Девушки в национальных костюмах. Бухара, Узбекистан

Ўзбекистон ҳақида чиройли видео суратга ол ва Spark ютиб ол

247
Туризм қўмитаси ва Электрон ОАВлар ассоциацияси “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” - видеолар танлови эълон қилди. Бош соврин – Spark.  

ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтаётган 25-халқаро сайёҳлик кўргазмаси доирасида Ўзбекистон электрон ОАВлар ассоциацияси ҳамда Туризмни ривожлантириш қўмитаси “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” видеороликлар танлови ўтказмоқда.

Совринли номинациялар сони - 11та:  

  • Ўзбекистон гастрономик туризми – 15 млн. сўм
  • Ўзбекистон экологик туризми – 15 млн. сўм
  • Ўзбекистон МИCЕ туризми – 15 млн. сўм
  • Ўзбекистон Зиёрат туризми – 15 млн. сўм
  • Ўзбекистон тиббий туризми – 15 млн. сўм
  • Ўзбекистон этнотуризми – 15 млн. сўм
  • Ўзбекистон агротуризми – 15 млн. сўм
  • Жамиятдаги ҳатти-ҳаракатлар маданияти – 15 млн. сўм
  • Ўзбекистон ҳудудларининг умумийлиги – 15 млн. сўм
  • Ўзбекистонда хавфсизлик – 15 млн. сўм
  • Бош мукофот – “Спарк” автомобили.

Танловда оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, ушбу номинасиялар бўйича мустақил ижодкорлар иштирок этишлари мумкин. Танловда иштирок этиш учун ижодий ишларни ДВД дискда ҲД форматда, иштирокчининг паспорт нусхаси билан биргаликда 2019 йилнинг 1 ноябрига қадар тақдим этиш лозим. 

Ушбу танлов шартлари билан батафсил қуйида танишишингиз мумкин.

247

Кения ўзбекистонлик туристларга ўз ҳудудига карантинсиз киришга рухсат берди

244
Найроби аэропорти сайтида карантин бекор қилинаётган 126та давлатдан иборат рўйхат эълон қилинган. Ўзбекистон рўйхатда 124 ўринда жойлашган.

ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. Кения ҳукумати 5 августдан бошлаб ўзбекистонлик туристларга ўз ҳудудига мажбурий карантинсиз киришга рухсат берди. Бу ҳақда АТОР хабар бермоқда.

Найроби аэропорти сайтида карантин бекор қилинаётган 126та давлатдан иборат рўйхат эълон қилинган. Ўзбекистон рўйхатда 124 ўринда жойлашган.

Кенияга борадиган туристлар коронавирус йўқлиги қайд этилган инглиз тилидаги маълумотномага эга бўлишлари лозим. Бундай маълумотнома парвоздан 96 соат олдин олиниши лозим.

Найробига кириб келган сайёҳларнинг барчасини иссиғи ўлчанади, ва COVID-19 белгилари аниқланмаганида, улар ўз таътилларини эркин давом эттиришлари мумкин бўлади. Агар туристда тест натижалари бўлмаса, ортга қайтиб кетиш ёки ўз ҳисобидан икки ҳафталик карантинни ўтиш лозим.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекцияси аниқлангач, 2020 йил 16 мартдан эътиборан дунёнинг барча мамлакатлари билан авиа- ва автомобиль-қатновларини тўхтатди. 30 мартдан бошлаб Ўзбекистондаги мавжуд барча аэропортлар ёпилиб, авиақатновлар бутунлай тўхтатилди.

244

Туристлар чегаралар очилгач қаерда дам олмоқчи - сўров натижаси

446
Ҳукуматдаги манбалардан олинган маълумотлар асосида ОАВда берилаётган хабарларга кўра, тез кунларда Венгрия, Мальдив ороллари, Жанубий Корея ва БААга парвозларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлади

ТОШКЕНТ, 31 июл – Sputnik. Онлайн-сервис орқали сўроққа тутилган туристлар, яқин кунларда қатор давлатлар билан авиа-парвозлар қайта тикланадиган бўлса, ёз ойига доир режаларингизни ўзгартиришга тайёрмисиз, деган саволга жавоб бердилар, деб хабар қилган OneTwoTrip.

ОАВда "ҳукуматдаги манбаларга таянган ҳолда" берилаётган хабарларга кўра, тез кунларда Венгрия, Мальдив ороллари, Жанубий Корея ва БААга парвозларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлади.

Компания мутахассислари 2200 нафар фойдаланувчилар орасида тадқиқот ўтказган ва иштирокчиларнинг 79 фоизи юқорида санаб ўтилган давлатларда бўлишни исташлари маълум бўлган.

Шу билан бирга туристларнинг деярли тенг ярми (45 фоизи), агар ушбу парвозларга август ойи давомида рухсат берилса, у ҳолда улар ҳордиқ чиқаришга доир режаларини ўзгартирмасликларини айтишган.

Сўровда қатнашганларнинг аксари (77 фоизи) пандемия вақтида чет элга саёҳат қилиш истаги уларда ўз жозибадорлигини йўқотмаганини айтишган. Шу билан бирга, саёҳатчиларнинг 63 фоизи чет давлатларга кузга қадар сафарга боришни хоҳламаган бўлишларини тан олганлар.

Туристлар фикрича, тез орада Таиландга сафарни амалга ошириш имконияти пайдо бўлади. Сўроққа тутилганларнинг чорак қисми шундай фикрда. Туристларнинг ҳар бешинчиси Греция биринчи бўлиб ўз чегарасини очишини билдирган.

Овоз беришда иштирок этганларнинг 12 фоизи Испанияга сафар қилиш истагини билдирган, Мальта, Хорватия ва Черногория учун туристларнинг саккиз фоизи овоз берган. Шу йили саёҳатчилар боришни истаган мамлакатлар орасида шунингдек, МДҲ давлатлари, Шри-Ланка, Кипр, Доминикана, Вьетнам, Мексика, Куба, Марокаш ва Япония санаб ўтилган.

446
Нож в руке. Иллюстративное фото

Қорақалпоғистонда фуқаро жаҳл устида танишини пичоқлаб қўйди

9
Танишини учратиб қолган фуқаро бир кун олдинги воқеани ёдга олган. Сўнгра жаҳл устида уйидан пичоқ олиб чиқиб, танишини қўрқитмоқчи бўлган.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Қорақалпоғистонда жаҳл устида танишини пичоқлаб қўйган фуқарога нисбатан жиноий иш очилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, ҳодиса 3 август куни Хўжайли тумани Дўстлик кўчасида содир бўлган. У ерда 34 ёшли М.П. таниши 29 ёшли Д.Е.ни учратиб қолган.  Бир кун олдин бўлиб ўтган воқеа туфайли юзига ургандан жаҳли чиқиб, уйидан пичоқ олиб чиққан. Кейин қўрқитиб қўйиш мақсадида силтаган пайтида Д.Е.нинг қорин соҳасига тиқиб олган. Натижада унга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган.  

Д.Е. олган тан жароҳати билан тиббиёт муассасага ётқизилган.  

Ҳодиса жойидан 1 дона ошхона пичоғи ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

9