Визы, приглашения, прописка: новое положение от Правительства Узбекистана

Ўзбекистон визасиз мамлакатлар рўйхатини кенгайтирди

391
(Янгиланган 18:06 25.10.2019)
2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонга фуқаролари визасиз кириши мумкин бўлган мамлакатлар сони 86 тага етади.

ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. Янги йилдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари визасиз республикага ташриф буюрадиган мамлакатлар рўйхатини кенгайтиради. Бу ҳақда Norma ахборот-ҳуқуқий портали хабар қилмоқда.

Умумий рўйхатга йил бошида чет элликларнинг алоҳида гуруҳлари учун жорий этилган кириш визаларининг қўшимча (электрон бўлмаган) тоифалари киритилган.

Фуқаролари учун Ўзбекистонда визасиз режим жорий қилинган мамлакатларнинг ягона рўйхати алоҳида тузилган.

Рўйхатга киритилган мамлакат фуқаролари Ўзбекистонда визасиз бўлишлари мумкин:

  • чекланмаган муддат: Озарбайжон, Грузия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Молдова, Россия, Украина);- 60 кунгача: Қирғизистон;
  • 30 кунгача: Австрия, Испания, Норвегия, Италия, Буюк Британия, Тожикистан, БАА ва бошқалар;
  • 7 кундан кўп бўлмаган: Хитой, шу жумладан Гонконг ММҲ –2020 йил 1 январдан ва қайтувчи авиачипта мавжуд бўлганда

Мамлакатларнинг тўлиқ рўйхати ва виза тоифалари билан қўйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Қайд этилишича, визасиз режим кўрсатиб ўтилган мамлакатлар ҳудудида доимий яшайдиган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

30 кунлик ва 60 кунлик визасиз режим давлат чегараси кесиб ўтилган вақтдан бошлаб амалга киради ва унинг тугашига қадар хорижий фуқаро республикадан чиқиб кетиши керак. Бу ерда 30 ёки 60 кундан кўп бўлиш зарурати ҳолатларида хорижий фуқаро кириш визалари тоифаларининг бирини унга расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни топшириши керак.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан 2020 йил 1 январдан бошлаб 20 та мамлакат фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан бошлаб 30 кун муддатга визасиз режим жорий этилади.

МДҲда умумий фуқароликни жорий этиш керак - Затулин

Визасиз режим жорий қилинган давлатлар: Антигуа ва Барбуда, Барбадос, Белиз, Гренада, Доминикан Республикаси, Мексика, Гватемала, Гондурас, Коста-Рика, Куба, Никарагуа, Панама, Тринидад ва Тобаго, Эль-Сальвадор, Сент-Винсент ва Гренадина, Сент-Люсия, Багам Ороллари Ҳамдўстлиги, Доминика Ҳамдўстлиги, Сент-Китс ва Невис Федерацияси, Ямайка.

391