Канатная дорога

Самарқандда узунлиги 5,5 километр бўлган осма йўл лойиҳаси тақдим этилди

310
Италия компанияси Самарқанд марказидан ўтувчиосма йўл лойиҳасини тақдим этди. Осма йўл шаҳар марказидан ўтган бўлиб, унда 3та бекат бўлади.

ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Транспорт вазири Очилбой Раматов ва вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовларга 17 сентябрь куни тақдим этилган лойиҳага кўра, Самарқандда осма кўприк қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Зарафшон нашри хабар қилмоқда.

В Самарканде представили проект канатной дороги
В Самарканде представили проект канатной дороги

Тақдим этилган маълумотларга кўра, осма йўл узунлиги ўртача 5,5 километрни ташкил этади. Осма йўл Самарқанднинг қадимий ва машҳур ёдгорликлари ҳамда Афросиёб қадимий шаҳар қолдиқлари устидан ўтади.

Осма йўлда учта станция мавжуд бўлади, кабиналар сони 90 бўлиши, ҳаракат тезлиги 22 км/соат бўлиши айтиб ўтилган. Кабинада сайр қилиш нархи – 3минг сўм бўлиши режалаштирилмоқда.

Ушбу лойиҳа соҳанинг етакчи компанияларидан бири бўлган Италиянинг Leitner Ropeways компанияси томонидан тақдим этилган.

310
Регистан. Самарканд

“Туризм фидойиси” кўкрак нишонининг илк соҳиблари маълум бўлди

61
(Янгиланган 09:47 28.09.2020)
“Туризм фидойиси” кўкрак нишони йилда бир марта топширилади ва совриндорлар сони 20 нафардан ошмайди.

ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун таъсис этилган “Туризм фидойиси” кўкрак нишонининг илк соҳиблари маълум бўлди. 

Ушбу кўкрак нишони билан Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ходимлари, жамоат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва ОАВ вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошлар соҳа ривожига қўшаётган хизматлари ва фаол тарғибот ишлари учун мукофотланади.

Мукофотлар, кеча 27 сентябрь халқаро Туризм кунида топширилди. 2020 йилда ушбу мукофот билан тақдирланганлар орасида япониялик кинорежиссер, туркиялик мутахассис, хорижда ўзбек таомлари ресторани очган тадбиркор, Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси, бир қатор туризм объектлари ва турфирма раҳбарлари ҳамда давлат хизматчилари бор. Тақдирларганларнинг рўйхати билан батафсил Туризмни ривожлантириш қўймитаси саҳифасида танишиш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу мукофот Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарори билан таъсис этилган эди. “Туризм фидойиси” кўкрак нишони йилда бир марта топширилиб, совриндорлар сони 20 нафардан ошмайди. 

61
Открытие горнолыжного курорта Амирсой в Ташкентской области

"Amirsoy" тоғ-чанғи курорти янада кенгайтирилади - Ҳукумат қарори

185
(Янгиланган 10:35 19.09.2020)
Тоғ-чанғи курорти мажмуасини кенгайтиришни назарда тутувчи лойиҳанинг умумий қиймати 75 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. "Amirsoy" тоғ-чанғи курортининг 2-босқичини амалга оширишга доир Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар қилмоқда Туризм давлат қўмитаси матбуот-хизмати.

"Amirsoy" тоғ-чанғи курорти мажмуасини кенгайтиришни назарда тутувчи лойиҳанинг умумий қиймати 75 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда.

Лойиҳа доирасида: 4 ресторан; тўрт ва беш юлдузли меҳмонхоналар, офислар ва савдо майдонаридан иборат 500 ўринга мўлжалланган кўп қаватли автотураргоҳ; осма йўллар, тоғ-чанғи кўтаргичлар, шунингдек, 16.8 км узунликдаги тоғ-чанғи трассалари; бассейнлар барпо этиш режалаштирилган.

Шунингдек, лойиҳа ташаббускорига қурилиш-монтаж ишлари ва келгусида лойиҳани эксплуатация қилиш жараёнида ноёб табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг генетик фондини сақлаш, шунингдек, фаолиятнинг атроф муҳитга салбий таъсирининг олдини олиш ва табиатни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш бўйича масъулият юклатилди.

185

Озарбайжон ва Арманистон ўқ отишни тўхтатиш ҳақида келишувга эриша оладими?

0
Тоғли Қорабоғда вазият янги куч билан кескинлашди. 27 сентябрда тан олинмаган республикада қуролли тўқнашувлар бошланди. Қарама-қарши кучлар - Озарбайжон ва Арманистон бир-бирини провокацияда айбламоқда.

Иккала мамлакат ҳам душман ҳужуми ва мажбурий қарши операция эълон қилади. Тўқнашувлар ҳарбийлар ва тинч аҳолининг ўлимига олиб келади. 1994 йилдан бери Қорабоғда бундай кескинлик бўлмаганди - очиқ тўқнашувлар сусайганди. Аммо қарама-қаршилик давом этди.

Ҳуқуқий жиҳатдан Тоғли Қорабоғ Озарбайжон еридир, гарчи 1991 йилда, референдум натижасида республика ўз мустақиллигини эълон қилди. ДунёдаТоғли Қорабоғнинг мустақиллиги ҳануз дунёда тан олинмаган. Тарихан эса Тоғли Қорабоғда асосан арманлар яшайди. Ҳозирги баҳсли ҳудуддаги вазиятнинг кескинлашуви ҳақида видеомизда.

0