини айтган.

OneTwoTrip маълумотларига кўра, уларнинг энг кўп мижозлари Москвдан Тошкент ва Самарқанд (Ўзбекистон), Душанбе ва Хўжанд (Тожикистон), Ўш ва Бишкек (Қирғизистон), Ереван (Арманистон), Боку (Озарбайжон), Истанбул (Туркия) ва Минск (Беларусь)га бўлган парвозлар билан қизиқишган.

193
Отдых на Чарваке

"Ўзбекистон Швейцарияси" маҳаллий сайёҳлар учун чўнтакбоп бўлади

1178
(Янгиланган 13:47 04.07.2020)
Маҳаллий ҳукумат нафақат туристларнинг қулай ҳордиқ чиқариши, балки улар саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳам қайғурган. Бу учун нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари, балки туристик полиция хизматларидан ҳам фойдаланилмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Тошкент вилоятида туристик сезон ўз фаол фазасига кирди ва бошқа вилоятлар аҳолисини қарши олишга тайёр, деб маълум қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Тошкент вилояти ҳокимлиги туризм департаментининг туристик инфратузилмани мувофиқлаштириш бўйича бошқарма раҳбари Эркин Норбоев.

Норбоевнинг сўзларига кўра, ёзги дам олиш мавсумида маҳаллий аҳоли халқаро рейслар очилишини кутиб ўтирмасдан, "Ўзбекистон Швейцарияси" номини олган - сўлим Бўстонлиқ гўшасида дам олишлари мумкин.

Коронавирус пандемия туфайли туризм соҳаси катта инқирозларга юз тутганига қарамай, вилоят мутасаддилари бош вазир топшириғига асосан Бўстонлиқ туманидаги дам олиш гўшалари, тоғли ҳудудларда маҳаллий туристларнинг ҳордиқ чиқаришлари учун чўнтакбоп шарт-шароитларни яратмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ташриф буюрадиган туристлар учун бу ерда енгил конструкцияли палатка-шаҳарчалар, кэмпинглар ва контейнерли қурилмалар бунёд этилмоқда.

"Улар кенг оммага мўлжалланган ва чўнтакбоп нархларда бўлади", - дея аниқлик киритди Норбоев.

Шунингдек, йўл олди инфратузилмаси бўйлаб ҳам қулай ва арзон турар-жойлар: меҳмонхоналар, хостеллар ва меҳмон-уйлар вужудга келтирилмоқда.

Маҳаллий ҳукумат нафақат туристларнинг қулай ҳордиқ чиқариши, балки улар саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳам қайғурган. Туристлар хавфсизлиги учун барча шарт-шароитлар ҳозирланган. Бу учун нафақат туризм департаменти ходимлари, балки тегишли инструктаждан ўтган туристик полиция хизматларидан ҳам фойдаланилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 июнь санасидан Ўзбекистоннинг "яшил" ва "сариқ" ҳудудларида ички туризм қайта йўлга қўйилган эди. Туроператорлар, турагентликлар, маданият объектлари санитария-гигиена нормалари ва талабларига қатъий амал қилган ҳолда ўз фаолиятларини бошлашлашлари белгиланганди.

1178
АҚШ сурияликларни “очликдан ўлдириш”га урингани учун Россия ва Хитойни жазоламоқчи

АҚШ сурияликларни “очликдан ўлдириш”га уриниш учун Россия ва Хитойни жазоламоқчи

0
Америка бош котиби БМТда вето қўйиш ҳуқуқини суиистеъмол қилаётгани учун Россия ва Хитойни жазолаш керак деб ҳисобламоқда.

Куни кеча давлатлар Сурияга гуманитар ёрдам етказиш бўйича резолюцияни блоклашди. Бельгия ва Германия Туркия ва Сурия чегарасида иккита НЎП қолдиришни таклиф қилишди. Бироқ Москва ва Хитой бунга рози бўлмади. Россия ўзининг резолюция лойиҳаси тайёрлади.

Америкаликлар норозилигининг яширин сабаблари нимада – бу ҳақда видеомизда томоша қилишингиз мумкин.

0