Площадь Пои Калон

Бухоронинг логотипи ишлаб чиқилди

157
(Янгиланган 16:00 13.01.2020)
Халқаро ISESCO ташкилоти тарафидан Бухорони "Ислом олами маданияти пойтахти" деб танланишига бағишланган логотип ишлаб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Халқаро ISESCO ташкилоти тарафидан Бухорони "Ислом олами маданияти пойтахти" деб танланишига бағишлаб Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси махсус логотип ишлаб чиқди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Facebook᾽да маълум қилди.

Қайд этилишича, яратилган логотип концепциясига мувофиқ араб тилида Бухоро сўзи каллиграфия ҳарфлари билан ёзилган. У Бухоронинг қадимий марказида Минораи калон, Мирараб мадрасаси, қуббали бозор ва Лаби Ҳовуз фонига уйғун бириктиради.

Эслатиб ўтамиз, кўҳна ва боқий Бухоро шаҳри 2020 йилда "Ислом маданияти пойтахти" деб эълон қилинган эди.

 

157