Ўзбекистоннинг ўзини "Олтин ҳалқа"си пайдо бўлади

Oбуна бўлиш
Мазкур концепция доирасида дастлаб туризм салоҳияти юқори бўлган Бўстонлиқ, Паркент, Зангиота, Оҳангарон, Бўка, Чиноз туманлари ва Ангрен шаҳри қамраб олинади, кейинчалик эса вилоятнинг бошқа ҳудудларига ҳам татбиқ қилинади

ТОШКЕНТ, 2 янв - Sputnik. Тошкент вилоятига ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини кўпайтириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда маҳаллий аҳоли даромадини ошириш мақсадида Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент, Бўка, Чиноз, Зангиота туманлари ва Ангрен шаҳрида "Олтин ҳалқа" концепцияси асосида зарур инфратузилма шакллантирилади.

На территории крепости Ичан-Кала в Хиве - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон энг яхши маданий-тарихий туристик йўналиш сифатида эътироф этилди

Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар бермоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг "2019-2021 йилларда Тошкент вилоятида туризм соҳасини жадал ривожлантириш тўғрисида" ги қарорига кўра, Тошкент вилоятидаги ҳар бир туман ўзига хос бўлган туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиб, туризмнинг алоҳида йўналишларини ривожлантириб боради.  

Масалан, Бўстонлиқ тумани "Чорвоқ” эркин туристик зонаси, Угам-Чотқол миллий боғи, “Чорвоқ” сув омборига эга, ҳудудда туризмнинг барча  йўналишларини ривожлантириш имконияти мавжуд; Паркент тумани – тоғ олди ҳудуди ҳисобланиб, табиати гўзал, ҳудуднинг зиёратгоҳлари, агротуризм масканлари, мазали овқатланиш шохобчалари мавжуд; Зангиота тумани - тарихий ҳудуд, у зиёрат туризми объекти бўлган “Зангиота” мажмуаси, ҳунармадчилик марказлари, савдо мажмуаларига эга; Оҳангарон тумани тарихий манзилгоҳлар, маданий мерос объектларига бой, саноат туризми йуналиши бўйича туризм намойиши объектларига эга; Бўка туманининг гастрономик туризм йўналишида ўзига хос туристик объектлари мавжуд;

Участники фестиваля Шёлк и Специи в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон
Россиялик туристлар йил бошидан буён Ўзбекистонда неча пул сарфлашди

Чиноз тумани Тошкент ва воҳани боғловчи асосий магистрал йўл бўйида жойлашган бўлиб, агротуризм, гастрономик туризм ва туризмнинг бошқа турларини ривожлантириш имкониятларига эга; Ангрен шаҳри саноат шаҳри эканлиги билан машҳур, Янгиобод ва Лашкарак ҳудудларининг табиати гўзал, сайёҳларга хизмат кўрсатувчи йўлбўйи овқатланиш шохобчалари бор.

Мазкур концепция доирасида дастлаб туризм салоҳияти юқори бўлган Бўстонлиқ, Паркент, Зангиота, Оҳангарон, Бўка, Чиноз туманлари ва Ангрен шаҳри қамраб олинади, кейинчалик эса вилоятнинг бошқа ҳудудларига ҳам татбиқ қилинади.

Бундан аввал Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Тошкент вилоятида туристик “Олтин ҳалқа”ни яратиш режалаштирилаётгани ҳамда шунга доир концепция ишлаб чиқилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар лентаси
0