Туристы фотографируются у мавзолея Гур-Эмир и усыпальницы Тамерлана в Самарканде

Ўзбекистон саёҳат қилиш учун энг яхши бўлган жойлар рейтингига киритилди - LP

270
(Янгиланган 11:56 23.10.2019)
Lonely Planet навбатдаги Best in Travel сайёҳат қилиш учун энг яхши жойлар рейтингини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Lonely Planet навбатдаги Best in Travel сайёҳат қилиш учун энг яхши жойлар рейтингини эълон қилди.

Рейтинг 4 та (10 та давлат, ҳудуд, шаҳар ва энг фойдали таклиф) тоифага бўлинган.

Ҳудудлар тоифаси бўйича биринчи ўринни Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳудудидан ўтган - Буюк ипак йўлига берилди.

Нашр ёзишича, бу ҳудудлар сайёҳлар орасида тобора кўпроқ қизиқиш уйғотмоқда ва Ипак йўли орқали электрон виза ёки умуман визасиз ўтиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолаганди. Ҳужжат билан 2020 йил 1 январдан бошлаб 20 та мамлакат фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан бошлаб 30 кун муддатга визасиз режим жорий этилади.

Визасиз режим жорий қилинган давлатлар: Антигуа ва Барбуда, Барбадос, Белиз, Гренада, Доминикан Республикаси, Мексика, Гватемала, Гондурас, Коста-Рика, Куба, Никарагуа, Панама, Тринидад ва Тобаго, Эль-Сальвадор, Сент-Винсент ва Гренадина, Сент-Люсия, Багам Ороллари Ҳамдўстлиги, Доминика Ҳамдўстлиги, Сент-Китс ва Невис Федерацияси, Ямайка.

270