Новый пассажирский авиалайнер Airbus A350 XWB прибыл в московский аэропорт Шереметьево

Чартер ташкил қилган авиакомпанияларга чегирма берилади

145
(Янгиланган 14:53 19.02.2020)
Ўзбекистон 300 кишидан ортиқ йўловчи учун чартер парвозлари ташкил қилган авиакомпанияларга бир неча минг доллардан чегирма беришга тайёр эканини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 19 фев – Sputnik. Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон чартер парвозлари ташкил қилган авиакомпанияларга давлат томонидан чегирма берилишини эълон қилди, Sputnik мухбири хабарига асосан.

“Биз оммавий туризмга, чартер парвозларни қабул қилишга тайёрмиз. Ўзбекистон  чартер парвозлар учун энг катта чегирмалар таклиф қилишга тайёр. Маслан 300 кишилик борт учун юқори мавсумдада 6 минг паст мавсумда 15 минг АҚШ долларигача чегирма беришга тайёр”, - деди Абдуҳакимов.

Шунингдек Абдуҳакимов Ўзбекистонда кичик авиация, вертолёт парвозлари люкс классдаги  хизматлар кўрсатиш ривожланаётганини ҳам хабар қилди.

Маълумот учун, яқинда Ўзбекистон аэропортларида хизмат нархларидан 20 % чегирма берилиши ҳақида эълон қилинган эди.  

Эслатиб ўтамиз, сўнгги 2 йил давомида Ўзбекистон авиация соҳасини монополиянинг салбий таъсиридан холи қилиш мақсадида бир қатор чоралар кўрилмоқда. Хусусан Ўзбекистон аэропортларини Миллий авиакомпания бошқарувидан чиқариб алоҳида "Uzbekistan airports" компанияси ташкил қилинди. Ундан Ташқари Ўзбекистонда иккинчи авиакомпания - Humo Air пайдо бўлди. Шунингдек, яқин орада яна бешта авиакомпания ташкил қилиш режалаштирилгани ҳам хабар қилинди. 

145