Қосимходжаев: мақсадимиз - Оролбўйини Лас-Вегасга айлантириш

© Госкомтуризм УзбекистанаУлугбек Касимходжаев
Улугбек Касимходжаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Давлат туризм қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Улуғбек Қосимходжаев Оролбўйида дам олиш зонасини ривожлантиришдаги муҳим устуворликлар хусусида гапирди

Ҳукумат қаттиқ иқлимга эга бу регионда экстремал ва экологик туризмни ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Туризмнинг бу турлари Қорақалпоғистон меҳмонлари орасида аллақачон шуҳрат қозонишга улгурган.

Аральское море - Sputnik Ўзбекистон
Оролбўйида инновация ва технологиялар ҳудуди ташкил этилади

"Маршрутлар аллақачон йўлга қўйилган, бунда туристлар гуруҳи жипларда каньонлар томон йўл олади, у ерда ўтовларда тунайди ва эртаси куни ортга қайтади. Экстремал туризмни илм олишга хизмат қилувчи туризм билан уйғунлаштириш мумкин - Қорақалпоғистонда 20дан ортиқ тарихий ёдгорликлар бор. Яна бир йўналиш ҳунармандчилик шаҳарлари бўлиб, у ерларда аждодлар анъаналари бўйича ишлаётган усталар билан танишиш мумкин", — дея таъкидлади Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида Нукусда бўлиб ўтаётган "Оролбўйи - экологик инновациялар ва технологиялар зонаси" халқаро анжумани доирасида Улуғбек Қосимходжаев.

Регионга чет эллик меҳмонларни оҳанрабодек тортувчи жойлардан бири сифатида Савицкий номидаги миллий санъат музейи хизмат қилиши мумкин.

"Умуман олганда биз Оролбўйи ҳудудидан Силикон водийси ва Лас-Вегас симбиозини яратишни мақсад қилиб қўйганмиз. Биз Россия, араб давлатлари, Туркия ва Ўртаер денгизи ҳудудларидан туристларни жалб қилишга эътибор қаратмоқдамиз", - деди Давлат туризм қўмитаси вакили.

Изоҳни тўлалигича бизнинг радиоподкастда тинглашингиз мумкин.

Замглавы Госкомтуризма: наша цель - сделать из Приаралья Лас-Вегас
Янгиликлар лентаси
0